Huquqiy axborot
361K subscribers
6.36K photos
465 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_табриги

🖋 БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.

Эркин сўз, эркин матбуот – жамият равнақининг энг муҳим шартларидан бири. Ҳар қандай жараёнда холис ва ҳаққоний сўз айта олиш кишидан тезкорлик, фикрчанлик, катта масъулият талаб этади.

Адлия вазирлиги сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, бу орқали мамлакатда демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётган барчани ушбу сана билан самимий муборакбод этади.

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуйидагиларда ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим:

👉🏻 дори воситалари;
👉🏻 тиббий буюмлар;
👉🏻 озиқ-овқатлар;
👉🏻 маиший кимё товарлари.

❗️Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда сотиш ман этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (135 минг сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланади.

📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

☑️ Мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

❗️Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

➡️ Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔹Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашиши мумкинми?

▫️Ҳокимликлар кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

🔹Кўп квартирали уйни бошқариш, унинг бошқарув усулини белгилаш тартиби қандай?

▫️Кўп квартирали уйни бошқариш, бошқарув усулини белгилаш уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан ҳал этилади.

▫️Умумий йиғилиш қуйидаги ваколатларга эга:

банклардан кредит олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятини назорат қилиш;
кўп квартирали уйлар бошқариш органларининг ҳисобот бериш тартибини белгилаш.

☑️ Бошқариш усулини танлаш тўғрисида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаганда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бўлинмаси 3 ойда бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини белгилайди.

🔘 Бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.

❗️ Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча мулкдорлар учун мажбурий.

🔹Кўп квартирали уйни ширкатлар бошқариши мумкинми?

▫️Ҳа, мумкин.
Ширкат уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

➡️ Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50%дан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.

📌 Ширкат раиси ваколати тугатилганда, 3 иш кунида раис кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, ширкат муҳрини ва ширкатни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, раис мажбуриятларини зиммасига олган шахсга топшириши шарт.

🔹Кўп квартирали уйларни бошқаришга ҳокимликлар ғайриқонуний аралашганда уй-жой мулкдорларининг қандай ҳуқуқлари мавжуд ёки улар қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

▫️Бундай ҳолатда маъмурий судларга мурожаат қилиш мумкин. Манфаатдор шахслар маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

▫️Манфаатдор шахс ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан 3 ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Кичик ёшдаги болалар учун шарбат маҳсулотларига хушбўй ҳид берувчилар, ранг берувчи моддалар, консервантлар ва ранг берувчи экстрактларни қўшишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Уста-шогирд” мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2,5 баробари миқдорида суғурта тўлови тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларни хорижга ишга жўнатиш учун ҳақ ундириши тақиқланади.

➡️ Бунда ишга жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Хусусий бандлик агентликларининг ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари учун эса БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдордан кўп бўлмаган миқдорда ҳақ ундирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🏛Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган.

Мазкур курсларда олий маълумотга эга бўлган барча шахслар суҳбат тарзидаги кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб ўқишлари мумкин.

Курс якуни бўйича давлат намунасидаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Айни дамда курсларнинг масофавий тарзда ташкил этиладиган таълим йўналишига қабул жараёнлари давом этмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (233-сон, 05.05.2022 й.) билан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар асосида амалга оширилади.

➡️ Ўқувчилар фақат ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.

📁Танловда қатнаниш учун қабул комиссиясига платформа орқали ҳужжатлар (туғилганлик гувоҳномаси, табел нусхаси, 3х4 расм, олимпиада ғолиблигини тасдиқловчи ҳужжат (бор бўлса) юборилади.

Кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан тест шаклида ўтказилади:

▫️аниқ фанлар йўналишида: математика, физика, инглиз тили;
▫️табиий фанлар йўналишида: биология, кимё, математика, инглиз тили.

☑️ Мактабларда таълим аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-11 синфлар, табиий фанлар йўналиши бўйича 7-11 синфларда амалга оширилади.

🔘Ҳар бир синфда ўқувчилар 24 нафардан кўп бўлмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёзги Осиё ўйинлари ғолиблари 5 минг долларгача рағбатлантирилади

“2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–234-сон, 05.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, мазкур Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари белгиланди.

🔰 Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндорлар, уларнинг тренерлари қуйидагича рағбатлантирилади:

🔘 Ғолиб ва совриндорлар:

▫️олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

🔘 Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

▫️
олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;
▫️
кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;
▫️
бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

🔘 бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

▫️олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;
▫️
кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;
▫️
бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофотлари.

➡️ Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

🔘 Ғолиб ва совриндорлар:

▫️
олтин медаль учун – БҲМнинг 300 баравари;
▫️
кумуш медаль учун – БҲМнинг 200 баравари;
▫️
бронза медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;

🔘 Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

▫️
олтин медаль учун – БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
▫️кумуш медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
▫️бронза медаль учун – БҲМнинг 50 баравари миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

Қонун (ЎРҚ–767-сон, 05.05.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

🔰Киритилган қўшимчаларга кўра, вақтинчалик солиқ имтиёзларига, Президент ёки Ҳукумат қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳамда юридик шахсларнинг ер солиғидан тўлиқ озод қилиш имтиёзига эга солиқ тўловчилар мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди (мазкур тартиб 3 ойдан сўнг кучга киради).

➡️ Фойда солиғини ҳисоблашда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.

🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 466 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди (илгари МҲТЭКМнинг 1,41 баравари эди1 млн 159 минг сўм).

Ушбу тартиб 2022 йил 1 мартдан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

🔹Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар 5 йил муддатга ер солиғидан озод қилинади. Илгари 3 йил эди.

Ушбу тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Гўштни қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати узайтирилди

Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди. Илгари 2022 йил 30 апрелгача эди.

🔘 Гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

➡️ Товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик паррандаларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз 2022 йил 30 апрелгача этиб ўзгартиришсиз қолдирилди.

🔰 2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январгача Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар:

▫️фойда, айланмадан олинадиган, ижтимоий ва даромад солиғини 1 фоизда тўлайди;
▫️юридик шахсларнинг мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлари 1 фоизда тўлайди.

☑️ Бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), жумладан:

🔹фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

🔹вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

🔹тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилайди, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга 10 миллион сўм субсидия берилади.

➡️ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Алимент тўловчининг бошқа қарздорликлари бўлганда ундан ундирилган маблағлар биринчи навбатда алимент тўловлари учун берилади, сўнг навбатдаги қарздорликлар учун тақсимланади.

🔘 Алимент тўлашдан бўйин товлаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар мажбурий ижро органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

🔸3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм, ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм;
🔸оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм;
🔸оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш соддалаштирилди

Ҳукумат қарори (237-сон, 06.05.2022 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра, вилоят ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан такроран танловда ҳам ғолиб аниқланмаган ерлар бўйича унинг майдони, ихтисослигини ўзгартириб талаб юқори бўлган бошқа йўналишларга очиқ танлов ўтказади.

➡️ Фуқаролардан ерни танловга чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун 3 иш кунида таклиф тушган ерни ўрганади. Илгари 5 иш кунида эди.

☑️ Шунингдек, танловга чиқариш учун мўлжалланган ерни ваколатли органлар билан келишиш муддати ҳам 5 кундан 3 кунга қисқартирилди.

📌 Танловга чиқарилган ерни олмоқчи бўлган талабгорлар 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан келган меҳнат мигрантлари бўлса, БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдоридаги закалат пулини тўлашдан озод этилади. Илгари мазкур имтиёз фақат ижтимоий дафтарларга киритилганларга татбиқ этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot