#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–298-сон, 09.09.2023 й.) қабул қилинди
🗓 Қарорга кўра, Фанлар академиясининг юбилей тадбирлари 2023 йил 12–14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
🔘 Шунга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
🔹“Илм-фан – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида халқаро конференция;
🔹Инновацион ишланмалар кўргазмаси;
🔹Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) танлов;
🔹“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарихи” экспозицияси.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Эслатма
🔰 Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддатлари белгиланган.
🗓 Шунга кўра, 2013 – 2015 йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини 2023 йил 30 сентябргача янгисига алмаштириш керак.
⚠️ Ушбу муддатгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

#Биласизми
❗️Ахборот маҳсулотида ёшга оид тасниф акс эттирилиши керак
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Ахборот маҳсулотида ёшга оид тасниф акс эттирилиши керак
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰 Ҳукумат қарори (456-сон, 09.09.2023 й.) билан Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖда юритилади ➖ Манба: (ПҚ-291, 02.09.2023 й.)
🔹 “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди ➖ Манба : (ВМҚ-437-сон, 02.09.2023 й.)
🔹Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди ➖ Манба: (ПҚ-292, 04.09.2023 й.)
🔹Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади ➖ Манба: (ПҚ-292, 04.09.2023 й.)
🔹Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади ➖ Манба: (ВМҚ-441-сон, 02.09.2023 й.)
🔹“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди ➖ Манба: (ВМҚ-444-сон, 04.09.2023 й.)
🔹Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди ➖ Манба: (ВМҚ-443–сон, 04.09.2023 й.)
🔹Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади ➖ Манба: (ВМҚ-449-сон, 05.09.2023 й.)
🔹Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади ➖ Манба: (ВМҚ-450-сон, 05.09.2023 й.)
🔹Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади ➖ Манба: (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.)
🔹“Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади ➖ Манба: (ПҚ-156, 06.09.2023 й.)
🔹Айрим ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланмоқда ➖ Манба: (ЎРҚ–867-сон, 07.09.2023 й.)
🔹Туғуруқ ўринлари сони 4 321 тага оширилади ➖ Манба: (ПҚ–296-сон, 08.09.2023 й.)

🔰 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.
💰 Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.
✅ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

‼️“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди
Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:
🔹ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;
🔹барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
🔹сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
🔹қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
🔹“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
🔘Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:
➖давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;
➖Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;
➖банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.
🔘 2023/2024 ўқув йилидан:
➖умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;
➖Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.

❗️Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади
📝 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:
🔸онкогематологик касалликларга чалинган болалар учун гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади;
🔸вирусли гепатитнинг “С” тури билан касалланган беморларни ҳамда гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.
🗓 2023 йил 1 октябрдан оғир ҳаётий вазиятга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши”ни юритиш тартиби жорий этилади.
🔘 2024 йил 1 январдан:
➖Тошкент шаҳрининг тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва дори воситалари рўйхатини амалиётга киритишни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади;
➖ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари “ваучер” тизими асосида ташкил этилади;
➖оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қайта касбга тайёрлаш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
📄 Қарор билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси тасдиқланди.
▶️ Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
▫️мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш;
▫️5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш;
▫️Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш.

❗️Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади
🔰Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.
🗓 2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
🔹қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш;
🔹“Изланиш ва ривожланиш” марказлари учун улар ташкил этилган кундан 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш;
🔹давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш.
▶️ 2024 йил 1 январдан жисмоний ва юридик шахсларга ҚҚСни тўлиқ қайтариш тизими қуйидагилар ҳисобидан кенгайтирилади:
➖хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистонда сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;
➖тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун.
🗒 2023 йил 1 ноябрдан:
🔸ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади;
🔸экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.
📆 2024 йил 1 январдан:
▫️республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади;
▫️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.

❗️Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади
🔰 Қарорга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида:
📁 2024 йил 1 январдан аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда, шу жумладан автомототранспортларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимларни “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидан олиш амалиёти йўлга қўйилади.
❕Бунда ариза берувчилардан мазкур ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
🗓 2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.
🏢 2024 йил 1 январдан босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.
➡️ 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун камида 4 триллион сўм йўналтирилади.
📋 2024 йил якунигача қонунда белгиланган асосларда тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.
📆 2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
🔹биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;
🔹тадбиркорларга нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш (хабар қилиш).
🗒 2024 йил 1 январдан аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.

🔰 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 250 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

❗️“Менинг ҳудудим” электрон платформаси ишлаб чиқилади
“Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023–2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–299-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришга доир ишлаб чиқиладиган ҳужжатларнинг қуйидаги даражалари белгиланди:
1️⃣ биринчи даражада – ҳудудларнинг рақобат устунликлари ва барқарор ривожланиш драйверларини аниқлаб берувчи Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, Агломерацияларни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади;
2️⃣ иккинчи даражада – шаҳарлар (шаҳарчалар) ва шаҳар атрофи зоналари интеграцияси асосида шаҳарларнинг (шаҳарчаларнинг) бош режалари, шунингдек, қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари ишлаб чиқилади;
3️⃣ учинчи даражада – ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган мастер режалари ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилади.
☑️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди.
❕Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.
🗓 2024 йил 1 июлгача “Менинг ҳудудим” электрон платформаси ишлаб чиқилади.
✅ Платформада аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ва мастер режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда овоз бериш механизми жорий этилади.

#Адлия_хабари
📣 Юридик техникумларда ўқиш учун Сизда яна имконият бор
📝 Қонучиликка кўра, қуйидаги абитуриентлар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш имтиҳонларисиз, қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилинади:
🔸Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган, ўзлаштириш кўрсаткичи 56 ва ундан юқори фоизлик натижага эга битирувчилар;
🔸жорий йилда ўқишга кириш учун республика ОТМнинг “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларида ўтиш балини тўплаган абитуриентлар;
🔸чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар.
❕Ушбу тоифадаги абитуриентлар жорий йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) тўлов-контракт асосида ўқишга кириш учун ариза билан юридик техникумга мурожаат қилишлари мумкин.
Юридик техникумда ўқиш афзалликлари ҳақида батафсил бу ерда танишинг.
Имкониятни қўлдан бой берманг!

🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.

🚫 Йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади. Бу талабнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.
💰 Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔰 Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатга олиш жисмоний ёки юридик шахс томонидан Саноат мулки муҳофазаси порталига (ip.adliya.uz) талабнома топшириш орқали амалга оширилади.
📁 Талабномада қуйидагилар бўлиши керак:
➖товар белгиси сифатида белгини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берувчининг унинг жойлашган жойи ёки яшаш манзили кўрсатилган аризаси;
➖талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;
➖белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ёки хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати.
📝 Агар талабнома патент вакили орқали берилган бўлса, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ва унинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
📋 Шунингдек, талабномага талабномани топшириш учун белгиланган тартибда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.