Huquqiy axborot
363K subscribers
6.38K photos
476 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари

❗️Давлат хизматларидан бир финжон қаҳва устида фойдаланинг

Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида, пойтахтимизнинг Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида Навбатсиз хизмат маскани ташкил этилди.

▶️ Ушбу масканнинг ўзига хослиги шундаки, фуқаролар бир финжон қаҳва устида:

🔹 хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш;
🔹 биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш;
🔹 тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш каби 300дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари ҳамда бир вақтнинг ўзида қўшимча қулайликлардан баҳра олишлари мумкин.

Вақтингиз тиғиз, ҳар дақиқангиз ғанимат бўлса, қулайлик сиз учун одат ва турмуш тарзига айланган бўлса, Чилонзор туман Давлат хизматлари марказидаги Навбатсиз хизмат масканига ташриф буюринг.

Сизни кўришдан доим хурсандмиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

☑️ Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш:

▫️фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача);

▫️мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_акция

❗️“Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан“ акциясига старт берилди

Адлия вазирлиги томонидан “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан“ акцияси ўтказилади.

Акция 2023 йил август–сентябрь ойларида бўлиб ўтади.

🔰 Мазкур ҳуқуқий акция доирасида, жумладан:

📖 уйма-уй бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади;

🧑‍🏫 маҳалла ходимлари, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ҳоким ёрдамчиларининг ҳуқуқий билимлари оширилади;

👥 сайёр қабуллар ташкил этилади;

🎧 “Ўз ҳуқуқларимизни ўрганамиз” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Таътиллар мавсуми: йиллик меҳнат таътили ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб

Дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун ходимнинг ёзма аризаси билан ҳар йилги меҳнат таътили берилади. Таътил давомида ўртача иш ҳақи ва лавозим сақланади. Барча ходим, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳам ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши керак.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=17334

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

Йўловчилар самолёт салонида қўл юкидан ташқари нималар олиб юриши мумкин?

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏬 Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни (9 млн 900 минг сўмдан 33 млн сўмгача) ташкил этса БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўм) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳрида бекатлар ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали олган тадбиркорларга:

🔹 мазкур бекатларда фақатгина реклама воситаси, банкоматлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга мўлжалланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг) автоматларини жойлаштиришга рухсат этилади;

🔹 янги ва реконструкция қилинадиган бекатлар жойлаштириладиган ер майдонларида савдо
ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш
тақиқланади (ўзига ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг) автоматлари бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби

🔰 Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ёки Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилади.

📝 Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаро белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади
.

▶️ Ҳайдовчилик гувоҳномаси назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабгорларга берилади.

🔰 Бунда қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:

🔹назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;

🔹ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи;

🔹автомототранспортларни, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;

🔹ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи.

☑️ Ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтган тақдирда, унга дарҳол автоматик тарзда амалий имтиҳонга рухсат берилади ҳамда 2 ойлик муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Агар ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтмолмаса, 7 кундан сўнг имтиҳонни такроран топшириши мумкин.

📌 Ариза берувчи сунъий онг орқали баҳоланадиган фақат махсус ташкил этилган автодромда амалий имтиҳонларни топширади.

Ариза берувчи назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширгач, унга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Мазкур гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Бир қатор ОТМга ректорлар лавозимга тайинланди

🔰Ҳукумат қарори (329-сон, 03.08.2023 й.) билан:

🔹Худайназар Бекназарович Юнусов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори этиб;

🔹Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори этиб;

🔹Гафурджан Исраилович Мухамедов Чирчиқ давлат педагогика университети ректори этиб;

🔹Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, авторақам бериш хизматлари сайёр тарзда (фуқароларнинг уйига бориб) амалга оширилади

Ҳукумат қарори билан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 2 та маъмурий регламент тасдиқланди.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=17442

Каналга уланиш 👉 @hudud24official