#Биласизми
❗️Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади
🔰 Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш:
➖ БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 16 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🔘 Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан 30 кунлик муддат белгиланиб, суд ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс зиммасига болани чет давлатдан Ўзбекистонга қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.
▶️ Шунингдек, болани чет давлатда назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса ёхуд боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистонга қайтарилишини таъминламаслик 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
❕ Ўша қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, уни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#2023_йил_1_октябрдан
✅ Электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификати тизими қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун жорий этилади.

💰Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига ўқувчи-спортчилар эришган юқори спорт натижаларидан келиб чиқиб ҳар ойда тўлаб бериладиган устамалар миқдорлари.

#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш:
🔹БҲМнинг 400 бараваридан 500 бараваригача (132 млн сўмдан 165 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
“Кимники? Кимники? Кимники?”. Нарса топиб олганда нима қилиш керак? 5 та муҳим маълумот
Бирор жойда (театр, дўкон, шифохона, транспорт) унутиб қолдирилган ҳамён ёки бошқа бир буюмни кўрганда нима қилиш керак? Уни олиб эгасини қидириш керакми? Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, индамай ўтиб кетган маъқул. Чунки, эгасини топиб қайтариш ҳақида яхши ниятда бўлганда ҳам, топилмани олиб кетган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилиш хавфи мавжуд. У ҳолда қандай йўл тутиш керак? Кимга мурожаат қилиш тўғри бўлади? Буюмни топиб олган одамга мукофот борми? 6 ой ичида эгаси топилмаса у топган одамники бўладими? hudud24.uz шулар ҳақида батафсил тушунтириш беради.
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=20888
Каналга уланиш 👉 @hudud24official

#Халқаро_кун
22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун
📌 Бугун дунёдаги автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.
☑️ 1995 йилдан бери бу сана World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.
☝️ Маълумот учун: Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган. Шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тавсия этилади.

✅ Ўзбекистондан табиий газни қувурлар орқали ташийдиган корхоналарнинг газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.
📝 Шунингдек, табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади ва мазкур шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.

“Таълим соҳасидаги муаммо ва ечимлар: таълим кредити, табақалаштирилган тўлов-контракт, ётоқхона билан таъминлаш масалалари” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади
🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети ва ҳамкор ташкилотлар мутахассислари.
⏰ Овозли чат бугун – 22 сентябрь куни соат 16:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.
📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети ва ҳамкор ташкилотлар мутахассислари.
⏰ Овозли чат бугун – 22 сентябрь куни соат 16:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.
📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
💼 Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.
💰 Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим 6 ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.
ℹ️ Биринчи иш йилида 6 ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

#Давлат_хизматлари_регламент
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга компьютер хариди бўйича истеъмол кредити фоизларини қоплаб бериш тартиби
⚠️ Хизмат: “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш.
🙎♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).
💰Истеъмол кредити миқдори – ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган (8 млн 250 минг сўмгача) миқдорда.
📂 Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар
➖ компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
➖ “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).
🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:
1️⃣ Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали сертификатни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 5 иш куни давомида сертификатни верификациядан ўтказади.
3️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома ҳамда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини муваффақиятли тугатганлиги ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёшлар компьютер ҳариди учун шартнома асосида ишловчи дўкон топадилар.
4️⃣ Кредит расмийлаштириш учун АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда АТ “Алоқабанк”дан бирига мурожаат қилишлари мумкин.
🔰Банклар томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар:
▫️ Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
▫️ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотнома;
▫️“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқув курсларини тугатганлиги ёки ИТ-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлганлиги тўгрисидаги сертификат нусхаси;
▫️ Вакил ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
▫️ Компьютер ёки ноутбук хариди учун дўкон билан тузилган шартнома нусхаси.
🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш кунида.
♻️ Хизмат нархи: Бепул
📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (617-сон, 04.10.2021 й.)

🔰 Қонунчиликка кўра, моддий маданий мерос объектининг мулкдори ўзига қарашли бўлган моддий маданий мерос объекти йўқотилса унинг ўрни тўлдириб бўлинмаслигини ҳамда унинг тарихий, маданий ёки илмий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, уни сақлаб туриш вазифасини зиммасига олади.
📌 Шунингдек, давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмас.

Моддий ёрдам пуллари, хусусий мактаб ва боғча, контракт учун тўловлар: қандай даромадларга солиқ солинмайди?
Қонунчиликда фуқароларга бир қатор солиқ имтиёзлари белгиланган. Улардан бири даромад солиғи бўйича имтиёзлар ҳисобланади. Мазкур имтиёзлар орасида моддий ёрдам пулларидан тортиб ипотека кредитига йўналтирилган даромадлар ҳам бор. Hudud24.uz даромад солиғи бўйича имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот беради.
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=21018
Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қонунчиликда фуқароларга бир қатор солиқ имтиёзлари белгиланган. Улардан бири даромад солиғи бўйича имтиёзлар ҳисобланади. Мазкур имтиёзлар орасида моддий ёрдам пулларидан тортиб ипотека кредитига йўналтирилган даромадлар ҳам бор. Hudud24.uz даромад солиғи бўйича имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот беради.
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=21018
Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#2023_йил_1_октябрдан
✅ Қонунчиликка кўра, B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
✅ Қонунчиликка кўра, B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.
➡️ Грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

❗️Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар.
Батафсил инфографикаларда👆

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотларни махсус платформада шакллантириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (492-сон, 22.09.2023 й.) билан Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди
🔰 Низомга кўра, давлат органларининг ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини автоматик тарзда баҳолаш, кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш, раҳбар кадрлар учун белгиланган захираларни шакллантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид бошқа фаолияти электрон платформада амалга оширилади.
▶️ Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритиш учун юридик шахс мақомидаги давлат органлари электрон платформадан фойдаланувчи ҳисобланади.
🔑 Барча фойдаланувчилар электрон платформада шахсий ЭРИ калити орқали рўйхатдан ўтади, бунда:
🔹давлат органи раҳбари шахсий ЭРИ калити ёрдамида давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси масъул ходимини белгилаб, унга электрон платформадан фойдаланиш имкониятини беради;
🔹инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходими шахсий ЭРИ калити ёрдамида электрон платформада маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради ҳамда юритади.
🔢 Электрон платформада давлат органи тузилмасини унинг штат жадвалига мувофиқ бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали шакллантирилади. Бунда ҳар бир лавозим алоҳида яратилади.
📝 Электрон платформада давлат органларининг ички идоравий ҳужжатлари (буйруқ, қарор ва фармойиш) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда фақат электрон платформада шакллантирилади ва қабул қилинади.
☑️ Электрон платформа орқали қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига автоматик тарзда юборилади.
📋 Давлат органларининг вакант лавозимларини эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнлар электрон платформа ва vacancy.argos.uz ахборот тизимининг ўзаро интеграциялашуви асосида амалга оширилади.
✳️ Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан электрон платформага киритилган:
➖ давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари ва уларга қўшимча битимлар, меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши ҳамда вакант иш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар “ЯММТ ИДАК” электрон тизимига;
➖ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар “UzASBO” дастурий мажмуасига автоматик тарзда юборилади.
📁 Давлат органларининг белгиланган раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш жараёни электрон платформа орқали амалга оширилади.
🗞 Кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг шахсий маълумотлари электрон платформа ва zaxira.argos.uz платформасининг ўзаро интеграциялашуви асосида юритилади.