Фаолият йўналишингиз?
Anonymous Poll
54%
Давлат хизматчиси
11%
Хусусий ташкилот ходими
9%
Тадбиркор
8%
Талаба ёки ўқувчи
10%
Ишсиз
11%
Бошқа
Қайси йўналишдаги ҳуқуқий маълумотлар Сизни кўпроқ қизиқтиради?
Anonymous Poll
31%
Меҳнат
26%
Таълим
34%
Имтиёзлар
25%
Тадбиркорлик
35%
Давлат хизматлари
10%
Интеллектуал мулк
24%
Фуқаролик
13%
Йўл-транспорт
19%
Жавобгарлик ва жазо
15%
Оила
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
66%
Матн шаклида
19%
Расм шаклида
21%
Инфографика шаклида
18%
Видео шаклида
7%
Аудио шаклида
4%
Бошқа
Канални қачондан бери кузатиб борасиз?
Anonymous Poll
38%
Канал ташкил топганидан буён
42%
Бир йилдан ошди
14%
1–6 ой
8%
Яқинда аъзо бўлдим
Ҳуқуқий маълумотларни қайси вақтда олиш Сизга маъқул?
Anonymous Poll
32%
Соат 08:00 дан 12:00 гача
9%
Соат 12:00 дан 14:00 гача
11%
Соат 14:00 дан 17:00 гача
27%
Соат 17:00 дан 20:00 гача
32%
Соат 20:00 дан 22:00 гача
10%
Соат 22:00 дан 08:00 гача
Канални нима мақсадда кузатасиз?
Anonymous Poll
84%
Қонунчиликдаги янгиликларни билиб бориш учун
29%
Ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш учун
5%
Шунчаки кузатиб бораман
3%
Танловлар, совринли викториналарда иштирок этиш учун
#Сўровнома
Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!
Изоҳ қолдириш манзили ➡️ https://bit.ly/3N7ALqZ

Google Docs
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
@huquqiyaxborot телеграм канали бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим туманларда тадбиркорлар учун фойда солиғи 1 фоиз этиб белгиланади
“Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–287-сон, 30.12.2022 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан:
🔹республиканинг 208 та туман ва шаҳарлари 5 та тоифага ажратилади;
🔹туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади.
✅ 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилади:
🔹5-тоифадаги (қуйидаги жадвалда келтирилган) туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлар:
▫️фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;
▫️юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно.
🔹Шунингдек, 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган ЯТТлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади.
✅ 2023 йил 1 январдан:
🔹4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:
▫️банкларнинг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация;
▫️банклар кредитларининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.
📝 Фармон билан шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:
🔸аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари;
🔸тадбиркорлик фаолиятини туман ва шаҳарлар тоифаларидан келиб чиқиб қўллаб-қувватлаш чоралари.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegraph
Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг…
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
✅ Фармонга кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
✅ Фармонга кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратишнинг оширилган миқдорлари
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади.
❗️ Бунда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ундан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда давлат божи ундирилади.

#Маъмурий_ислоҳот
Функцияларнинг очиқ реестрини шакллантириш ва уни доимий юритишнинг аҳамияти нимада?
Батафсил: https://youtu.be/F5H0Pc3hD6c

YouTube
Funksiyalarning ochiq reestrini shakllantirish va uni doimiy yuritishning ahamiyati nimada?
#Mamuriy_islohot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2023 йилнинг Давлат бюджети тасдиқланди
“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–813, 30.12.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.
✅ Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий давлат дастурларининг белгиланган миқдорлари Қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.
☑️ Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:
🔹 республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;
🔹 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
❗️Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.
🗓 2023 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.
➡️ Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
▫️жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
▫️жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
▫️мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
▫️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
▫️норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

#2023_йил_1_январдан
🔰 Умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.
☑️ Махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар – бепул, қолган шахслар – пуллик асосда ўқитилади.
🔢 Давлат телеканалларида ҳафталик эфир вақтининг камида беш фоиз ҳажмидаги кўрсатувлар сурдотаржима, яширин субтитрлар ёки “югурувчи сатрлар” билан намойиш этилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги барча ҳамюртларимизни кириб келаётган Янги – 2023 йил билан қутлайди!
Шу билан бирга, байрамни кўнгилдагидек ўтказишда айрим эслатмаларга эътиборингизни қаратади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Шу билан бирга, байрамни кўнгилдагидек ўтказишда айрим эслатмаларга эътиборингизни қаратади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🥇Каналимиз Ўзбекистонда ҳуқуқ йўналишидаги каналлар орасида 1-ўринга лойиқ деб топилди.
Каналдаги маълумотлар 2022 йил давомида 191 миллиондан ортиқ марта ўқилиб, 3 300 га яқин иқтибос қилинган.
Канал фаолиятига боғлиқ статистика билан юқоридаги расмда батафсил танишишингиз мумкин.
Бизни танлаганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.
Ишончингиз биз учун қадрли!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Каналдаги маълумотлар 2022 йил давомида 191 миллиондан ортиқ марта ўқилиб, 3 300 га яқин иқтибос қилинган.
Канал фаолиятига боғлиқ статистика билан юқоридаги расмда батафсил танишишингиз мумкин.
Бизни танлаганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.
Ишончингиз биз учун қадрли!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_январдан
🗓 1 январдан нималар ўзгаради?
▫️“Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 4 900 та штат берилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Тошкентда жамоат транспортида молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди ➖ БАТАФСИЛ
▫️Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Пойабзал ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан озод қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси баёнлари электрон тизимга жойлаштирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️UZKAD кафолатланган ягона ахборот тизими этиб белгиланади ➖ БАТАФСИЛ
▫️ЯТТлар учун ижтимоий солиқ суммасининг миқдори камайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди ➖ БАТАФСИЛ
▫️Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Мактабларда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади ➖ БАТАФСИЛ