Huquqiy axborot
361K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Фарқи бор: товламачилик ва фирибгарлик

Бу икки ҳуқуқбузарлик бир-бирига сиртдан ўхшаб кетади. Аммо улар алоҳида жиноят бўлиб, ўзининг таркиби, хусусиятлари ва ижтимоий хавфлилиги билан бир-биридан фарқ қилади.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#2023_йил_1_июлдан

🔰Қонунчиликка кўра:

🔹ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;

🔹давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2023

ОТМга абитуриентларнинг ҳужжатлари фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (аввалги ДТМ) веб-сайти (my.uzbmb.uz) орқали қабул қилинади.

❗️Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қарздорларга қарз суммасидан кўп жарима қўлланмаслиги белгиланмоқда

Сенат Раиси Танзила Норбоева "150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас", деб таъкидлади.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди

Ҳукумат қарори (253-сон, 21.06.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

📋 Қарор билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди.

🗓 2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.

☑️ Шунингдек, автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида пул тўланади.

Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган.

Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади.

Илгари аниқ муддат белгиланмаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 17-моддасида “Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади”, деб белгиланган.

Мазкур моддада Ўзбекистон бошқа давлатлар ёки халқаро ташкилотлар билан халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли субъект эканлиги мустаҳкамланган.

Шунингдек, ташқи сиёсатда Ўзбекистоннинг асосий принциплари белгиланган.

Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги давлат ва унинг суверенитетининг муҳим шарти, халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларидан биридир. Куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш натижасида бирор-бир давлат ҳудуди ёки унинг бир қисмини эгаллаб олиниши тан олинмайди.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=scSpQDCvnfQ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

🚫 Ишга қабул қилишни ноқонуний рад этишга йўл қўйилмайди.

🔰 Қуйидагилар ишга қабул қилишни ноқонуний рад этишдир:

▫️камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;
▫️иш берувчи ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
▫️иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг энг кам сонига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;
▫️ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;
▫️судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик (қонунчиликда алоҳида истиснолар белгиланиши мумкин).

📝 Ишга қабул қилиш рад этилганда ариза берувчига унинг сабаби кўрсатилиб жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Олий таълимга қабул – кимлар қандай имтиёзга эга?

Қонунчилик таҳлил қилинганида ОТМга кириш учун 20 дан ортиқ тоифадаги абитуриентлар учун турли кўринишдаги имтиёзлар мавжудлиги аниқланди. Уларнинг орасида қўшиқчидан ҳарбийгача тоифалар мавжуд.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#2023_йил_1_июлдан

🚫 Қонунчиликка кўра, Жаҳон савдо ташкилоти қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ишга қабул қилишда иш берувчи ишга кираётган шахсни ишнинг мазмуни, меҳнат шароитлари, ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномаси, бошқа ички ҳужжатлар билан олдиндан таништириши шарт.

Ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказилганда, ишга кираётган шахсга танлов ўтказиладиган сана ҳақида камида бир ҳафта олдин хабар берилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқий масалалар” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади

🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги мутахассислари

Овозли чат бугун – 23 июнь куни соат 16:30 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган субъектларнинг солиқ солинадиган базаси Ўзбекистон туризм бренди ва “Uzbekistan.travel” сайти рекламаси бўлган босма маҳсулотларни (харита, рисола, буклет, флаер ва бошқалар), сувенир ва қадоқлаш маҳсулотларини (сумка, пакет, мактаб дафтарлари, ёрлиқ, ғилофлар, кийим-кечак ва ошхона анжомларидаги ёзувлар) тайёрлаш ва чоп этишга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Оилавий байрамларда фойдаланиш, машинага илиб қўйиш, либосларга тасвирини тушириш мумкин – Байроқ тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун Сенат томонидан маъқулланди


Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаатларидан, унинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ҳамда улардан чиқиши мумкин”, деб белгиланган.

Тинчликсевар сиёсат деганда, давлатларнинг сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий тузимлари ва уларнинг ривожланиш даражасидан қатъи назар, эркинлик, тенглик, адолат ва инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, шунингдек, давлатлар ва халқлар ўртасида тинчликни мустаҳкамлаши тушунилади.

Мазкур моддада Ўзбекистоннинг иттифоқ тузиши ва турли тузилмаларга кириши фақат давлатнинг, халқнинг манфаатлари учун, шунингдек, фаровонлик ва хавфсизлик мақсадида амалга оширилиши мустаҳкамланган.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=bB5vzg6iRbs

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

📝 Ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

▫️паспорт ёки ID, 16 ёшгача бўлганлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

▫️охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоздаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма, биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно;

▫️ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома (шунга мажбурлар учун);

▫️ўқишни битирганликка оид диплом, гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа ҳужжат;

▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;

▫️жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);

▫️пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_июлдан

Қонунчиликка мувофиқ, “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади.

🚫 Шунингдек, чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади.

☑️ “Чиқиндиларни оммавий йиғиш” (ЎзПлоггинг) умуммиллий ҳаракати ташкил этилади.

📝 Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун судга даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 19-моддаси: ”Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”.

Инсон туғилганидан бошлаб тегишли бўлган табиий ва ажралмас ҳуқуқлар сирасига инсон ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, озодлиги, тенглиги, эркин бўлиши, хавфсизлиги, дахлсизлиги киради ва бу ҳуқуқлар қонунларда белгиланганлиги ёки белгиланмаганлигидан қатъи назар инсонга азалий тегишлидир, деб эътироф этилади.

Барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳам халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган ҳуқуқлардан ҳисобланади.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, айрим соҳа ва йўналишларни ривожлантириш учун турли кўринишдаги имтиёзлар берилиши мумкин ва булар фақат қонунлар орқали амалга оширилади, ҳар қандай имтиёз ижтимоий адолат принципи доирасида амалга оширилади.

Видео: https://youtu.be/Yjg15-4p5T0

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирмалар билан йилига 1 марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган:

🔹 3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга;

🔹 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.

📋 Шунингдек, айрим шахслар темир йўлларда йилига бир марта бепул юриши (бориш ва келиш) мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб

Вояга етган болага ҳам алимент тўланиши мумкинми? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади?

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Ижтимоий_акция

📝 Иш берувчи ташкилотда 5 кундан кўп ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт.

➡️ Ходимнинг ёзма аризасига кўра асосий иш жойидаги иш берувчи меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилган даврлар ҳақидаги ёзувларни киритади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Ходимга меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ходим ишлаётган вақтда ариза берилган кундан 3 иш кунида, ишдан бўшаганда эса меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда берилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot