Huquqiy axborot
371K subscribers
6.34K photos
444 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚡️38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_октябрдан

💰 Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🧾 Фермер хўжаликлари ўз вилоятидаги исталган пахта-тўқимачилик кластерлари билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузиши мумкин.

⚠️ Фьючерс шартномаси – товарни олдиндан белгиланган нарх асосида келгусида сотиб олишга оид келишув.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳудудларни тозалаш:

🔹ободонлаштириш объектларида шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари;
🔹кўп квартирали уйлар атрофида – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар;
🔹якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ерларида – жисмоний ва юридик шахслар;
🔹автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ерда – ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;
🔹темир йўлларда ажратилган ерда темир йўл ташкилотлари;
🔹бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти;
🔹жамоат транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида объект эгалари;
🔹савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда – шу соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_октябрдан

📚“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячилар ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📋 Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёларни биласизми?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган.

📌 Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

🔰 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

● 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун – 250 минг сўм;
● 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 минг сўм;
● оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
● оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 минг сўмдан.

☑️ Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Экспорт улуши умумий товар айланмасининг 60 фоизидан ортиғини ташкил этадиган экспорт қилувчи, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун товар белгиларини 2022 йилда миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилади.

🔰 Қуйидагилар киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим:

🔹давлат органларининг ахборот ресурслари;
🔹давлат органларининг ахборот тизимлари;
🔹муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари.

🏢 Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўкрак нишонларини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (526-сон, 27.09.2022 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

🔰 Кўкрак нишонлари билан қуйидагилар тақдирланади:

▫️ “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони билан – ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳада назоратни кучайтириш ва хизматлар сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар;

▫️“Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишони билан – чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар.

📝 Номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 июлгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига берилади.

📁 Қўмита раиси томонидан номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишилик комиссиялар тузилади.

☑️ Комиссиялар номзодлар бўйича таклифларни ўрганиб 1 августгача якуний хулосаларни қабул қилади.

📋 Хулосалар асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.

🗓 Кўкрак нишонлари ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тантанали топширилади.

💰Кўкрак нишонлари билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2022 йил 29 сентябрь куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=7TjvF9Jn

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (540-сон, 28.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

📝 Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.

Шунга кўра, қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.

⚠️ Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_октябрдан

🔰 Давлат харидлари бўйича ўтказиладиган электрон савдо ва тендерларда тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида:

🔹 Давлат солиқ қўмитаси солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради;

🔹Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган солиқ тўловчилар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри”га киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2310 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 305 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллалар ташаббуси билан яшил боғлар ташкил этилиши мумкин

Ҳукумат қарори (529-сон, 27.09.2022 й.) билан “Яшил боғлар” низоми тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, қуйидагилар “Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича ҳокимликларга ташаббус билан чиқиш ҳуқуқига эга:

▫️давлат органлари ва ташкилотлари;
▫️фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
▫️кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари.

📝 “Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича киритилган таклифлар ҳокимликлар томонидан 15 иш кун ичида кўриб чиқилади.

📁 Маъқулланган таклифлар асосида “Яшил боғлар”ни барпо этиш ва лойиҳалаш бўйича ҳар йили 10 февралгача “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилади.

➡️ Таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар ҳили 15 майгача тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритилади.

🗓 Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, “Яшил боғлар”ни барпо этиш учун “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан келгуси йилнинг 20 январига қадар шартномалар тузилади.

“Яшил боғлар”га кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3388, 28.09.2022 й.)

📝 Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.

🔰Шунга кўра, йиғимлар БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

🔹майнинг фаолияти учун – БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм);

🔹хизматлар провайдерлари бўйича:

▫️крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм);
▫️майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм);
▫️крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм);
▫️крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм).

🗓 Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_октябрдан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан “Нурли маскан” мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари фаолияти ташкил қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot