Huquqiy axborot
368K subscribers
6.42K photos
511 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми
Давлат мактабгача таълим ташкилотининг штатдаги ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида белгиланган тартибда бепул тиббий текширувдан ўтади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а)
ариза;
б) тўлов-контракт шартномаси (контракт);
г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–552-сон, 13.08.2019 й.)

Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
👉 доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш;
👉 ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин.

Қуйидаги ер участкалари хусусийлаштирилмайди:
👉 хусусийлаштирилмайдиган фойдали қазилмалар конлари, давлат мулкидаги стратегик объектлар жойлашган ер участкалари;
👉 режалаштириш схемалари бўлмаган ҳудудларда жойлашган ер участкалари;
👉 табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;
👉 ўрмон ва сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, хиёбонлар);
👉 хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари;
👉 эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкалари.

Қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонунга мувофиқ, кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза ер участкаси жойлашган туман (шаҳар) ҳокимининг номига давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Мазкур ариза Ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Комиссиянинг хулосаси ҳокимнинг ер участкаларини хусусийлаштириш ёки уларни хусусийлаштиришни рад этиш ҳақидаги тегишли қарорини қабул қилиш учун асос бўлади.

Ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш ҳақидаги қарор комиссиянинг салбий хулосаси тузилган кунда қабул қилинади ва ушбу қарор устидан маъмурий судга шикоят қилиниши мумкин.

Хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор хусусийлаштириладиган ер участкаси учун тегишли тўлов амалга оширилганидан сўнг 3 иш куни ичида қабул қилинади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида
Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–5780, 13.08.2019 й.)

Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига қуйидагилар тақиқланди:
👉 тадбиркорларни ўз фаолиятидан ташқари, шу жумладан, ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ишларига мажбурий жалб қилиш;
👉 тадбиркорларни қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга (экиш ва йиғиб олиш) ва меҳнат ресурслари, пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларни йўналтириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;
👉 тадбиркорлар иштирокида мажбурий тартибда, шу жумладан, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

2020 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қуйидаги ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилади:
👉 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш;
👉 жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Президент_Фармонидан
Фармон билан маҳаллий ҳокимият ва бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Конституциянинг хусусий мулк дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Эндиликда Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили:

👉 хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига (мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, мулкни топширишга ёки мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилиш) йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат ўрнатади;

👉 мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 февралга қадар Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришни апробация қилиш бўйича қуйидаги мақсадларда ҳуқуқий эксперимент ўтказилади:

👉 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларининг ва механизмларни амалда қўллаш самарадорлигини аниқлаш;
👉 хусусийлаштириш соҳасидаги масъул давлат органлари ваколатларининг амалий самарадорлиги, тартибга солинадиган муносабатларни тўлиқ қамраб олиниши жиҳатидан мониторинг ўтказиш;
👉 ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш ва аҳолини бизнес билан шуғулланишга жалб қилиш;
👉 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллеждан ташқари), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият объектлари) ҳамда давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги тартиблар ўрнатилади:
👉 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари фақат “E-IJRO AUKSION” орқали тақдим этилади (Президент ва Ҳукумат қарорларига кўра ер участкалари берилиши бундан мустасно);
👉 жисмоний ва юридик шахсларга “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси маълумотларини (кейинчалик электрон онлайн-аукционга қўйиш учун) жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4417-сон, 13.08.2019й.).

Қарор билан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тузилмасида иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими жорий этилди.

Агентлик директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори ҳисобланади.

Шунингдек, ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади.

Жамғарма ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифалари рўйхати тасдиқланади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш ҳақидаги аризалари электрон ҳужжат айланиш тизими орқали кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, жамғарма томонидан қуйидаги имкониятларга эга “Тадбиркор” ахборот тизими яратилади:
👉 банклар ва Жамғарма ўртасида электрон ҳужжат айланиши, шу жумладан, электрон рақамли имзо ёрдамида маълумот алмашиш;

👉 дастурий таъминотни Давлат солиқ, статистика қўмиталари, Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон банклари ассоциациясининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш;

👉 банк кредитлари бўйича электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишончнома ва кафолатлар, шунингдек фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш тўғрисида электрон шартномалар тузиш;

👉 банклар ва уларнинг мижозларига Жамғарманинг расмий веб-сайти орқали реал вақт режимида кредит буюртмаларини кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунга мувофиқ ер участкаларини хусусийлаштириш ихтиёрийлик асосида амалга оширилади. Яъни, юридик ва жисмоний шахслар ўз хоҳишлари ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ерларни хусусийлаштиради.

Бунда ер участкаларини хусусийлаштиришга мажбурлаш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Блогер пост остидаги шарҳларни ўчиришга мажбурми?

2014 йилда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги шарт:
👉 мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
👉 уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
👉 давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
👉 миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
👉 гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
👉 порнографияни тарғиб қилиш;
👉 қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.

Демак, постлар тагидаги шарҳларда юқорида қайд этиб ўтилган ахборотлар мавжуд бўлган фикрлар, чақириқлар бўлса, қонун талабига кўра блогерлар у шарҳларни ўчириши лозим бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ учун янги нарх ва тарифлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (667-сон, 13.08.2019 й.) билан Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2019/2020 ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди.

Унга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2019/2020 ўқув йили учун тегишли мутахассисликлар бўйича жами 200 та (шундан 75 та грант, 125 та контракт) квота ажратилди.

Шунингдек, қарор билан “Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)” мутахассислиги бўйича мақсадли қабул квоталари тақсимланди. Мазкур йўналишда қабул квотаси белгиланган вазирлик, идора ва корхоналардан жами 14 та этиб белгиланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги
Президент Фармони қабул қилинди (5781-сон, 13.08.2019й.)

Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 январдан:

👉 туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари миқдорида қоплаб берилади;

👉 хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида аудиовизуал маҳсулотлар (кино, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар) яратишдаги харажатларининг бир қисми (“rebate”) битта маҳсулот учун 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

👉 Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;

👉 тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини, шунингдек, “караоке” заллари ва туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисми ҳар бир лойиҳа учун 10 миллион сўм миқдорида қопланади;

👉 тасдиқланадиган рўйхат бўйича моддий маданий мерос объектлари ҳудудларига 5 тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли автотранспорт воситаларининг киришига чеклов қўйилади;

👉 ЮНЕСКО рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва давлат муҳофазасига олинган ёдгорликлар ҳудудида фақат мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сувенир маҳсулотлари сотилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Туристик фаолият ва хизматлар учун солиқ имтиёзлари берилди

Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:
👉 етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда кемпинг ва “сафари” туризми хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар фойда, ер ва мол-мулк солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови;
👉 юридик шахслар жаҳон стандартларига мос гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳаси доирасида фойда, ер ва мол-мулк солиғидан, жалб қилинган хорижий мутахассисга ҳақ тўлашда ягона ижтимоий тўловдан, лойиҳа учун товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан;
👉 замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этадиган юридик шахслар ушбу фаолият бўйича фойда, ер ва мол-мулк солиғи ҳамда ягона солиқ тўловидан;
👉 республикага олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционларини, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, шунингдек, “buggy car”, фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган (“фудтрак”) ер усти транспорт воситалари божхона божи ва акциз солиғидан озод этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_иқтибоси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Асарлардан нусха олиш ва уларни тарқатиш мумкинми
?

Қонунчилика кўра, асарлардан ёки турдош ҳуқуқ объектлари (ижро, фонограмма, кўрсатув ва эшиттиришлар)дан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, такрорлаш, тарқатиш тақиқланади.

Бунинг учун айбдор ҳисобланган шахслар тегишли жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Нон маҳсулотларини ташиш ва сотиш тартиби мавжудми?

Қонунчиликка асосан нон маҳсулотлари фақат уларни ташишга мўлжалланган ихтисослаштирилган автомашиналарда ташилиши лозим.

Техник регламент ёки стандартлар талабига мувофиқ бўлмаган ва нотўғри сақлаш туфайли бузилган нон маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

Харидорларга нон маҳсулотлари махсус анжом ёки қўлқоплар воситасида берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Ҳукуматнинг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари тасдиқланган.

❗️Қоидалар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, вазирлик, идоралар ва ҳокимлик ходимларининг касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

Қоидаларга асосан:

👉давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт.
❗️ Давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим.

❗️ Сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик, шунингдек шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар давлат хизматчиларининг қонун ҳужжатлари талабларини ва Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди.

👉Раҳбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, давлат органида ёхуд унинг таркибий ёки ҳудудий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.

❗️Раҳбар кадрларни қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. У гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиши лозим.

👉Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳурматли абитуриентлар!

Хабарингиз бор, ҳужжат топшира олмаган кўплаб абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини мурожаатлари бўйича Ҳукумат томонидан юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 17 августигача давом эттиришга розилик берилди.

Шунга кўра, юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишга саноқли кунлар, яъни атиги 2 кун қолганлигини эслатиб ўтамиз.

Мамлакатимизнинг энг нуфузли коллежларидан бири ҳисобланган юридик коллеж ўқувчисига айланиш имкониятингизни қўлдан бой берманг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳокимларнинг ер ажратишдаги ваколатлари қисқартирилди

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot