Huquqiy axborot
364K subscribers
6.37K photos
470 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.

“Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–82-сон, 01.06.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳудудларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.

▶️ Қуйидагилар Агентлик тузилмасига ўтказилади:

🔹2024 йил 1 январдан:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари.

🔹 2024 йил 1 августдан:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар
ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари.

🗓 2023 йил 1 июлдан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ходимлар гуруҳлари ташкил этилади.

📌 2023 йил 15 августгача аҳолини ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурлари бўйича, шу жумладан уларнинг мобил алоқа воситаларига маълумот юбориш орқали хабардор қилиш амалиёти жорий этилади.

➡️ 2024 йил 1 январгача:

🔸давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонлари;

🔸ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилади.

▶️ 2023 йил 1 октябргача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.

🔢 2023 йил 1 октябрдан:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Агентлик тасарруфига ўтказилади;

аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

2024 йил 1 январдан “Меҳр дафтари”, “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва кўмаклар қамраб олинади.

Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”, деб белгиланган.

Тил давлатнинг асрлар давомида шаклланган миллий қадриятлари, халқ маънавий камолотининг абадий маҳсули сифатида доим қадрланган. Ҳар бир давлатнинг ўз тилига эга бўлиши халқни бирлаштирувчи, жисплаштирувчи қадрият сифатида ҳам эътироф этилади.

1989 йил 21 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги Қонун билан Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадам сифатида қаралади. Бу ҳам мустақил давлат учун тилнинг аҳамияти қанчалик зарур экани далилир.

Ўзбек тилининг давлат тили сифатида белгиланиши, давлат органларида иш юритиш, қонунчиликнинг ўзбек тилида юритилишини таъминлайди, бу қонунда ҳам мустаҳкамланган. Бу эса ўз навбатида фуқароларимизга ўз ҳуқуқ ва эркинликларига оид барча ҳужжатлар билан эркин, мустақил, ҳеч қандай муаммоларсиз танишиш имконини беради.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, кўп миллатли халқимизнинг бошқа тиллари, уларнинг урф-одатлари ва анъаналарининг бирдек ҳурмат қилиниши билан биргаликда олиб борилади.

Бунинг амалий ифодаси сифатида, турли тилларда чоп этилаётган китоблар, газета, журналлар, оммавий ахборот воситалари, мамлакатимизда фаолият юритаётган турли миллатларнинг миллий-маданий марказларини келтиришимиз мумкин.

Видео: https://youtu.be/IO_RO5RqZi0

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Болаларни 1-синфга қабул қилиш тартиби: муҳим 10 саволга 10 жавоб

Болани мактабга бериш учун қандай ҳужжатлар керак? 1-синфга қабул қилинаётганда бола билан суҳбат, тест, имтиҳон ёки шу каби синовлар ўтказиладими?

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Ижтимоий_акция

Меҳнат қилиш эркинлиги – ҳар кимнинг ўз қобилиятларидан фойдаланиш, уларни тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот тури, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқидир.

📁 Меҳнат эркинлиги меҳнат шартномаси тузиш, ундаги талабларни иш берувчи билан келишган ҳолда белгилаш, ўзгартириш, бекор қилиш эркинлигида намоён бўлади.

🚫 Мажбурий меҳнат тақиқланади ва маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

Инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.

Янги таҳрирдаги Конституция, 21-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан экспорт қилувчиларга банклар кредитлари, шу жумладан экспорт олди кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 4 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди

“Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–85-сон, 01.06.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил июндан ҳудудларда:

🔹ипак қуртини парваришлаш, етиштирилган пиллани харид қилиш, қайта ишлаш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, тайёр маҳсулотни ички бозорга йўналтириш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган янги пиллачилик кластерлари;

🔹тут кўчатларини етиштириш, тутзорларни барпо қилиш, ипак қуртини парваришлаш, пилла хомашёсини тайёрлаш билан шуғулланадиган пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги янги фермер хўжаликлари ташкил этилади.

Янги тутзорлар барпо қилиш учун 105 минг гектар ер майдонлари уларнинг контурларини аниқ белгилаган ҳолда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

📋 Янги тутзорлар барпо қилиш учун ер участкалари 10 гектардан кам бўлмаган ўлчамда пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига, истисно тариқасида, ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

☑️ Фармонга кўра, ҳудудий “Агропилла” масъулияти чекланган жамиятларига тегишли бўлган ва аҳолига оилавий пудрат шартномаси асосида бириктириладиган тутзорлар майдони 0,5 гектардан 2 гектаргача этиб белгиланди.

🔘2023 йил 1 июндан:

🔸касаначилар, пиллачилик уй хўжаликлари ҳамда фермер хўжаликларига ипак қурти уруғи ва уни парвариш билан боғлиқ ресурслар бепул берилади;

🔸майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади.

🏢 Фармон билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ҳудудларда ипак қурти уруғини тайёрловчи янги уруғчилик корхоналари (7 та) ташкил этилди.

