Huquqiy axborot
372K subscribers
6.34K photos
442 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🗓 Ўзбекистонга олти ойгача муддатга келган чет эл фуқароларининг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак.

❗️ Аммо, чет эллик эгалари томонидан Ўзбекистонга олти ойдан ортиқ муддатга олиб кирилаётган транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиниб, миллий рақам белгилари алмаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонунга ўзгартириш киритилаётганда бунинг зарурияти, сабаб ва мақсадларини тушунтирувчи муқаддима бўлади

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–796, 26.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади.

🔰 “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётига қуйидаги қўшимчалар киритилди:

🔹 Қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳасининг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.

🔹 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонун (ЎРҚ–797-сон, 27.10.2022 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жумладан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар 6 ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

🔰Шунингдек, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органларининг фаолиятини бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорликда ишлашини маҳаллалар кесимида ташкил этиш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади.

➡️ Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ўз фаолиятини қуйидаги таркибда амалга оширади:

▫️ профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосда);

▫️мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;

▫️жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмасининг ва бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари, шунингдек жамоат тузилмаларининг вакиллари.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фуқаролар махсус планшетлар орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

“Ўзбекистан Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг тажриба-синов тариқасидаги янги тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (622-сон, 27.10.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилади.

🗓 Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдорнинг аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

🏢 Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб 15 кун муддатда ўз хоҳишига кўра, қуйидагиларга мурожаат қилиши мумкин:

🔹Қулай манзилдаги профилактика инспекторларига;
🔹Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига;
🔹Давлат хизматлари марказларига;
🔹Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га.

⚠️ Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_ноябрдан

🏬 Қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари, агарда уларда эътирозлар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг тегишли ДЙҲХХ саф бўлимига мурожаат этиб, ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги тўғрисидаги дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

❗️ Маълумот учун, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимларининг дислокацияси билан шу жойнинг ўзида танишиши ҳамда махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот олиш ҳуқуқи тўғрисидаги норма чиқариб ташланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги Меҳнат кодекси қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
▫️ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.

📌 Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

📁 Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

▫️ 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
▫️ Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️ пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
▫️ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
▫️ одам савдосидан жабрланганлар.

❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун кучга кириши билан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қонун (21.12.1995 й.) ўз кучини йўқотади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_ноябрдан

☑️ Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади.

❗️ Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_ноябрдан

🔰 Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларнинг меҳнатга лаёқатли ва ишсиз бўлган оила аъзоларини ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, маиший истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилмаган тақдирда, шартнома газ тармоғига белгиланган тартибда амалда уланган вақтдан тузилган ҳисобланади.

🏢 Бунда газ таъминоти ташкилоти мазкур истеъмолчи билан табиий газни етказиб бериш шартномаси тузиш ҳамда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.

❗️ Аммо истеъмолчиларнинг бошқа тоифаларига табиий газ фақат шартнома асосида етказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2022 йил 31 октябрь куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=TbfnTdhV

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_ноябрдан

🔰 Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида ID-картага жойлаштирилган ЭРИ калитлари орқали Ягона порталнинг мобил иловасида жорий этилган электрон давлат хизматларидан фойдаланишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2185 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 399 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (625-сон, 28.10.2022 й. ) билан Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰 Регламент билан ташқи савдо битимлари, халқаро молия ёки инвестиция келишувлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистонда бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди.

📃 Унга кўра, форс-мажор ҳолатлари ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳамда QR-код билан расмийлаштириладиган электрон шаклдаги сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

📝 Талабгорга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатлари орган томонидан сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 13 иш кунида қабул қилинади.

Сертификат олиш учун талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

▫️шартнома, қўшимча келишув ҳамда уларнинг спецификация нусхаларини;
▫️шартнома бўйича бажарилган мажбуриятларнинг ҳажмларини тасдиқловчи ҳужжатларни.

🚫Талабгордан ушбулардан бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

💰 Сертификат бериш учун БҲМнинг 90 фоизи (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Сертификат муддатсиз даврга берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига қўра қуйидагилар орқали амалга оширилади:

🔹 Давлат хизматлари маркази;
🔹 Нотариал идора;
🔹 Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_ноябрдан

🗓 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

▫️Шифокорларга эҳтиёж бор ҳудудларда талабалар ишга жойлаштирилади. БАТАФСИЛ

▫️Никоҳ тузиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш эксперименти ўтказилади. БАТАФСИЛ

▫️Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилади. БАТАФСИЛ

▫️“Коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

▫️Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти кенгайтирилади. БАТАФСИЛ

▫️Ёшларга компьютер сотиб олиш учун истеъмол кредити ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади. БАТАФСИЛ

▫️Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади. БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади. БАТАФСИЛ

▫️“Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорларни текшириш ноқонуний ҳисобланади. БАТАФСИЛ

▫️Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашилади. БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot