Huquqiy axborot
372K subscribers
6.34K photos
442 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

❗️Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш учун алоҳида тиббиёт муассасаси очиш талаб этилмайди ва ушбу тоифадаги шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин.

❗️ Бунда, якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш тажрибаси дастлаб 2022 йил якунига қадар Сирдарё вилоятида, кейинчалик эса босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий этиш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏫 Спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилган:

🔹 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;

🔹 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича аудио подкаст ўтазилади

🔰 Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан фирибгарликнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

🎙Дастур доирасида “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукнида:

▫️фирибгарлик, унинг янгича турлари;
▫️онлайн фирибгарлик кўпайишига имкон яратаётган омиллар;
▫️фирибгарлар тузоғига тушмаслик чоралари
ҳақида аудио подкаст ташкил этилади.

Суҳбат спикерлари: Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Click компанияси масъул ходимлари.

Овозли чат 4 ноябрь куни соат 18:00 даHuquqiy axborot” телеграм каналида бошланади.

📥 Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

🔹кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
🔹қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
🔹баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
🔹ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

🗓 I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасига қуйидаги шартларнинг киритилиши ўз ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди:

🔹 ходимнинг ҳолатини меҳнат қонунчилигига ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;

🔹меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабларини бузадиган;

🔹 мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

🔹 ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни, бошқаларнинг ёки ходим ўзининг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар.

❗️ Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.

⚠️ Кодекс расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач (2023 йил 30 апрелдан) кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (628-сон, 01.11.2022 й.) билан Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди

⚠️ Гидропоника – тупроқсиз сунъий муҳитда ўсимликларни етиштириш усули.

💰Низомга мувофиқ, гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи, ускуна қийматининг 100 млн. сўмдан ошмаган қисми республика бюджетидан қоплаб берилади.

📝 Субсидия олиш учун my.vetgov.uz ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакилига мурожаат қилинади.

🔰 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

▫️ускуналарни ўрнатиш бўйича шартнома ва ҳисобварақ-фактура ҳужжатлари нусхаси;
▫️ускуналар импорт қилинганда божхона юк декларацияси нусхаси.

🗓 Вакил аризани кўриб чиқиш учун туман комиссиясига тақдим қилади ва комиссия аризани кўриб чиқиб 5 иш кунида хулоса беради.

➡️ Хулоса my.vetgov.uz орқали “Ўзбекчорванасл” агентлигига юборилади.

Агентлик 1 иш кунида субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.

🔢 Агентлик йил давомида субсидия олувчилардан тушган аризаларни умумлаштириб пул ажратиш учун Молия вазирлигига буюртма беради.

☑️ Молия вазирлиги 1 иш кунида субсидияни ариза берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (150 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:

▫️ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

▫️ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

▫️ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

▫️ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

▫️ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

⚠️ Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра:

❗️Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Иссиқхона хўжаликларига ажратилган кредитларда имтиёзли давр 5 йилга узайтирилади

“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–413-сон, 02.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ишлаши учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади.

↗️ Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатлари умумий ҳисобда 14 йил этиб белгиланади ва имтиёзли давр 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

🗓 Иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун банклар томонидан 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

☑️ Бунда мазкур кредитлар Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ажратилган бюджет ссудаси ҳисобидан молиялаштирилади.

📌Иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга талаб этиладиган айланма маблағлар учун хорижий валютадаги банк кредитлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) ажратилади.

➡️ Ажратилган кредитларни қайтариш муддатлари иссиқхоналарда ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади.

⚠️ Иссиқхона хўжаликларига табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня суммаси 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача, истисно тариқасида, ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–799, 02.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, географик объектларга жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга йўл қўйилди.

📃 Бунда Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Президентининг қарорига асосан ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.

❗️ Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.

🗓 Таклифлар келиб тушганидан кейин муҳокама қилиш учун уларни 5 иш кунида тегишли органлар ўзларининг расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

🔹 Шунингдек, таклифлар муҳокамаси улар эълон қилинган санадан эътиборан 15 кундан кам бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3395, 31.10.2022 й.)

📃 Мазкур Қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

🔰 Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.

Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:

🔹крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:

▫️жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
▫️чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;

🔹крипто-дўконнинг савдо объекти орқали:

▫️жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
▫️мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
▫️мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

🚫 Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

▫️мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
▫️Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
▫️аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:

🔹меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни (қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно);

🔹қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?

Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

📝 Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.

🗓 Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.

📋 Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш мактабга келиш талонини беради.

Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

🔰 Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:

🔸ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
🔸ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
🔸ўқувчининг тиббий картаси.

📌 Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра:

❗️Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Стандартлаштириш тўғрисида янги қонун қабул қилинди

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–800, 03.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:

▫️Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
▫️Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
▫️давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
▫️стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

☑️ Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.

🗓 Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:

▫️қисқа (1 йилгача);
▫️ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
▫️узоқ (5 йилдан 10 йилгача).

🏢 Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.

📁 Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

🔹 миллий стандартлар;
🔹 халқаро (минтақавий) стандартлар;
🔹 хорижий мамлакатларнинг стандартлари.

⚠️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича аудио подкаст ўтазилади

🔰 Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан фирибгарликнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

🎙Дастур доирасида “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукнида:

▫️фирибгарлик, унинг янгича турлари;
▫️онлайн фирибгарлик кўпайишига имкон яратаётган омиллар;
▫️фирибгарлар тузоғига тушмаслик чоралари
ҳақида аудио подкаст ташкил этилади.

Суҳбат спикерлари: Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Click компанияси масъул ходимлари.

Овозли чат бугун – 4 ноябрь куни соат 18:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

📥 Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи (6 минг сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Live stream scheduled for