Huquqiy axborot
305K subscribers
6.68K photos
706 videos
22 files
15.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзсувтаъминот” АЖга имтиёзлар белгиланди

“Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4536-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.

Президент Фармони билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи сув таъминоти ДУКлари негизида ушбу корхоналарни МЧЖлар сифатида қайта тузиш орқали “Ўзсувтаъминот” АЖ ташкил этилди.

Қарорга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ:
👉 эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш йиғимларидан;
👉 қайта ташкил этилаётган ДУКларнинг автотранспорт воситалари топширилишини қайта рўйхатдан ўтказишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилди.

“Ўзсувтаъминот” АЖга юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ва жамият маблағлари ҳисобидан уларга эркин конвертация қилинадиган валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг миқдорини белгилашга рухсат этилди.

Қарор билан, шунингдек, 2020 йилда республиканинг ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ушбу кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади.

Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
👉 номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;
👉 сайлов участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва сайлов қутиларининг муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, сайлов бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш;
👉 овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш;
👉 сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш;
👉 агар тегишли сайлов участкасида Сайлов кодексининг талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига маълум қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, вояга етмаганлар соғлиқни сақлаш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
👉 санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
👉 касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
👉 соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.

14 ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, фуқароларга 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 4 460 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Замонавий мактаб”лар ташкил этилади

“Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4537-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, илғор архитектура ечимлари ва энергия тежовчи технологиялар асосида барпо этиладиган ҳамда жиҳозланадиган, халқаро талаблар асосида сифатли таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган “Замонавий мактаб”лар ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК мактабларни “Замонавий мактаб”ларга қўйилган талаблар асосида баҳолаш бўйича масъул ташкилот этиб белгиланди.

Шу муносабат билан унга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Жумладан, мактабларни “Замонавий мактаб”ларга қўйилган талаблар асосида баҳолаш орқали уларга мувофиқлик сертификатини бериш ДУКнинг вазифаларидан бири ҳисобланади.

2020 йил 1 мартдан бошлаб давлат мактабларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш “Замонавий мактаб”ларни қуриш ва реконструкция қилишнинг намунавий лойиҳалари ва жиҳозлаш меъёрлари асосида амалга оширилади.

Қарор билан, шунингдек, 2020-2022 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини “Замонавий мактаб” талаблари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари ва манзилли дастурлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ички ишлар вазири томонидан реабилитация марказлари ташкил этилади.

Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар: ⬇️

👉 санитария ва гигиена норма ва қоидаларига ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган моддий-маиший шароитлар билан таъминланади;

👉 белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади;

👉 шахсий гигиена воситалари бўлмаган тақдирда, ушбу воситалар билан таъминланади;

👉 тиббий кўрикдан ўтказилади, стационар шароитда ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлса, соғлиқни сақлаш органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига юборилади;

👉 шахси аниқлангандан сўнг доимий ёки вақтинча яшаш жойларига юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

ҲАЙВОНЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА

Ҳайвонларга идинтефикацион рақам (паспорт) бериш юзасидан фуқаролар ўртасида, хусусан, ижтимоий тармоқларда турли тушунмовчиликлар мавжудлиги кузатилмоқда. Бу масалага каналимизда аввал тўхталиб ўтган эдик. Мавзу яна муҳокамалар марказига чиққанини эътиборга олиб, ушбу маълумотларни эслатиб ўтишни мақсадга мувофиқ деб биламиз.

Ҳайвонларни идентификация қилиш ўзи нима?

Биркалаш, тамғалаш, жетонлаш ва чип ўрнатиш орқали ҳайвонларга индивидуал рақам бериш, ҳайвонлар тўғрисида маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштириш.

Ветеринария паспорти нима?

Ветеринария паспорти – бу ҳайвоннинг идентификация рақами, унинг эгаси, ҳайвонларнинг касалликларга қарши эмланганлиги, даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этиб бориладиган ҳужжат.

Барча ҳайвонлар идентификация қилинадими?

Йўқ. Фақат қорамол, қўй, эчки, чўчқа, от, эшак, туялар, итлар ва мушуклар идентификация қилинади.
Паррандалар, қуёнлар ва бошқа ҳайвонлар идентификация қилинмайди.

Илгари ҳам ҳайвонлар идентификация қилинганми?

Ҳа. Илгари ҳам итлар ва мушуклар идентификация қилинган.

Идентификация қилиш тартиби қандай?

Ҳайвон эгалари ҳайвон туғилгандан сўнг доимий яшаш жойидаги ветеринария хизматининг вакилига қуйидаги муддатларда мурожаат қилишлари лозим:
• қорамол, қўй ва эчкилар, туяларнинг болалари 14 кундан кейин;
• қулунлар ва хўтиклар 4 ойлигидан кейин;
• чўчқа болалари 1 ойлигидан;
• ит ва мушуклар 3 ойлигидан кейин.

Идентификация учун ҳайвонларни ветеринария бўлимларига олиб бориш керакми?

Шарт эмас. Ветеринария хизмати вакилининг ўзи ариза келиб тушгандан сўнг 3 кун ичида жойига бориб ҳайвонларни идентификация қилади. Ҳайвон эгасининг хоҳишига кўра, ит ва мушуклар ихтиёрий равишда ветеринария бўлимларига олиб борилиши мумкин.

Ҳайвонларни идентификация қилиш шартми?

Ҳа шарт. Ушбу шартни бажармаслик ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш ҳисобланади ва тегишли жавобгарликка олиб келади.

Идентификация қилиш хизматлари учун тўлов мавжудми?

Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвон эгасидан қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
• ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун – 4 460 сўм;
• ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун – 3 345 сўм;
• ҳар бир ит ва мушуклар учун – 2 230 сўм.

Ҳар бир бош ҳайвонга ветеринария паспорти алоҳида расмийлаштириладими?

Қўй ва эчкиларга гуруҳ усулида ветеринария паспорти расмийлаштирилиши мумкин. Бироқ, паспортда ҳар бир ҳайвоннинг алоҳида идентификация рақами кўрсатилади. Бошқа ҳайвонларга эса ветеринария паспорти алоҳида расмийлаштирилади.

Ҳайвон сўйилса ёки нобуд бўлса нима бўлади?

Бу ҳолатда ҳайвон эгалари 7 кун муддатда доимий яшаш жойидаги ветеринария хизматининг вакилига тегишли бирка ва жетонлар билан бирга ветеринария паспортини ҳисобдан чиқариш учун тақдим этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Болаларнинг юк кўтариш нормалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Кузатувчиларга қуйидагилар тақиқланади:

👉 сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;

👉 фуқароларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётини тарқатиш;

👉 сайловчилардан улар қандай овоз берганлигини суриштириш ёки сайловчиларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

👉 сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашга, уларни очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент Фармони (ПФ–5884-сон, 28.11.2019 й.) билан Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Рўйхатга киритилган ўзгартиришларга кўра, нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан 2,5 йилда кўпи билан бир марта давомийлиги 5 кундан ошмаган текширув ўтказилади.

Шунингдек, Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфлилигига кўра объектлар бўйича қуйидаги муддатларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текширув ўтказилади:
👉 1-гуруҳга кирадиган объектларда – 1 йилда кўпи билан бир марта;
👉 2-гуруҳга кирадиган объектларда – 2 йилда кўпи билан бир марта;
👉 3-гуруҳга кирадиган объектларда – 3 йилда кўпи билан бир марта;
(ҳозир рўйхатда ушбу текширувлар назарда тутилмаган).

Мазкур Фармон 2020 йил 1 мартдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри
Автомобиль сигналини сабабсиз босган ҳайдовчи жарима тўлайди.
#Кун_тарихи

🗓 29 ноябрь (2017 йил)

Президентнинг тегишли Фармони билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилган.

Вазирлик Ўзбекистонни инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Танлов_рейтинги

Шошилинг! “Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг 1-босқичи тугашига 2 кун қолди

Сизда кучли 500 таликка кириб “Spark” учун курашни давом эттириш имкони мавжуд!

Танловда бугунга қадар 9691 нафар иштирокчи фаол қатнашиб келмоқда. Танловнинг 29-кунигача иштирокчилар қайд этган натижаларини қуйида кўришингиз мумкин:

💾 Натижалар

Танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг 1 декабрига қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot орқали дўстларингизни “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо қилинг. Каналга энг кўп одам қўшган 500 иштирокчи 2-босқичга ўтиб, асосий соврин – “SPARK” автомобили учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек, Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Шошилинг! Яна икки кун имкониятингиз бор!

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашиш, худди шунингдек уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш, мансабдор шахсларга 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Чакана савдо қоидаларига кўра, озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлашга ва жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Муаммоингизга ҳуқуқий ечим излаяпсизми – “ADVICE.UZ” га мурожаат қилинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно) ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Бошқарув кадрлари портали” яратилади

“Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (959-сон, 28.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари учун профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида масофавий таълим технологияларини ўз ичига олган давлат бошқарувида менежмент ва “ақлли” бошқарув принциплари босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, “Бошқарув кадрлари портали” яратилиб, 2020 йил 1 мартга қадар ишга туширилади.

Портал фойдаланувчиларининг ягона электрон базасини шакллантириш ва янгилаб бориш, шунингдек уларнинг касбий ва шахсий ўсишига кўмаклашувчи масофавий таълим технологияларини жорий этиш Порталнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Бўка тумани ва Ангрен шаҳрида тажриба-синов тариқасида раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигига доимий равишда баҳо бериб бориш тизими жорий этилади ва ушбу тизим 2020 йил 1 августга қадар амалга оширилади.

Тажриба-синов якунлари бўйича ушбу тизим кейинчалик бутун республика ҳудудида жорий этилади.

2020 йил 1 февралга қадар давлат органларининг “Халққа – кўмакчи, тадбиркорга – бизнес ҳамкор” сифатида фаолият кўрсатишини кенгайтириш мақсадида махсус электрон платформа яратилади ва ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри
Махсус хизматларни алдаб чақирганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланмаган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари ташкил этилади

“Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, республика ҳудудлари ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ихтисослаштирилади ва уларга ҳунармандчилик маҳсулотларини чет эл бозорларида намойиш этиш ва сотиш учун кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари бириктирилади.

Республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари жойлашган ва бошқа йирик шаҳарларда “савдо уйлари” ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари ташкил этилади.

Қарорга кўра, шунингдек:

👉 “Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги” жорий этилади;

👉 “Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри” юритилади;

👉 Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталогига киритиладиган номзодларни танлаш бўйича кенгаш тузилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб:

👉 2023 йил 1 январга қадар Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандлар учун календарь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган тушуми 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган миқдори учун якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ягона солиқ тўлов ставкаси 2 фоиз миқдорида тўланади;

👉 ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича янгидан давлат рўйхатидан ўтишда тўланадиган давлат божи якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун амалда белгиланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ўрнатилади;

👉 Миллий каталогга киритилган ҳунармандларга шогирдлар сони бўйича чекловлар бекор қилинади.

Қарор билан Ҳунармандчилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot