#Биласизми
❗️Мажбурлаб тузилган никоҳ жабрланувчи (унинг қонуний вакиллари) ёки прокурорнинг аризаси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
⏩ Ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ эр-хотин учун Оила кодексида белгиланган шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтирмайди.
☑️ Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин 300 кун ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

🔘 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача:
▫️касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
▫️касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

#2023_йил_1_июндан
💰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

🔰 Боғчаларда ходимларнинг маошига бир марталик қўшимча ҳақ уларнинг эришган натижалардан келиб чиқиб ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда берилади:
🔹 кўрик танловлардаги иштироки учун лавозим маошига нисбатан:
▫️ туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
▫️ республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;
🔹 ўйин тамойилига асосланган замонавий машғулотларни ташкил қилганлиги учун 15 фоизгача;
🔹тарбияланувчиларни илм-фанга қизиқишини оширишга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш тартиби қандай?
🔰 Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш у жойдаги мулкдорлар розилигига асосан амалга оширилади.
📌 Ертўладан жойлар фақат ертўлада шуғулланилиши мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади:
● озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);
● маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхона, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
● умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
● банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
● алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
● газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;
● бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
● гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
● рассомлик ва ҳайкалтарошлик;
● хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
● видео ва фотосуратга олиш, компьютер хизматлари;
● таржима ва таҳрир хизматлари;
● дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
● кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
● риэлторлик фаолияти;
● газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
● жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
● давлат ташкилотларини жойлаштириш;
● суғурта ташкилотларини жойлаштириш.
✅ Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
🚫 Ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди.

#Конституцияни_ўрганамиз
Ўзбекистонда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.
Барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
Янги таҳрирдаги Конституция, 19-модда

#Диққат_акция
✅ Адлия вазирлиги томонидан “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз“ ҳуқуқий акцияси ўтказилади.
⏳ Акция 2023 йил 1 июндан 1 августгача давом этади.
🔰 Мазкур ҳуқуқий акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:
📖 Меҳнат кодекси бўйича аввалги ва янги тартибларни қиёсий тушунтириш;
🧑🏫 меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва кенг аҳоли ўртасида манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари;
👥 меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича сайёр қабуллар;
🎧 ҳуқуқий аудиоподкаст;
🖥 меҳнат қонунчилиги бўйича Умуммиллий имтиҳон;
🎯бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар;
📎 бепул онлайн ўқув курслари ва бошқа тадбирлар.

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Нотариусга бораётганлар нималарни билиши керак?
Фуқаролар нотариусга бормасдан ҳам, масофадан “e-notarius.uz” портали орқали зарур ҳужжатларни онлайн юбориш, нотариус қабулига ўзлари учун қулай бўлган пайтда ёзилиш имконига эга. Бундан ташқари-чи?
Батафсил 👉 Ўқиш
Каналга уланиш 👉 @Hudud24official

✅ Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт.
⚖️ Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
✅ Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт.
⚖️ Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз
Ўзбекистон фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
Янги таҳрирдаги Конституция, 20-модда

🔰Мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар бекор қилинади:
🔹тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби;
🔹чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар.

✅ Президент қарори билан 2022 – 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.
🔰Унга кўра, мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:
🔸ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;
🔸Давлат бюджети маблағлари;
🔸халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари;
🔸ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари.

#10_саволга_10_жавоб
❗️Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар
➡️ Батафсил: https://surl.li/hltyf

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич:
🔹мактабларнинг 1–4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5–9-синфларида таянч ҳамда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади;
🔹баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади;
🔹бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик дарслари ўтилади;
🔹барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.
📝 2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.
❕Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.
🔘 2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
❕Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
💰2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

❗️Бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйилади
🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:
▫️мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
▫️туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;
▫️ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади;
▫️мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.
📋 2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.
❕Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.
🔘 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:
🔸маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;
🔸жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.
✅ 2024 йил 1 январдан:
▫️бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;
▫️мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.
➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.

☑️ Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш:
➖ БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (660 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 5 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
❗️Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:
➖ БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 2 млн 310 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Конституциямизнинг 1-моддасида: Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
Давлатнинг “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади, деб таъкидланган.
❕Келинг, ушбу моддадани мазмунан кўриб чиқамиз.
Суверен давлат нима? Суверен давлат Ўзбекистон мустақиллигининг умумий ва ажралмас белгиси бўлиб, ички ва ташқи сиёсатда тўлиқ мустақил эканлигини англатади.
Демократик давлат эса инсонпарварлик қонунларига асосланган, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий ҳолати ва сиёсий қарашларидан қатъий назар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлат.
Ҳуқуқий давлат – давлат ўз фаолиятини, жамият ва фуқароларнинг яшаш тарзини фақат Конституция ва қонунлар асосидагина амалга оширилишини таъминлайди. Натижада, давлат органлари ва мансабдор шахслар қонун устуворлиги асосида халқ манфаатлари учун ишлайди, унга хизмат қилади.
Ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун фаровон турмуш даражаси, хусусан сифатли таълим, кафолатли тиббий хизмат, муносиб меҳнат шароити ва адолатли иш ҳақи, пенсия ва нафақалар, ижтимоий ёрдам ва хизматлар тизими яратилган, уй-жойли бўлиш шароити мавжуд бўлган, ижтимоий тафовутлар юмшатилган, мувозанатлашган, ҳеч бир фуқаро ўз муаммолари билан ёлғиз қолмайдиган адолатли давлатдир.
Дунёвий давлат – диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ҳамда давлат ҳокимияти диндан ажратилган, давлат бошқаруви диний қоидалар билан эмас, балки Конституция ва қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган, қарорлар қабул қилишда диний асосларга таянилмайдиган давлат ҳисобланади.
Ўзбекистонни дунёвий давлат сифатида белгилаш – дунёвий тараққиёт, турли дин ва мазҳаблар ўртасида бағрикенглик ва тотувликни мустаҳкамлашга, диний бирлашмаларнинг мустақил фаолият юритишига, дин ва эътиқод эркинлигини таъминлашга хизмат қилади.
Конституциямизнинг бошқа барча нормаларида юқоридаги санаб ўтганимиз — барча принципларни рўёбга чиқаришга қаратилган механизмлар ва кафолатлар мустаҳкамланган.
Видео: https://youtu.be/yTwQ5m3QVdY

YouTube
Конституцияни ўрганамиз!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддаси ҳақида
Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Президент мактабларига ўқишга топшириш тартиби қандай?
Президент мактабларига республика мактабларининг 4-синф битирувчилари ҳужжат топширишлари мумкин.
Батафсил 👉 Ўқиш
Каналга уланиш👉 @hudud24official

✅ Ҳайдовчига аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларни ҳамда двигатель шовқинини белгиланган меъёрдан баланд овозда қилиб фойдаланиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
✅ Ҳайдовчига аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларни ҳамда двигатель шовқинини белгиланган меъёрдан баланд овозда қилиб фойдаланиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги
Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!
Фарзандингизга берадиган энг яхши ҳадянгиз – вақтингиздир!