Huquqiy axborot
370K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Табиий газ ва электрнинг янги нархлари тасдиқланди

“Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор мезанизмларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (348-сон, 30.06.2022 й.) қабул қилинди

❗️Қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланди (нархлар билан юқоридаги жадвал орқали тўлиқ танишишингиз мумкин).

☑️ Шунингдек, 2026 йилдан табиий газ, электр ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ва нархлар эркин шаклланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача (100 минг сўмдан 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тест_синови

Герб ҳақида 10 савол

2 июль –
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.iss.one/QuizBot?start=cKX0GFCR

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Ички ишлар вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача "тонировка" қилинган транспорт эгаси ўзгарганда, давлат рақами алмаштирилганда ёки эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда "тонировка" учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатини сақлаб қолиш тартиби ишлаб чиқилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан енгил автотранспорт воситаларининг:

▫️орқа ён ойналарини қорайтириш бепул амалга оширилади;

▫️ олд ён ойналари тусини қорайтиришга рухсатнома берганлик учун БҲМнинг 8 баравари (2 млн 400 минг сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

➡️ Ушбу давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда тўлов миқдори 2 млн 160 минг сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциявий_ислоҳотлар

Инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир ва улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Супермаркетларда харидорларга қуйидагича қўшимча хизматлар ташкил этилиши керак:

● буюртмалар салони;
● товарларни ўраш столлари ташкил этиш;
● совға тўпламларини бутлаш;
● товарларни уйга элтиб бериш;
● вақтинча фойдаланишга бериш пунктлари ва маиший хизматларнинг бошқа турлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚠️ Қонунчиликка кўра, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (60 млн сўмдан 120 млн сўмгача) миқдорда жарима;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

☑️ Ушбу ҳаракатлар олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан, шунингдек ОАВдан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, Интернетдан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмайди (ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциявий_ислоҳотлар

Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши Конституцияда белгиланмоқда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун – 30 суткагача муддатга қўлланилади.

⚠️ Маъмурий қамоққа олиш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига киради.

➡️ Шунингдек, умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойларда миш-мишлар тарқатиш;
ҳуқуқ-тартиботни бузишга ундовчи ёки миллий адоватни авж олдирувчи бошқа ҳаракатлар;
фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз қонуний ҳуқуқлари ва бурчларини амалга оширишларига фаол тўсқинлик қилиш;
ички ишлар органлари ходимининг, ҳарбий хизматчи ёки жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган бошқа шахсларнинг қонуний фармойиши ёки талабига қасддан бўйсунмаслик;
жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузадиган бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар ёки маъмурий назорат қоидаларини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 30 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларининг ҳудудига ёнғин ўчириш автомобиллари кириб-чиқиши учун 2 тадан кам бўлмаган дарвозалар бўлиши керак.

Шунингдек, соғломлаштириш муассасалари ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудидаги йўллар ва йўлаклар ёнғинга қарши мақсадда айланма шаклда бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фавқулодда ҳолат бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан айрим чекловлар белгилайдиган ва уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Конституцияга мувофиқ Республиканинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар, мансабдор шахсларнинг алоҳида ҳуқуқий режими ҳисобланади.

☑️ Комендантлик соати – сутканинг тақиқ белгиланган вақти. Бу вақтда махсус берилган рухсатномаларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кўчаларда ҳамда бошқа жамоат жойларида ёхуд турар жойдан ташқарида бўлиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ходим ишлаш имкониятидан ноқонуний маҳрум этилганда ололмай қолган барча иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт.

🔰 Бундай ҳолларга қуйидагилар киради:

🔸 ишга қабул қилиш ноқонуний рад этилиши;
🔸 меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилиниши;
🔸 ходим ноқонуний бошқа ишга ўтказилиши;
🔸 меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилиши;
🔸 ҳар қандай усулда ходим шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилиши ва бошқа ҳолатларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади

“Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 01.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:

🔹 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;

🔹 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.

📋 Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

💰Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига бир марталик пул мукофотлари тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фавқулодда ҳолат даврида қуйидаги чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин:

▫️давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини тўхтатиб туриш;

▫️ҳаракатланиш эркинлигига нисбатан чекловлар, ҳудудга кириш ва ундан чиқишнинг алоҳида режими;

▫️жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни, аҳолининг ҳаёт фаолиятини муҳофаза қилишни кучайтириш;

▫️фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга чекловлар;

▫️озиқ-овқатни ва энг зарур нарсаларни сотиш, сотиб олиш ҳамда тақсимлашнинг алоҳида тартиби;

▫️йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар, шунингдек бошқа оммавий тадбирлар ўтказилишини тақиқлаш ёки чеклаш;

▫️транспортларнинг ҳаракатини чеклаш ва уларни кўздан кечиришни амалга ошириш ва бошқалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot