#Эслатма
📌 Ҳафта давомида (18 – 23 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️
▫️“Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони. Батафсил.
▫️“Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.
▫️“Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.
▫️“Нефть ва газгеология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.
▫️Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом. Батафсил.
▫️“Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом. Батафсил.
▫️“Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️“Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️“Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️“Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️“Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.
▫️“Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори. Батафсил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Банк қарз олувчининг суғурта компаниясини танлаш ҳуқуқини чекламайди
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3030-3, 22.11.2019 й.).
Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда, банк қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламайди.
✅ Шунингдек, банк қарз олувчи томонидан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
👉 гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
👉 гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шартлиги белгиланди.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

#Сайлов_2019
Депутатликка номзод сайловга қадар ўз ишончли вакилини тегишли сайлов комиссиясига маълум қилган ҳолда исталган вақтда ваколатидан маҳрум қилиши ва уни бошқаси билан алмаштириши мумкин.
Ишончли вакил исталган вақтда ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишга ҳақли.
Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

#Биласизми
Қандай ҳолатлардаги гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади?

1 ДЕКАБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
1. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатидаги дорилар айрим дорихоналардагина сотилади
2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.
2. IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.
3. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури биттага кўпаяди
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун лицензия олиш талаб этилади.
4. Грант маблағларини жалб қилишда қатнашган ходимлар рағбатлантирилади
✅ 2019 йил 1 декабрдан бошлаб:
👉 хорижий давлатлар ва ташкилотлар донорлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
👉 грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 грант олувчилар ҳар чоракда олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;
👉 давлат органлари раҳбарлари грант маблағларини жалб қилишда бевосита қатнашган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 15 бараваригача бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантиришга ҳақли бўлади.
5. Фармацевтик инспекция ўтказиш бўйича низом кучга киради
Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
6. Энергетика менежменти тизими жорий этилади
Айрим корхона ва ташкилотларда энергетика менежменти тизими халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ босқичма-босқич жорий этилади.
✅ Мазкур тизимда қуйидагилар назарда тутилади:
👉 энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, шунингдек, атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш;
👉 ресурсларни, биринчи навбатда молиявий маблағларни минимал даражада сарфлаб энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигига эришиш;
👉 ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш.
7. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси берилади
2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади.
8. Тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади
Республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.

Йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
“Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (948-сон, 25.11.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш босқичма-босқич:
✅ Тошкент шаҳрида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва «Тошкент метрополитени» УКнинг айрим йўналишларида кўрсатилган йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 январдан бошлаб;
👉 Нукус шаҳри ва вилоят марказларида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 августдан бошлаб;
👉 республиканинг барча ҳудудида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
Алоҳида фуқаролар тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарини шахсийлаштириш ва карта таннархи бўйича сотиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи юридик шахсларнинг автоматлаштирилган тизимга уланиши йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тендер (танлов) бўйича битимларда акс эттирилади.
Қарорга кўра, автоматлаштирилган тизим учун тарифларни белгилаш тартиби ишлаб чиқилади.
Унда, битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш имконияти, йўналишдаги вақт ҳамда масофадан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган тариф режаларини жорий этиш каби масалалар назарда тутилади.

#Кун_тарихи
🗓 26 ноябрь (2013 йил)
“Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
✅ Қоидаларга кўра, почта, даврий босма нашрларни ҳаво кемаларида ташиш:
👉 авиакомпанияларнинг почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари билан тузиладиган шартномалари асосида;
👉 амалдаги шартномаларга қўшимчалар кўринишида расмийлаштириладиган бир марталик талабномалар бўйича амалга оширилади.
✅ Почта алоқаси операторлари, провайдерларига қуйидагиларни топшириш тақиқланади:
👉 бузилган, шикастланган ва ёғланган ҳолатдаги почтани;
👉 манзил ёрлиқлари бўлмаган почтани;
👉 почта юкхатларида кўрсатилган маълумотларга мос келмайдиган ёки почта юкхатларига киритилмаган почтани;
👉 белгиланганидан ташқари, мато билан ўраб тикилмаган, очиқ ҳолатда жўнатиладиган авиапосилкаларни;
👉 қопларга жойланмаган, қиймати эълон қилинган авиапосилкаларни.

Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади.
Тирик яқин қариндош донорлар ота-оналар, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан асраб олинганлар), бува ва бувилар, набиралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-оналари, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар бўлиши мумкин.
Трансплантация фақат Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Тошкент шаҳар нефрология шифохонасида амалга оширилади.

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди
“2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (949-сон, 25.11.2019 й.) қабул қилинди.
Қарор билан 2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.
Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 414 399 тонна этиб белгиланди.
Шунингдек, ушбу маҳсулотларни захирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январга қадар захирага қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо шохобчаларини жойлаштириш жадваллари ишлаб чиқилади.
Бунда, маҳсулотлар республиканинг барча минтақалари, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланади.
Бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини харид қилишга чекланган нархлар ўрнатилади.

Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.
Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.
Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Маҳаллий кенгашлар айрим солиқларни тўлаш муддатини узайтиради
Ҳукумат қарори (951-сон, 25.11.2019 й.) билан Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи, ягона ер солиғини тўлаш муддати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан молиявий ҳолати солиқ қарздорлигини белгиланган муддатда тўлашга имкон бермайдиган юридик шахслар учун узайтирилади.
✅ Бунда қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлиши керак:
👉 агар солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича қарздорликнинг бир марталик тўлови солиқ тўловчини банкротликка олиб келса;
👉 солиқ тўловчининг ишлаб чиқариш ва (ёки) товарлар ва хизматлар реализацияси мавсумий хусусиятга эга бўлса;
👉 солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки енгиб бўлмайдиган кучларнинг бошқа ҳолатлари натижасида зарар етказилган тақдирда.
✅ Солиқ тўлашнинг муддати 1 ойдан 24 ойгача:
👉 солиқ қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига ёки келгусида юзага келадиган солиқ қарздорлигига нисбатан;
👉 мазкур Низомда назарда тутилган бир солиқ ёки солиқларнинг бир неча тури бўйича узайтирилиши мумкин.
Солиқларни тўлаш муддатини узайтириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг тегишли қарорлари асосида амалга оширилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

🗓 27 ноябрь (2018 йил)
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Низомга кўра, халқ табобати — аждодлар тажрибасига таянган, халқ урф-одатларида ўз тасдиғини топган анъанавий тиббиётнинг тан олинган профилактика, диагностика ва даволаш усулларидир.
✅ Халқ табобатининг қуйидаги йўналишлари бўйича бир ёки бир неча усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш мумкин:
👉 инвазив (тери бутунлигининг бузилиши);
👉 ноинвазив;
👉 биологик инвазив;
👉 парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш.
Халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда (тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаби бундан мустасно) амалга оширилади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қўшимча вазифалар юкланди
“Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5883-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашни мувофиқлаштириш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Шу муносабат билан вазирлик зиммасига бир қатор қўшимча вазифалар юкланди.
Жумладан, вазирлик сув балансининг ягона ахборот тизимини яратган ҳолда Ягона давлат сув фонди сувларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш орқали республиканинг ягона сув балансини шакллантиришни ташкил этади.
Вазирликнинг марказий аппарати таркибига Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш каби масалаларга масъул бўлган вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди.
✅ Вазирлик марказий аппарати таркибида қуйидагилар тузилди:
👉 Ягона сув балансини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош бошқармаси;
👉 Ягона давлат сув фонди сувларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бошқармаси;
👉 Сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига замонавий технологияларни жорий этиш бошқармаси.
Фармонга кўра, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ташкил этилди.
2020 йил 1 январдан Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функциялари “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилади.

“Ўзсувтаъминот” АЖга имтиёзлар белгиланди
“Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4536-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.
Президент Фармони билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи сув таъминоти ДУКлари негизида ушбу корхоналарни МЧЖлар сифатида қайта тузиш орқали “Ўзсувтаъминот” АЖ ташкил этилди.
✅ Қарорга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ:
👉 эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш йиғимларидан;
👉 қайта ташкил этилаётган ДУКларнинг автотранспорт воситалари топширилишини қайта рўйхатдан ўтказишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилди.
“Ўзсувтаъминот” АЖга юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ва жамият маблағлари ҳисобидан уларга эркин конвертация қилинадиган валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг миқдорини белгилашга рухсат этилди.
Қарор билан, шунингдек, 2020 йилда республиканинг ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ушбу кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади.
✅ Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
👉 номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;
👉 сайлов участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва сайлов қутиларининг муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, сайлов бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш;
👉 овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш;
👉 сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш;
👉 агар тегишли сайлов участкасида Сайлов кодексининг талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига маълум қилиш.

Қонунчиликка кўра, вояга етмаганлар соғлиқни сақлаш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
👉 санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
👉 касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
👉 соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.
14 ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, фуқароларга 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 4 460 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

“Замонавий мактаб”лар ташкил этилади
“Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4537-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, илғор архитектура ечимлари ва энергия тежовчи технологиялар асосида барпо этиладиган ҳамда жиҳозланадиган, халқаро талаблар асосида сифатли таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган “Замонавий мактаб”лар ташкил этилади.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК мактабларни “Замонавий мактаб”ларга қўйилган талаблар асосида баҳолаш бўйича масъул ташкилот этиб белгиланди.
Шу муносабат билан унга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.
Жумладан, мактабларни “Замонавий мактаб”ларга қўйилган талаблар асосида баҳолаш орқали уларга мувофиқлик сертификатини бериш ДУКнинг вазифаларидан бири ҳисобланади.
2020 йил 1 мартдан бошлаб давлат мактабларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш “Замонавий мактаб”ларни қуриш ва реконструкция қилишнинг намунавий лойиҳалари ва жиҳозлаш меъёрлари асосида амалга оширилади.
Қарор билан, шунингдек, 2020-2022 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини “Замонавий мактаб” талаблари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари ва манзилли дастурлари тасдиқланди.