Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Электр энергияси узилавериши оқибатида етказилган зарарни ким қоплайди?
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фуқароларни таъмирлаш туфайли узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириши керак.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади
🔰 Президентнинг тегишли қарорлари (ПҚ–189-сон, ПҚ–190-сон, ПҚ–191-сон, 14.06.2023 й.) билан қуйидаги ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади:
🔹Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати
400 МВт бўлган;
🔹Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати
500 МВт бўлган;
🔹Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган.
☑️ Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.
📝 Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:
▫️Инвестиция битимлари тасдиқланади;
▫️Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланади.
➡️ Тегишли Лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
✅ Парвоз ташувчи томонидан белгиланган аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши шарт. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.
🔰 Йўловчига етказилган зарар учун ташувчи томонидан қуйидаги бепул қўшимча хизматлар кўрсатилади:
🔹бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;
🔹парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;
🔹ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;
🔹кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;
🔹чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.

❗️Бир қатор хизматлар учун лицензия олишда давлат божи миқдори камайтирилди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–846, 14.06.2023 й) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰 Унга кўра, уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензия олганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари этиб белгиланди.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
✅ Шунингдек, қуйидаги хизматлар учун лицензия олишда тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди:
🔹 телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 170 баравари (56 млн 100 минг сўм). Илгари БҲМнинг 340 баравари эди;
🔹телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди;
🔹телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди;
🔹телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди;
🔹телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди.
📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

#Ҳуқуқий_ахборот_минбари
“Ишдан бўшатишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида эксперт билан суҳбат ўтказилади
⚖️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз“ ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
🎧 Акция доирасида “Ишдан бўшатишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида эксперт билан суҳбат ташкил этилади.
⏰ Овозли чат 16 июнь куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.
🎙Суҳбат спикери: Муҳаммадамин Каримжонов – Тошкент давлат юридик университети масъул ходими.
📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.
Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.
⚠️ Суҳбатнинг ўтган сонларини қуйидаги ҳаволалар орқали кузатишингиз мумкин:
▫️2 июндаги сони;
▫️9 июндаги сони.

✅ Ҳар бир аттракцион ишга туширилишидан олдин кундалик техник хизмат кўрсатишдан ўтказилиши керак. Бунга аттракционлардан хавфсиз фойдаланишга жавобгар шахс маъсул бўлиб, натижалар ижобий бўлгандагина ундан фойдаланишга рухсат берилади.
❗️Техника хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига олиб келса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
☑️ Аттракционларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш устидан назорат Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.

❗️Жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилган электр учун тўлов 10 иш кунида амалга оширилади
Ҳукумат қарори (247-сон, 14.06.2023 й.) билан Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низомга кўра, электр олди-сотди шартномаси асосида сотилади.
☑️ Бунда:
🔹 жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжлари учун ўрнатган қуввати 1 МВтгача қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электрнинг ўз эҳтиёжидан ортиқчаси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан сотиб олинади;
🔹 электр энергиясини ишлаб чикарувчи ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа жисмоний ва юридик шаҳсларга ўз электр тармоқлари орқали сотиши мумкин;
🔹 электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг ўз электр тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда “Худудий электр тармоқлари” АЖ тармоғидан транзит хизматлари учун идоралараро тариф комиссияси ҳужжатларида белгиланган тариф асосида тўловларни амалга оширган ҳолда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга етказиб берилади.
🗓 Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига кадар:
🔸 “Қуёшли хонадон” дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сумдан субсидия ажратилади (“Soliq” мобиль иловаси оркали);
🔸 жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эхтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлаб берилади.
▶️ Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергияси миқдори учун электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси (прибор)нинг маълумотларига кўра томонлар ўртасида имзоланган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тўловларни амалга оширади.

📝 Фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади.
🚫 Шифокор сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди.

Контракт бўйича квоталар вазирликлар томонидан тасдиқланиши керак
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларига тўлов контракт бўйича квота Президент томонидан тасдиқланмайди, Президент томонидан фақат давлат гранти бўйича квоталар тасдиқланади.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларига тўлов контракт бўйича квота Президент томонидан тасдиқланмайди, Президент томонидан фақат давлат гранти бўйича квоталар тасдиқланади.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади
"Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–192-сон, 14.06.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:
🔹 жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;
🔹охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;
🔹хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.
Ушбу солиқ қарзи, пеня ва жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
🗓 2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатилади.
▶️ Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини 12 ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.
✅ 2023 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлгача иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилади:
➖ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш;
➖ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (980 минг сўм) миқдорда белгилаш;
➖иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.

#Ижтимоий_акция
❗️Муддатли меҳнат шартномаси қандай ҳолатларда тузилади?
🔰Меҳнат кодексида ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат шартномасини муайян муддатга тузиш чеклаган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда бунга йўл қўйилади:
🔸иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, лекин ўзи ишда бўлмайдиган (ўқишга кетган, “декрет”га чиққан) ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун;
🔸вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш учун;
🔸табиий шароитлар туфайли мавсумий ишларни бажариш учун;
🔸иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишлар (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, созлаш) учун;
🔸ишлаб чиқариш ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун;
🔸маълум муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан;
🔸ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган ишлар учун;
🔸ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун;
🔸вақтинчалик хусусиятга эга ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан;
🔸муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан;
🔸чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузилади.

Telegraph
"Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз" ҳуқуқий акцияси
#Биласизми
✅ Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси уни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтказиш орқали амалга оширилади.
📝 Давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади.
Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади.
🔰 Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди:
▫️тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган;
▫️ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
▫️тиббий хулосага асосан ўзларининг ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғининг ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар.

❗️Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
☑️ Агар бу ҳолат ҳайвонларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваригача (16 млн 330 минг сўмгача) миқдорда жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.

#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 12-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”, деб белгиланган.
Жамиятдаги хилма-хиллик ижтимоий муносабатларда ва барқарор ривожланишда муҳим омил ҳисобланади.
Конституцияда мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллигининг белгиланиши ҳуқуқий давлатга хос хусусиятдир.
Жамиятда турли хил қарашлар, мафкуралар мавжуд, масалан ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий. Уларнинг ҳеч бири давлат мафкураси сифатида ўрнатилмайди.
Бу қоида ҳар кимнинг фикр эркинлиги ҳуқуқига эга эканлигининг асосларидан бири ҳисобланади.
Видео: https://youtu.be/nGGS59SP7cQ

YouTube
Konstitutsiyamizning 12-moddasini o‘rganamiz.
Konstitutsiyamizning 12-moddasida:
"O‘zbekiston Respublikasida ijtimoiy hayot siyosiy institutlar, mafkuralar va fikrlarning xilma-xilligi asosida rivojlanadi.
Hech qaysi mafkura davlat mafkurasi sifatida o‘rnatilishi mumkin emas."
"O‘zbekiston Respublikasida ijtimoiy hayot siyosiy institutlar, mafkuralar va fikrlarning xilma-xilligi asosida rivojlanadi.
Hech qaysi mafkura davlat mafkurasi sifatida o‘rnatilishi mumkin emas."
Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Монтёр “счётчик”ни текшириш учун фуқаронинг уйига кириши мумкинми?
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
Батафсил 👉 Ўқиш.
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган енгил автотранспортларни олиб киришда божхона божлари камайтирилади
"Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2026 йил 1 январгача, Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган янги енгил автотранспортларни (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:
🔹 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
🔹 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
✅ Шунга кўра, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.

☑️ Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ижтимоий дорихоналар томонидан уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси кўлланилган ҳолда чакана сотилади.