Huquqiy axborot
365K subscribers
6.4K photos
491 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қайта тикланувчи энергия манбаларини импорт қилишда божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилади

“Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги
Ҳукумат қарори (13-сон, 08.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Божхона қўмитаси томонидан:

2024 йил 1 февралгача “Яшил энергия” ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади ва Энергетика вазирлигига ўтказилиши таъминланади;

“Яшил энергия” ахборот тизимининг узлуксиз ишлаши ва киритилаётган маълумотларнинг тўғрилиги доимий назорат қилинади.

✔️ Қуйидагиларга рухсат берилади:

🔹қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга;

🔹мазкур импорт қилиш фаолияти билан 3 йилдан ортиқ давр мобайнида шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келган тадбиркорларга 6 ой муддатга божхона тўловларини таъминлаш қўлланилмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлашга.

Бунда тадбиркорлар томонидан охирги 3 йил давомида тўланган божхона тўловларининг миқдори тўлов муддати узайтириладиган сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорини ташкил этиши лозим.

🚫2024 йил 1 мартдан техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи “А”, “В”, “С” ва “D” тегишли синфи тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақикланади.

📝 Қуёш панеллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилади.

✳️ Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича синов лабораторияси фаолияти ташкил этилади.

📋 Импорт қилувчилар томонидан “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” ДУКнинг мувофиқликни баҳолаш органларига қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини сертификатлаштириш учун ариза юбориш имконияти яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ етказиб берилади.

📝 Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.

📁 Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

⚠️ Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилган ҳолда қуйидагича миқдорда жарма солишга сабаб бўлади:

▪️фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача (6 млн 800 минг сўмдан 34 млн сўмгача);

▪️мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 150 бараваригача (17 млн сўмдан 51 млн сўмгача).

⚠️ Шунингдек, ушбу қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари берилади.

➡️ Бунда имтиёз уй-жой нархининг 25 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш шаклида берилади.

Шунингдек, уй қуриб битказулгунга қадар ҳарбийларга хизмат турар жойи квартира учун ҳар ойлик пул компенсация берилади.

⚠️ Кредит олган ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки хизмат вазифаларини бажаришда оғир тана шикастланиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганда кредит ва унинг фоизлари ташкилот раҳбарининг қарори асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

«Изланиш ва ривожланиш» марказлари 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур марказларнинг объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида, шунингдек ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади

“Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–15-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди

📊 Қарорга кўра, 2024-2025 йиллар учун электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

🔹мисни қайта ишлаш қувватини 2024 йилда 140 минг ва 2025 йилда 160 минг тоннага етказиш;
🔹маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2024 йилда 30,8 триллион сўмгача ва 2025 йилда 38 триллион сўмгача ошириш;
🔹маҳсулотлар экспорт ҳажмини 2024 йилда 1,5 миллиард АҚШ доллари ва 2025 йилда 2 миллард АҚШ доллари миқдорида таъминлаш.

🏦 Электротехника саноатида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024-2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.

Бунда банклар томонидан тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7 фоиз ставкада (шундан 2 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади.

🗓 2027 йил 1 январгача электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар 50 фоизга камайтирилади.

🔰 2024 йил 1 апрелдан давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз;
2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз;
1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз.

📝 Қарор билан шунингдек, 2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонга олиб киришда уларнинг сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, давлат хизматчилари Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш мажбуриятига, фуқаролар эса давлат хизматчиларидан мазкур қоидаларга мос бўлган касбий маданиятни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

📝Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

🗒 Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

📁Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:

🔹охиригача олинмаган иш ҳақини;

🔹ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;

🔹агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни.

📌 Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Қадрли ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асраб-авайлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин.

Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файзу барака аримаслигини тилаймиз.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши белгиланган.

🗓 Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

⚠️ Ушбу қоида бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда талабалар ўқишини кўчиришни баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга ошириши мумкин.

➡️ Бунда ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январигача амалга оширилади. Аризалар 25 январдан 15 февралгача кўриб чиқилади.

Шунингдек, талабаларга ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил ҳам берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

✔️ Эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва туриш ҳамда яшаш жойини танлашда эрклидир.

📌 Хотинига (эрига) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✳️ Республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot