Huquqiy axborot
306K subscribers
6.64K photos
688 videos
22 files
15K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–31-сон, 03.12.2021 й.) қабул қилинди.

💵 Қарорга мувофиқ, 2022 йилда аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича жами 2 трлн 159 млрд 146 млн сўм субсидия ажратилади.

☑️ Шунга кўра, қуйидагилар ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида берилади:

● оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитлар;
● Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Жамоат ишлари жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Аёллар дафтари” жамғармаси, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш учун ажратиладиган субсидиялар.

🔰 Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори қуйидагича белгиланади:

🔸 хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари (4 млн 932 минг сўм) миқдорида;
🔸 хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲЭКМнинг 6,5 баравари (5 млн 343 минг сўм) миқдорида;
🔸 хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲЭКнинг 7 баравари (5 млн 754 минг сўм) миқдорида.

🏠 Бошқа ҳудуддан келиб ишлаётганларнинг турар жой ижараси харажатлари компенсация қилиб берилади.

➡️ Йил якуни бўйича юқори натижага эришганларга ипотека кредити асосида уй-жой олиш учун уй-жойнинг 50 фоизигача субсидия берилади.

🎓 2022/2023 ўқув йилидан олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари давлат ОТМнинг иқтисодий таълим йўналишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига кўра давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда қўшимча тўлов тўлаш белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур тўлов миқдори 289 минг сўмни ташкил этади.

Бунда:

👉 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади;

👉 қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (737-сон, 06.12.2021 й.) билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.

🔎 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.

🔰 Бунда:

👉 уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;
👉 туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билдан 5 йил муддатга);
👉 ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади;
👉 далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.

📌 Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

➡️ Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

🔘 Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун:

● Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи;
● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир маротаба мониторинг олиб борилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (738-сон, 06.12.2021 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 1 мартгача йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали бириктириш бўйича электрон тизим тест режимида жорий этилади.

➡️ 2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон тизим орқали ўтказилади.

📋 Қарор билан тендерни ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди.

📌 Низомда тендер таклифларига қўйиладиган талаблар, ғолибларни аниқлаш, шартнома тузиш ва бошқа қоидалар белгиланди.

🛣 2022 йил 1 июлгача ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (733-сон, 04.12.2021 й.) билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари қуйидаги шаклда ташкил этилади:

🔸 қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш;
🔸 пахта хомашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта етиштирувчилардан сотиб олиш;
🔸 қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш ҳамда пахта етиштирувчилардан шартнома асосида сотиб олиш.

➡️ Пахта-тўқимачилик кластери бу бўйича Республика комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.

Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун талабгор ихтиёрий равишда ҳар йили 10 сентябргача ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.

☑️ Мурожаат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Вазирлик) томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилади.

Республика комиссияси талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 1 октябргача кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.

📌 Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач:

👉 3 иш кунида Вазирлик талабгорларни хабардор қилади;
👉 5 иш кунида талабгор билан 30 йил (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда 25 йилгача бўлган) муддатга битим тузилади;
👉 3 иш кунида пахта-тўқимачилик кластери тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан ер ижараси шартномаси тузади (кластер ер участкаларини ижарага олган ҳолда ташкил этилган тақдирда).

☑️ Шунингдек, ижарага олган ҳолда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери ўзига бириктирилган ерларни шахсларга 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (уларни учинчи шахсга бериш ҳуқуқисиз) бериш ҳуқуқига эга.

🔎 Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Профилактика инспекторлари юриспруденция йўналиши мавжуд давлат ОТМга ўқишга имтиҳонларсиз қабул қилиниши мумкин

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуйидаги халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади:

International English Language Testing System (IELTS);
Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT;
Graduate Management Admission Test (GMAT);
Graduate Record Examinations (GRЕ);
Scholastic Assessment Test (SAT).

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

❗️Қонунда белгиланган тартибларни бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 7 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️ Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституция_куни

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

👉 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси 1-қисмидаги “150 нафар депутатдан” деган сўзлар “депутатлардан” деган сўз билан алмаштирилди;

👉 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган;

👉 2007 йил 11 апрелдаги Қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;

👉 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;

👉 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциясининг 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 90-моддаси иккинчи қисмига тузатиш киритилган;

👉 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 93, 108, ва 109-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган Қонун билан 105-модданинг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни)” деган сўзлар билан алмаштирилган;

👉 2019 йил 18 февралда қабул қилинган Қонун билан 80 ва 93-моддаларига ўзгартириш киритилиб, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати деб юритила бошланди;

👉 2019 йил 5 мартда қабул қилинган Қонунга асосан 79, 93 ва 98-моддаларга ўзгартиришлар киритилган;

👉 2019 йил 4 сентябрда қабул қилинган Қонунга асосан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан 96 ва 117-моддаларга ўзгартиришлар киритилди;

👉 2021 йил 8 февралда қабул қилинган Қонунлар билан 117-моддага сайловларни октябрь ойида ўтказишга оид, шунингдек, 7, 33, 85, 86, 93, 98, 100-моддаларга қонунчилик ҳужжатлари тушунчаси билан боғлиқ, 107-моддага суд тизими ислоҳотлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Конституция – халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, обод ва фаровон жамият барпо этишда мустаҳкам пойдевордир.

Барчангизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан табриклаймиз.

Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мулкдорлар ўзига тегишли хусусий мулк билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда давлат божидан озод қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 182 нафар шахс афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 108 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 63 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 9 нафарини аёл ҳамда 25 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, ошхона ва ҳ.к.) қуйидаги солиқлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига мавжуд қарздорликни ва барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлгача фоизларсиз кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин:

айланмадан олинадиган солиқ;
фойда солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

➡️ 2003 йил 9 декабрь куни Мерида шаҳри (Мексика)да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган.

📌 2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2016 йилда ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими жорий қилинган.

🧾 Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 7 сентябрь куни Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланиб, халқаро реестрга киритилган ҳамда тегишли сертификатга эга бўлган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

13 ёшга тўлган болаларнинг жиноий жавобгарлиги бекор қилинди

“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–735, 07.12.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилинди.

Илгари 13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунга кўра, жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади.

➡️ 16 ёшга тўлмаган шахс
билан жинсий алоқа қилиш моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилганда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.

☑️ Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда педагог билан бир қаторда психолог ҳам қатнашиши белгиланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳоким ёрдамчиси лавозимида олий маълумотга эга бўлмаганлар ҳам ишлаши мумкин

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

2021 йил 31 декабргача
умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган;

2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тест_синови

Мадҳия ҳақида 10 савол

🇺🇿10 декабрь –
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: https://t.iss.one/QuizBot?start=o1gzFxbq

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot