#Биласизми
✅ Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси уни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтказиш орқали амалга оширилади.
📝 Давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади.
Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади.
🔰 Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди:
▫️тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган;
▫️ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
▫️тиббий хулосага асосан ўзларининг ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғининг ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

❗️Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
☑️ Агар бу ҳолат ҳайвонларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваригача (16 млн 330 минг сўмгача) миқдорда жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.

#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 12-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”, деб белгиланган.
Жамиятдаги хилма-хиллик ижтимоий муносабатларда ва барқарор ривожланишда муҳим омил ҳисобланади.
Конституцияда мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллигининг белгиланиши ҳуқуқий давлатга хос хусусиятдир.
Жамиятда турли хил қарашлар, мафкуралар мавжуд, масалан ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий. Уларнинг ҳеч бири давлат мафкураси сифатида ўрнатилмайди.
Бу қоида ҳар кимнинг фикр эркинлиги ҳуқуқига эга эканлигининг асосларидан бири ҳисобланади.
Видео: https://youtu.be/nGGS59SP7cQ

YouTube
Konstitutsiyamizning 12-moddasini o‘rganamiz.
Konstitutsiyamizning 12-moddasida:
"O‘zbekiston Respublikasida ijtimoiy hayot siyosiy institutlar, mafkuralar va fikrlarning xilma-xilligi asosida rivojlanadi.
Hech qaysi mafkura davlat mafkurasi sifatida o‘rnatilishi mumkin emas."

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Монтёр “счётчик”ни текшириш учун фуқаронинг уйига кириши мумкинми?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган енгил автотранспортларни олиб киришда божхона божлари камайтирилади
"Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2026 йил 1 январгача, Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган янги енгил автотранспортларни (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:
🔹 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
🔹 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
✅ Шунга кўра, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.

☑️ Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ижтимоий дорихоналар томонидан уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси кўлланилган ҳолда чакана сотилади.

❗️Эндиликда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–847-сон, 16.06.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди
✅ Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.
➡️ Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.

🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида:
🔹"А" тоифаси учун — 16 ёшга;
🔹"B" ва "C" тоифалари учун — 18 ёшга;
🔹"BE" ва "CE" тоифалари учун — 19 ёшга;
🔹"D" ва "DE" тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак.

Qabul kvotalari.pdf
23.7 MB
#Адлия_хабари
⚡️Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди
“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент Фармойиши (Ф-31-сон, 15.06.2023 й.) қабул қилинди
✅ Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
🔹бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
🔹магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
🗓Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.

❗️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахслар доираси белгиланди
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–848-сон, 16.06.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰Қонунга мувофиқ, қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:
1️⃣ кам таъминланган шахслар, агар улар:
▫️фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
▫️маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
▫️маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
▫️жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;
2️⃣ руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
3️⃣ ўз ҳуқуқлари бузилган, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
4️⃣ Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.
📝 Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида махсус ваколатли давлат органига (Адлия вазирлигига) оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
🗓 Ариза махсус ваколатли давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади (Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган, жиноят ишлари бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар ва муддатлар бундан мустасно).
⚖️ Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.
❕Махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими “Юридик ёрдам” ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин тизим адвокатни автоматик равишда танлайди.
💰Адвокатга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда тўлов амалга оширилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Конституциямизнинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”, деб таъкидланган.
Демократиянинг умумэътироф этилган принциплари бўлиб, Ўзбекистонда демократия умуминсоний принципларга асосланиши, унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги мустаҳкамланган.
Энг олий қадрият сифатида инсон ва унинг ҳуқуқлари деб эътироф этилиши Конституциянинг барча нормалари инсон ва унинг ҳуқуқлари учун хизмат қилишини англатади.
Конституция ва қонунлар бевосита фуқароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлайди.
Видео: https://youtu.be/lC15WLhx1Us

Konstitutsiyamizning 13-moddasi
Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Шахсга доир маълумотлар: муҳим 5 саволга 5 жавоб
Телефон рақам шахсга доир маълумотга кирадими? Facebook, Instagramдаги маълумотлар очиқ бўлса, улардан фойдаланса бўладими?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
Телефон рақам шахсга доир маълумотга кирадими? Facebook, Instagramдаги маълумотлар очиқ бўлса, улардан фойдаланса бўладими?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Ижтимоий_акция
✅ Аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг
75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
➡️ Туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун туғиш таътили берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
✅ Аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг
75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
➡️ Туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун туғиш таътили берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️12 ёшгача болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади
🚫 Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
🔹 тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
🔹 тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
🔹 моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
🔹 техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
🔹 сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
🔹 алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
🔹 сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
🔹 ёлғон тревога сигнали бериш;
🔹 вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
🔹 сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
🔹 пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
🔹 кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
🔹 сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
🔹 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
🔹 шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
🔹 овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
🔹 товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
🔹 қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

Озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Қонунчилик бу ҳақида нима дейди?
Маҳсулотлар қуёш нури ва ёғингарчиликлар тўғридан-тўғри тушадиган ҳолда жойлаштириш тақиқланади.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
Маҳсулотлар қуёш нури ва ёғингарчиликлар тўғридан-тўғри тушадиган ҳолда жойлаштириш тақиқланади.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 14-моддасида “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб белгиланган.
Барқарор ривожланиш деганда – иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятни ҳар томонлама яхшилаш орқали ҳаёт тарзини яхшилаш ва турмуш фаровонлигини ошириш, адолатли ва барқарор жамият қуриш тушунилади.
Қонунийлик – жамиятдаги барча муносабатлар қонуний асослар билан ҳал қилинишини англатади.
Ижтимоий адолат принципи Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини билдиради.
Ижтимоий бирдамлик – ижтимоий давлатнинг муҳим белгиси сифатида жамиятни бирлаштирадиган ва мустаҳкамлайдиган, инсонларни умумий мақсад йўлида сафарбар қилувчи, инсонлар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлашга қаратилган муносабатлар, жамиятни биргаликда ривожлантириш принципидир.
Видео: https://youtu.be/Da7T62VLa7Q

Konstitutsiyamizning 14-moddasi
#2023_йил_1_июлдан
✅ Қонунчиликка кўра:
🔹спортчи идентификация карталари учун тўловлар миқдори уч баробарга камайтирилиб, улардан фойдаланиш муддати 5 йил этиб белгиланади;
🔹“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади. Бунда:
➖стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари этиб белгиланади;
➖мазкур стипендия тайинланган спортчиларга Президентнинг тегишли қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.