Huquqiy axborot
369K subscribers
6.35K photos
447 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Лицензиялашга оид қонунчиликка ўзгартириш киритилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–878-сон, 15.11.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, санитария қонунчиликни, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш:

▫️фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (илгари БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача эди);

▫️мансабдор шахсларга 15 бараваридан 20 бараваригача (илгари 5 бараваридан 10 бараваригача эди) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ:

қонунчиликда назарда тутилган фаолият турлари учун 1 йил муддатга лицензияни олиш ёки суднинг қарорига (ҳукмига) асосан шахсга нисбатан муайян фаолият тури билан шуғулланиш тақиқланганлиги лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлади.

Шунингдек, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қуйидаги ҳолларда ҳам бекор қилиниши белгиланди:

лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (1 йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилганда;

лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари 1 маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса.

📋 Ушбу ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун 1 йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Мазкур талаб тадбиркорлик субъектининг муассиси ёки бенефициар мулкдори томонидан ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

🏢 Қонунга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қуйидаги фаолият турлари бўйича лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди:

🔹алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси;

🔹пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолияти.

☑️ Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

➡️ Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш эса жойлардаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияларини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим товарларни реализация қилишга доир айланма ҚҚСдан озод қилинади

“Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-195, 16.11.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан (бундан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган маблағлар мустасно) тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма, шунингдек уларнинг импорти 2028 йил 1 январгача ҚҚСдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш учун субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилиши белгиланган.

☑️ Даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлган оилалар эътироф этилади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 646 минг сўмдан 7 млн 840 минг сўмгача);

🔹Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 646 минг сўмдан 9 млн 16 минг сўмгача).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

“Янгиланган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади

⚖️ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Янгиланган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади.

Овозли чат 17 ноябрь куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикери: Серикбек Муратаев Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси, юридик фанлар номзоди.

📥 Саволларингизни @YangiKonstitutsiyabot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

28-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

▫️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▫️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▫️ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▫️ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

▫️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▫️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш тартиби ва муддатлари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади.

🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги мутахассислари.

Овозли чат бугун – 17 ноябрь куни соат 18:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream scheduled for
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

31-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тест_синови

🇺🇿 Байроқ ҳақида 10 савол

18 ноябрь –
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун ҳавола: t.iss.one/QuizBot?start=9CRc58Ip

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot