Huquqiy axborot
359K subscribers
6.39K photos
485 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта тозалаш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

пахтани қуритиш;
пахтани тозалаш;
пахтани юклаш, тушириш;
пахтани пневмотранспортга ортиш;
қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси:

ўғил болалар учун — 6,5 кг;
қиз болалар учун — 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.

▶️ Шунингдек, 16 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 2 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.

🚫 Бундан ташқари, 16 ёшгача бўлган вояга етмаганларга аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига рухсат этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги белгилар товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

🔹товар келиб чиққан жой хусусида истеъмолчини чалғитиб қўядиган жўғрофий ном бўлган белгилар;

🔹товар келиб чиққан ҳақиқий жойни расман кўрсатувчи, лекин товар бошқа ҳудудда чиқарилаётганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар;

🔹товар тайёрланган жой номи билан боғлиқ бўлмаган жўғрофий номни англатувчи ва Ўзбекистонда муайян турдаги товар белгиси сифатида умум фойдаланишда бўлган белгилар;

🔹шу турдаги товарга нисбатан товар келиб чиққан жой номи ёки географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилган белгилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ БҲМнинг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилиш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

▶️ Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўла тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар.

📌Бунинг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.

🚫Йўловчиларга қуйидагилар тақиқланади:

транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш ва унга халақит бериш;
ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

🔹Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади Манба: (ПҚ–298-сон, 09.09.2023 й.)

🔹Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати Манба: (456-сон, 09.09.2023 й.)

🔹“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди Манба: (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.)

🔹Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади Манба: (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.)

🔹Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади Манба: (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.)

🔹Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади Манба: (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.)

🔹“Менинг ҳудудим” электрон платформаси ишлаб чиқилади Манба: (ПҚ–299-сон, 11.09.2023 й.)

🔹Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузишга йўл қўйилади Манба: (462–сон, 11.09.2023 й.)

🔹“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди Манба: (ЎРҚ–868-сон, 13.09.2023 й.)

🔹Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилинади Манба: (ПҚ–305-сон, 13.09.2023 й.)

🔹Давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати кенгайтирилди Манба: (ПФ-159, 13.09.2023 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси контракт бўйича хизмат қилаётган, турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига кирувчи шахсларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) қуйидаги миқдорда тўланиши белгиланган:

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4 бараваригача;

🔹Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3 бараваригача;

🔹бошқа шаҳарлар, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

👨‍👨‍👧‍👧 Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ҳарбий хизматчининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

📌Бунда ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматни ўташ жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Мажбурий меҳнатми ёки ҳашар? Муҳим 5 саволга жавоб

Дунёнинг деярли барча нуқтасида мажбурий меҳнат тақиқланган, аммо жаҳонда 27 млндан ортиқ киши турли шаклдаги мажбурий меҳнатдан азият чекмоқда. Мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар сони бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси энг юқори ўринларда туради.

Хўш, мажбурий меҳнат нима ва унинг қандай кўринишлари мавжуд? Қандай иш-ҳаракатлар мажбурий меҳнат ҳисобланадию, қандай ҳаракатлар ҳисобланмайди? Ҳашарда иштирок этиш мажбурийми? Мажбурий меҳнат учун қандай жавобгарлик бор? Hudud24.uz шу ҳақда сўз юритади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=20615

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш Директорлар кенгаши тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_октябрдан

Тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

▶️ Агарда худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:

БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача маҳрум этишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️my.gov.uz порталидаги хизматлар сони 700 тага оширилади

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-308, 14.09.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобиль иловасида жорий этилади.

🗓 2024 йил якунигача:

🔹Ягона порталда кўрсатилаётган хизматлар сони 700 тага, уларнинг автоматлашганлик даражаси 65 фоизга етказилади;

🔹Ягона порталда жорий этилган рақамли хизматлар ва сервисларнинг камида 75 фоизи мобиль илова орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади.

🔘Шунингдек, қуйидаги махсус порталлар ишга туширилади:

🔸2024 йил 1 январдан рақамли ҳукумат тизими ҳамда унинг аҳоли ва тадбиркорларга тақдим этадиган имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи;

🔸2024 йил 1 июндан республика ҳудудидаги яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи;

🔸2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати ҳақида ахборот берувчи.

☑️ Шунингдек, шошилинч тезкор хизматлар бўйича аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва уларни тезкор равишда қайта ишлаш бўйича “112” ягона марказлашган диспетчерлик хизмати фаолиятини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🗒 2023 йил 1 ноябрдан “охирги миля” тамойили асосида тадбиркорлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кенг полосали Интернет тармоқларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик дастури амалга оширилади.

📋 2024 йил якунигача магистраль телекоммуникация тармоғи ва аҳоли яшаш масканларида қўшимча 50 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_октябрдан

☑️ Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

🔰Шунингдек, қуйидагилар йўлга кўйилади:

🔹“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш;

🔹жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизими.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Мурожаатларни кўриб чиқишни рад этган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Таълим кредитини ажратиш тартиби

🔰 Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

▶️ Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

🔰 Таълим кредитини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:

ариза;

тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);

банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

🗓 Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

🚫 Мазкур тартиб:

🔹чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
🔹тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

⚠️ Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Товар белгиларини рўйхатдан ўтказишда давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (480-сон, 19.09.2023 й.) билан Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰 Регламентга кўра, мазкур давлат хизмати Адлия вазирлиги (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

📝 Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш бўйича ҳаракатлар талабнома берувчи томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.

▶️ Шунга кўра, давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширилади.

🗓 Сўнг талабнома берувчи 3 ой давомида талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга ошириши керак.

Патент божи тўлангач, талабнома қабул қилиниб, унинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарнома талабнома берувчига юборилади.

🏢 Интеллектуал мулк маркази талабнома келиб тушган санадан 30 кун давомида талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади.

📋 Регламентга кўра, жумладан, қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

🔹давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;

🔹товар ва унинг тайёрловчиси тўғрисидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

🔹жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Кимлар истисносиз ишдан бўшатилади? Кимларни бўшатиш мумкин эмас? 5 та муҳим маълумот

Раҳбар “аризангни ёз” деса бўшаб кетавериш керакми? Иш берувчи ходимни истаган пайтда ишдан олиши мумкинми? Қонунчиликка кўра, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак. Hudud24.uz бугун иш берувчи ходимини қандай асосларга кўра бўшатиши мумкинлиги, қайси ҳолларда ишдан бўшатишга ҳақли эмаслиги ҳақида сўз юритади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=20823

Каналга уланиш 👉 @hudud24official