📌 Шунингдек, 2023 йил якунигача Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида ипак қуртининг маҳаллий зотлардан олинган элита уруғини тайёрлаш наслли уруғчилик станцияси фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ходим қуйидаги асослар бўйича ишдан бўшатилганда иш қидириш даврида 2 ойгача ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади:

▫️ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганда;
▫️ходим иш берувчи билан ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганда;
▫️ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғи кўтарадиган бошқа ишга ўтишни рад этгада ёки иш берувчида тегишли иш бўлмаганда;
▫️ходимлар сони ёки штатлар қисқарганда;
▫️ташкилот тугатилганда;
▫️ходим малакаси етарли бўлмаганда;
▫️шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланганда;
▫️суднинг ташкилотни тугатишга оид қарори кучга кирганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Ўзбекистон ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.

Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади.

Янги таҳрирдаги Конституция, 23-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Ҳунарманд” уюшмасига аъзо ҳунармандлар профессионал таълим муассасаларининг махсус устахоналарида ҳунармандчилик бўйича таълим беришда якка тартибдаги тадбиркорлар каби шартнома тузиш ва кўрсатилган хизмат учун солиқ тўламаслик ҳуқуқига эга.

➡️ “Уста-шогирд” мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2,5 баробари миқдорида суғурта тўлови тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади

“Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–86-сон, 05.06.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

⚠️ Фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати билан ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Тергов сири”. Журналистлар тергов маълумотларини кимдан ва қандай олиши мумкин?

Журналистлардан маълумотлар манбасини ошкор қилишни талаб қилиш мумкинми? Бундай вазиятларда журналистлар дахлсизлик ҳуқуқига эгами? Қандай ҳолатларда суд ишларида журналистларнинг иштироки чекланиши мумкин?

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Биласизми

Оромгоҳларда дам олаётган болаларни ҳар томонлама камол топишига кўмаклашиш учун қуйидагилар ташкил қилиниши керак:

🔹кўчма кутубхоналар;
🔹тўгараклар;
🔹спорт мусобақалари.

Оромгоҳлар спорт жиҳозлари, малакали спорт мураббийлари ва сузиш бўйича йўриқчилар билан таъминланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
"О-о-илавий зўравонлик, оо-о-илавий зўррравонликкк... 15 йиллгач-ч-чаа..."

Шодивой тинчгина яшаб юрувди, токи уйида ғалати қуш пайдо бўлгунича.

Батафсил 👉 Видеода

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–181-сон, 02.06.2023 й.) қабул қилинди

📋 Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.

📝 ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🔰Қарорга кўра: 

🔹Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди;

🔹Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди;

🔹 Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди.

🚫 2023 йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

Ҳар қандай қонунчилик ҳужжати ходимнинг ҳолатини юқорироқ юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатига нисбатан ёмонлаштирмаслиги керак.

❗️Ҳеч бир ички ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас.

📝 Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.

⚠️ Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, тармоқ ва ҳудудий жамоа келишувларига, меҳнат шартномасига ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди. Бундай қоидалар ҳақиқий эмас деб топилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Конституциямизнинг 5-моддасида “Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир”, деб белгиланган.

Давлат рамзлари давлат мустақиллигининг белгиларидан бири ҳисобланади. Давлатимиз рамзларида халқимизнинг асрлар давомида шаклланган қадриятлари, тараққиёт йўли акс эттирилган. Ҳар бир давлат рамзи бўйича алоҳида қонунлар қабул қилинган.

Хусусан, 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи” тўғрисидаги, 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби” тўғрисидаги, 1992 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси” тўғрисидаги қонунлар билан давлат рамзларининг шакли, тузилиши, улардан фойдаланиш тартиби белгиланган.

Ҳар бир қонунда фуқаролар, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзларини ҳурмат қилишлари шарт эканлиги мустаҳкамланган.

Давлат рамзларининг ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларга нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Видео: https://youtu.be/idwVrOqBKms

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Энергетик ичимликларнинг рекламасида, ҳар бир ҳолда, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.

☑️ Энергетик ичимликларнинг рекламаси:

🔹энергетик ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги;

🔹спортда ютуқларга эришган инсонларнинг тасвирини ўз ичига олмаслиги;

🔹энергетик ичимликларни истеъмол қилиш рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Ҳар қандай йўлларда:

🔹юкхонасида одам ташиётган юк автомобиллари тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

🔹болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

🔹механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;

🔹хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситалари ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Фарқи бор: ҳақорат ва туҳмат. Буларни нима фарқлаб туради?

Кўпинча ушбу икки ҳуқуқбузарликни фарқламаслик кузатилади. Ҳаттоки ОАВда, сарлавҳаларда ҳам улар чалкаштирилганлигини кузатиш мумкин — одамлар қайси гап ҳақорат ёки туҳмат эканлигини белгилашда қийналишади. Аслида бу икки алоҳида ҳуқуқбузарлик бўлиб, таркиби, жавобгарлиги, ижтимоий хавфи ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади.

Батафсил 👉 Ўқиш.

Каналга уланиш 👉 @Hudud24official