Huquqiy axborot
363K subscribers
6.38K photos
476 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Буғ ҳар доим ойнанинг ички тарафини қоплаб олади. Ташқаридан буғни артиб бўлмайди. Бу терговчида шубҳа уйғотган.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархирукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

📌 30 ноябрь – Кимёвий қуроллар қурбонларини хотирлаш куни

1993 йилда БМТ томонидан
Кимёвий қуролларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тўплаш ва қўллаш ҳамда уларни йўқотиш бўйича Конвенция қабул қилинган ва у 1997 йил 29 апрель куни кучга кирган.

Мазкур конвенцияда инсоният манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, кимёвий қуроллардан бутунлай воз кечишга қарор қилинган. Ушбу ҳужжатга асосан, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти таъсис этилган.

2015 йил 30 ноябрь куни Конвенцияга аъзо давлатлар Конференцияси 20-сессиясининг очилишида ушбу кунни Кимёвий қуроллар қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Айнан Сизнинг жавобларингиз давлат хизматлари соҳаси ривожланишининг кейинги босқичдаги йўналишларини белгилайди.

Сўровдан ўтиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/polls/dxm-ishidan-rozimiz

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуришда уларнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади

🔰 Президент Фармони (ПФ–6119-сон, 27.11.2020 й.) билан Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
👉 2025 йил охирига бориб “Бизнес юритиш” халқаро индексида (Doing Business Index) “қурилишга рухсатномалар олиш” (Dealing with Construction Permits) йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг позициясини жорий 61,7 баллдан 78,2 баллгача яхшилаш;
👉 2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олишга эришиш;
👉 2025 йилга бориб “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида қўшимча тўртта электрон платформа яратиш.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан:
● аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади;
● аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади;
● аҳоли пунктининг таклиф этилган бош режасидан норози бўлган жамоат назорати субъектларининг ташаббусига кўра аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш ёки унга ўзгартириш (тузатиш) киритиш механизми жорий этилади;
● аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамасини ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.

2021 йил 1 мартдан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябргача фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш, қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни қайд этиш (фото ва видеоматериаллар кўринишида) ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга юбориш имконини берувчи “Огоҳ фуқаро” электрон тизими яратилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🔰Педагог ходимнинг мақоми
тўғрисидаги”
қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 regulation.gov.uz/uz/d/25127

❗️Барчани лойиҳа муокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–650-сон, 30.11.2020 й.)

Мазкур фахрий унвон ер ости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантириш, геология-қидирувга оид ишлаб чиқаришни кенгайтириш, минерал-хом ашё базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш, геология-қидирув ишларини амалга оширишда ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда экологик жиҳатдан тоза илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун геология, геофизика, гидрогеология, томография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

📌 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Жаҳон ҳамжамиятини огоҳликка чақириш, аҳолининг орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, бу дардга чалинган инсонларга тиббий, моддий ва руҳий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида 1988 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳар йилнинг 1 декабрь санаси Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

БМТнинг ОИТСга қарши кураш ташкилоти (UNAIDS) ташаббуси билан жорий йилда бу сана “Халқаро ҳамжиҳатлик, умумий масъулият” шиори остида ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда ОИТСга чалинган беморлар сони 38 миллион кишидан ошади. Биргина ўтган 2019 йилда бу касаллик 690 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автомототранспорт воситасини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим вилоятларда давлат театрлари ташкил этилади

“Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (754-сон, 30.11.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

👉 Наманган ва Сирдарё вилоятларида – қўғирчоқ театрлари;
👉 Навоий ва Тошкент вилоятларида – қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти ташкил этилади.

🎭 Қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида “дўстлар клублари” фаолияти йўлга қўйилади.

🔰 Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:
• Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Қўғирчоқ ясаш технологияси” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш;
• қўғирчоқ театри режиссёрлиги, актёрлиги ва драматургия йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил қилиш;
• Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қўғирчоқ театри рассоми” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

🗓 2 декабрь – Қулликни бекор қилиш учун халқаро кураш куни

🌎 Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллиондан ортиқ киши замонавий қулдорлик қурбонига айланишган. Уларнинг асосий қисми қулликнинг одам савдоси, жинсий зўравонлик, мажбурий никоҳ, қуролли тўқнашувларда болаларни ноқонуний ёллаш сингари турларига жалб қилинган.

📋 Бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 1949 йил 2 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Одам савдоси ва фоҳишабозликдан учинчи шахслар томонидан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида” Конвенция қабул қилинган.

📌 Мазкур кунни кенг миқёсда нишонлашдан мақсад қулликнинг ҳар қандай кўринишини йўқотиш учун барча чораларни сафарбар этиш, одам савдоси, жинсий зўравонлик ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, дунё жамоатчилигига бу борадаги аҳвол хусусида ҳаққоний ахборотларни етказишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Раҳбарларга ҳафтада камида бир марта ишга хизмат автомобилисиз келиб-кетиши тавсия этилди

“Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 19.11.2020 й.) қабул қилинди.

🏫 Қарорга кўра, мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

🔰 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

● экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;

● “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.

🗓 2020 йил 1 декабрдан
барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди;

📌 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди.

2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобил қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–652-сон, 01.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰 “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишларга кўра:

қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилди;

2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинди.

♻️ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчиларга айрим ҳолларда солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot