Huquqiy axborot
346K subscribers
6.45K photos
535 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Эълон:
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Бош юрисконсульт лавозимига ишга таклиф этади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи;
👉 қонун ҳужжатлари доирасида бошқа талаблар.
Лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча тўловлар тўланиши кафолатланади.
❗️Қўшимча маълумот учун телефон - 0 (371) 239-34-39, 256-34-11

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Янги лойиҳа:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179- моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун хотини (эри)нинг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларни ҳам жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари турига киритиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўзининг ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиш учун йўналтириладиган суммаларга солиқ солинмайди.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-274, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Жамғарма Ўзбекистон ривожланиш дастурларига киритилган, улар бўйича молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш бўйича молиявий муассаса ҳисобланади.
Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
👉 марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутувчи лойиҳаларни кўриб чиқиш ҳамда уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
👉 ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Давлат бюджети давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамгармалари маблағлари ҳисобига шакллантирилган Жамғарма маблағларини жамлаш ва тақсимлаш;
👉 Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш;
👉 инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва молиялаштиришнинг барча босқичларида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Тайинлов

2018 йил 9 апрелдаги Ҳукумат қарорига асосан Абдусалим Холбоевич Юсупов ва Ғайрат Абдуҳамидович Абдувоҳидовлар Картошка етиштирувчилар уюшмаси раисининг ўринбосарлари этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Картошка етиштирувчилар уюшмаси Президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Тайинлов:
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Ғайрат Ботирович Хидоятов Президентнинг 2018 йил 9 апрелдаги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ғ. Ҳидоятов бунга қадар Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келётган эди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Биласизми?

“Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ:
👉 Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт;
👉 қонунларнинг талабларини аниқ бажариш ва уларга риоя этишдан ҳар қандай четга чиқиш, уларнинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликни бузишдир
ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-278, 09.04.2018 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра:
👉 маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади;
👉 маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
👉 маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:
👉 маҳаллий йўналишда йўловчилар ташиш;
👉 халқаро йўналишда йўловчилар ташиш;
👉 маҳаллий йўналишда юклар ташиш;
👉 халқаро йўналишда юклар ташиш.
Лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам бўлган муддатга берилиши мумкин.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Судлар фаолияти
Иқтисодий судлар томонидан қандай ишлар кўрилади
Иқтисодий судларга қуйидаги ишлар тааллуқлидир:
👉 иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар;
👉 иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар;
👉 банкротлик тўғрисидаги ишлар;
👉 ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
👉 корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
👉 чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар.
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилади.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддасига кўра алкоголь маҳсулотини:
👉 иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида;
👉 бошқа жамоат жойларида (тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) истеъмол қилиш — энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
👉 худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш - энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ пиво ҳам алкоголь маҳсулот ҳисобланади (алкогольсиз пиводан ташқари).

Бундай ҳуқуқбузарликка дуч келганингизда ички ишлар органларига қўнғироқ қилишингиз мумкин!
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, ички ишлар органлари жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга, ҳодиса жойига дарҳол етиб келиши, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиши, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатларини, ҳодиса ҳолатларини ҳужжатлаштириши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаши шарт.

Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ҳолатларига бефарқ бўлманг, ҳуқубузарликлар профилактикасига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​#Сўраган эдингиз:
Ички ишлар органи ходими томонидан йул ҳаракати қоидабузарлиги тўғрисидаги баённома тузилганда ҳайдовчида тузилган баённомадан норозилик туғилса, баённоманинг қаерида нима деб ёзиши ва қўл қўйиши керак, шу хақда тушунча берсангиз. (З. Л. Бухоро вилояти)

Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 июлда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими (ДЙҲХХ) ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома расмийлаштириши белгиланган (бундан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш мустасно).

Маъмурий баённома уни тузган ДЙҲХХ ходими ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда маъмурий баённома улар томонидан ҳам имзоланади.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан маъмурий баённомада белгиланган жойга ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Ишга қабул қилишда тақдим этиладиган ҳужжатлар

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти такомиллаштирилди

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ–273, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.

Ўзгартиришларга асосан эндиликда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида компенсация берилади.

Бундан ташқари Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланиши, Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун кичик тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафолат суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида бир мартталик воситачилик ҳақи ундирилиши белгиланди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар:
Фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматига тўланган пулни қайтариш тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-267, 05.04.2018 й.) қабул қилинди.

Ўзгартиришга асосан, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.
Бунинг учун ТМЭК хулосасининг нусхаси (вафот этган тақдирда гувоҳнома нусхаси) ва Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартнома нусхаси илова қилинган ҳолда ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза бериш лозим.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
ТДЮУ магистратурасига қабул қилишда тест синовлари ўтказиладиган муддатлар ўзгартирилди

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (АВ. рўйх. рақ. 2490-2, 11.04.2018 й.)

Ўзгартиришга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовлари ҳар йили август ойининг 5 — 20-саналари оралиғида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, илгари ТДЮУ магистратурасига тест синовлари илгари 3–15 август саналари оралиғида ўтказиб келинган.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Эълон:

Адлия вазирлиги ишга таклиф этади

Таркибий бўлинма: Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси;
Фаолият йўналишлари: Қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмунини аҳолига етказиш, рус ва ўзбек тилларида ҳуқуқий тушунтиришлар тайёрлаш, пресс-релизлар ёзиш ва бошқа шакллардаги ҳуқуқий тарғибот ишлари.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот (олий юридик ва журналистик маълумотли шахслар устунликка эга бўлади);
👉 меҳнат қонунчилиги доирасида бошқа талаблар.

Қонун ҳужжатларининг мазмунини аҳолига етказа олиш салоҳиятига эга бўлган, лекин олий юридик маълумотга эга бўлмаган журналистлар ҳам ўз номзодларини тақдим этишлари мумкин.

Муносиб иш ҳақи тўланиши ҳамда хизмат вазифалари лозим даражада бажарилганда адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари берилиши кафолатланади.

Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотномани (Резюмени) [email protected] электрон почта манзилига юборишлари лозим.

Қўшимча маълумот учун (0371) 233-07-78, 233-73-28

Каналга уланиш: 👇 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун ҳақида

Каналга уланиш: 👇👇 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
"Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Ушбу Қонун билан:
👉 давлат мукофотларининг турлари белгилаб берилди (“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, Ўзбекистон Республикасининг 34 та фахрий унвони, 11 та орден, 4 та медаль ва Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи);
👉 давлат мукофотларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доираси кенгайтирилди;
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш ташаббусини мустақил илгари суриш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди;
👉 давлат мукофотларидан фойдаланиш тартиби ўрнатилди, хусусан, уларни тақиб юриш, планкалардаги ленталарни ва кичкина кўчирма нусхаларини тақиб юриш, давлат мукофотларини сақлаш ва улар тасвиридан фойдаланиш тартиби белгиланди.

Қонуннинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A