#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Фахрий фуқаро”ларни рўйхатга олганлик учун давлат божи ундирилмайди
“Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (593-сон, 28.09.2020 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифасига ватандош ва унинг оила аъзолари ҳам киритилди.
🔰 Низомга кўра, қуйидаги тартиблар жорий қилинди:
👉 туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштиришда Ўзбекистонда туғилган бола ота ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича автоматлаштирилган тизим орқали рўйхатга олинади;
👉 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ота-онасининг рўйхатга олинган манзилига рўйхатга олинади;
👉 чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошларини доимий рўйхатга олишда, турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди;
👉 “Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи ундирилмайди.
📋 Шунингдек, қарор билан, Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

“Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди
Фармонга мувофиқ, ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди:
• Абдулла Авлоний (марҳум) – маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби
• Маҳмудхўжа Беҳбудий (марҳум) – Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим
• Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум) – атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби.

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4844-сон, 29.09.2020 й).
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тошкент шаҳрида Иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюросини ташкил этиш тўғрисидаги битим (Тошкент шаҳри, 24.12.2019 й.) тасдиқланди.
🏢 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
📝 Қарорга кўра, мазкур маҳаллий бюро хорижий давлатнинг иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ҳукумат ташкилоти ваколатхонаси сифатида аккредитациядан ўтказилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доим эъзоздасиз, азиз устозлар!
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Адлия вазирлигидан табрик ролиги
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Адлия вазирлигидан табрик ролиги
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги
Азиз устоз ва мураббийлар!
Адлия вазирлиги Сизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлайди. Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Азиз устоз ва мураббийлар!
Адлия вазирлиги Сизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлайди. Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун
1 октябрь – Халқаро қариялар куни
📌 1990 йил 14 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 45-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан таъсис этилган. БМТ томонидан ҳар йили кексаларни ҳимоялаш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида турли фестиваль ва танловлар ўтказилади.
🌎 Дунё миқёсида кексалар ҳаётини яхшилашга қаратилган БМТнинг Кексалик муаммолари бўйича мақсадли жамғармаси ҳам фаолият кўрсатмоқда.
☑️ БМТ маълумотларига кўра, 2015–2030 йиллар оралиғида 60 ёшдан ошганлар сони 901 миллион нафардан 1,4 миллиард кишига ошиши мумкин.

#Биласизми
Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар: 1 октябрдан нималар ўзгаради?
👉 https://bit.ly/2HM8E4R

Teletype

1. Тадбиркорларга “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси” берилади
#Биласизми
Ҳайдовчиларга белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлиги учун 223 минг сўм жаримадан бошлаб транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиш ҳамда 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишгача бўлган жазо белгиланиши мумкин.
⚠️ Бунда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳамда тезликнинг белгиланган меъёридан қанча кўп ошириб юборилганлиги инобатга олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳайдовчиларга белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлиги учун 223 минг сўм жаримадан бошлаб транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиш ҳамда 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишгача бўлган жазо белгиланиши мумкин.
⚠️ Бунда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳамда тезликнинг белгиланган меъёридан қанча кўп ошириб юборилганлиги инобатга олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун
2 октябрь – Халқаро куч ишлатмаслик куни
📌 БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 15 июндаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йили 2 октябрь Халқаро куч ишлатмаслик куни сифатида нишонланади.
☑️ Мазкур резолюцияга кўра, ушбу кунда муаммоларни куч ишлатмасдан ҳал қилишга тарғиб этиш белгиланган.

Молия вазирлигининг бир қатор функциялари Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилади
“Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4846-сон, 30.09.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан Молия вазирлигининг қуйидаги функциялари Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилади:
• солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш ва сертификатни бериш;
• солиқ маслаҳатчиларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш;
• солиқ маслаҳатчиларининг реестрини юритиш.
❌ Солиқ маслаҳатчиси адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотларида ишлаган тақдирда, солиқ маслаҳати бўйича фаолиятда 3 йил мобайнида иштирок этмаганлиги учун унинг малака сертификати амал қилишини тугатишга йўл қўйилмайди.
📝 Қарорга кўра, Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхати (Рўйхат) юритилади.
✅ “Таваккалчиликни таҳлил қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида аниқланадиган, йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) ихтиёрий тугатилганда рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг солиқлар бўйича хулосалари солиқ органлари томонидан тан олинади.
🗓 2021 йил 1 январдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтида “солиқлар ва солиққа тортиш” ҳамда “бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналишлари бўйича 4-курс бакалавриати ўқув дастурларига “солиқ маслаҳати” фани киритилади.

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади
“Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (595-сон, 30.09.2020 й).
🏫 Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан Қорақолпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.
🛏 Мактаб интернат учун қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилади.
✅ Мактаб интернат Маданият вазирлиги тизмидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.
👨🏫 2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5, 6 ва 7-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса 5 синфига 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси сайланди
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган сессиясида Мурат Камалов яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига сайланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган сессиясида Мурат Камалов яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига сайланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Электр энергиясини ҳисоблаш янгича принципда амалга оширилади
"Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (594-сон, 28.09.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга мувофиқ, “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси доирасида:
👉 электрон ҳисоблаш назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими “ишлаб чиқариш – подстанция – тақсимлаш пункти – трансформатор подстанцияси – истеъмолчи" принципида жорий қилинади;
👉 ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади;
👉 аҳоли яшаш пунктларида барча электр энергияси истеъмолчиларига, тақсимлаш пунктлари ва трансформаторларга ҳисоблагич ва концентраторлар бир вақтнинг ўзида ўрнатилади;
👉 ҳисоблагичларни ўрнатиш ва жорий этилган тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакаси оширилади.
♻️ Лойиҳа доирасида 2020 йилнинг октябрь ойида республика бўйича жами 850 минг 204 та 1 фазали ва 88 минг 312 та 3 фазали электр энергияси ҳисоблагичлари ектазиб берилади.
➡️ Қарор билан вилоят ва туманларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишини назорат қилиш, натижадорлигини ўрганиш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.

❗️Шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд
Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки бунга суиқасд қилиш даражасига етказиш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✅ Ўша ҳаракатлар:
👉 моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;
👉 вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
👉 бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
👉 телекоммуникация тармоқлари, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?
Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:
👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;
👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;
👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.
Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.
Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама тўланади
“Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4847-сон, 02.10.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра:
👉 Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди;
👉 Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилди.
✅ Қарорга мувофиқ:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда;
👉 ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари эса соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
🔰 2020 йил 1 ноябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
• 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
• 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
• 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
• 10 йилдан 15 йилгача – 1;
• 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
• 20 йилдан юқори – 1,5.

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иситиш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади.
Иситиш даври об-ҳаво ҳарорати 5 кун 8°С дан паст бўлганда бошланади ва 8°С дан юқори бўлганда тамомланади.
Каналга уланиш 👇👇👇

“Huquqiy axborot” телеграм канали 3 ёшда
Бугун холис ва ҳаққоний ахборотга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳуқуқий ахборот тарқатишнинг инновацион ва тезкор усули сифатида ишга туширилган канал бугунги кунга келиб юз минглаб инсонлар учун ишончли ахборот манбаига айланди ва ўз обуначиларига энг сара ва асосланган маълумотларни етказиб келмоқда.
Канал обуначилари сони 235 мингдан ошаётган ушбу кунда Сизларга бизни танлаганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.
Ишончингиз биз учун қадрли!

4 октябрь – Бутунжаҳон жониворларни ҳимоя қилиш куни
📌 Мазкур сана 1931 йилда Флоренция шаҳрида (Италия) Халқаро табиатни ҳимоя қилиш ҳаракати фаоллари ташаббуси билан таъсис этилган.
♻️ Халқаро Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамғармаси маълумотларига кўра, ҳар куни ер юзидан жониворларнинг 3 тадан тури йўқолиб кетмоқда. Сўнгги чорак аср давомида сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги 30 фоизга қисқарган.
☑️ Шу боис, кўплаб мамлакатда ушбу санада ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан турли тарғибот акциялари, оммавий тадбирлар ўтказиб келинади.