Huquqiy axborot
362K subscribers
6.39K photos
481 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолиятини кўздан кечирди.
Президент марказдаги шароитлар билан танишди, хизматлар кўлами билан қизиқди. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди.
IT-технопарк фаолияти билан танишар экан, давлат раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятлари, долзарб муаммоларига мос бўлган дастурий маҳсулотлар яратиш кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев посетил Центр госуслуг и Технопарк в городе Карши, ознакомился с созданными здесь условиями, результативностью работы. Дал указания запустить новые виды услуг с учетом запросов граждан, сделать обслуживание более удобным.
Знакомясь с деятельностью IT-технопарка, глава государства отметил необходимость создания программных продуктов с учетом специфики и актуальных проблем каждого региона.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади

🔰 Ҳукумат қарори билан (710-сон, 11.11.2020 й.) Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2021 йил 1–25 ноябрда Андижон вилояти Хўжаобод тумани, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод туманларида аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади.

Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1–25 ноябрда қуйидагича амалга оширилади:

● 1–5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади;
● 6–10 ноябрда интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади;
● 11–22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳоли рўйхатга олинади;
● 23–25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.

Қарор билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари тасдиқланди.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Контракт тўлаш муддати узайтирилди

ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Ҳукумат қарори билан (715-сон, 11.11.2020 й.) Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари асосида вазирликлар ва идоралар тизимидаги профессионал таълим муассасаларида ташкил этилади.

Профессионал таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи ва кечки (сменали) таълим шаклларига абитуриентларни қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича аниқланади.

Ҳужжатларни қабул қилиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
● касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш ҳар йили 1 июлдан 20 июлгача (шу куни ҳам);
коллежлар ва техникумларга – ҳар йили 10 августдан 10 сентябргача (шу куни ҳам).

Касб-ҳунар мактабларига биринчи навбатда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари қабул қилинади.

Имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган профессионал таълим муассасаларига ўқувчилар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссияси хулосаси ва йўлланмаси асосида (ҳар бир гуруҳга 15-20 нафар ўқувчи) қабул қилинади.

🔰 Қарорга кўра, профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ОТМларда анъанавий ўқиш бошланади

Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

📌 13 ноябрь – Халқаро кўзи ожизлар куни

1984 йилда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти қарорига мувофиқ, таниқли педагог Валентин Гаюи хотирасига ҳурмат юзасидан у таваллуд топган 13 ноябрь Халқаро кўзи ожизлар куни деб эълон қилинган.

Бу кунни ўтказишдан мақсад асосан жаҳон ҳамжамияти, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари эътиборини кўзи ожизлар ҳаёт тарзини яхшилаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, соғлиғини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш масалаларига қаратишдан иборат.

Mаълумот ўрнида: бугун Ер юзида 2,2 миллиард киши жиддий кўз касалликларидан азият чекмоқда. 36 миллионга яқин киши кўриш имконидан бутунлай бенасиб.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ғилофсиз олиб юриш тақиқланади

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Барча учун муҳим рақамлар

🔰
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:

👉 нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
👉 эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);
👉 кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);
👉 таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолати; бўйин, кўкрак қафаси, умуртқанинг идиапатик деформациялари; кифоз; лордоз; кифосколиоз; оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалиялари; артрозоартритлар; остехондропатия; хондродистрофия; болалар церебрал фалажи; менингоэнцефалитга чалингандан кейин ҳамда туғруқ асоратларидан кейинги таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари (гемипарез, парапарез, монопарез ва шу турдаги плегиялар); полирадикулоневритлар ва уларнинг асоратлари);
👉 психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);
👉 мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);
👉 сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” танловини эълон қилади!

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг 👆

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ–6109, 12.11.2020 й).

🔰 Фармонга мувофиқ, “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига қуйидагилар ташкил этилди:

● “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси;
● “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси.

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида, жумладан:

👉 замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ва электрон савдо порталлари ташкил этилади;
👉 “ягона дарча” ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
👉 Афғонистондан кирувчи шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда 10 кун давомида ҳудудда бўлиш тартиби жорий этилади;
👉 тадбиркорлар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистонга олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;
👉 чет эл товарлари “эркин божхона зонаси” божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш “Термиз-автойўл” ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали амалга оширилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot