#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фойдаланиш учун очиқ хариталарни яратишга талаблар белгиланди
Ҳукумат қарори билан Картография ва геодезия материалларининг (маълумотларининг) чекловчи грифларини белгилаш, фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби ҳамда геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш бўйича рухсат бериш тартиботлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Қарорга мувофиқ:
👉 1984 йилги умумжаҳон геодезия координаталари тизимига (WGS-84) боғланган ва белгиланган тартибда назорат кўригидан ўтказилган ҳар қандай рухсат этилган аэрокосмик суратлардан фойдаланишга;
👉 1942 йилги давлат координаталар тизимида географик объектлар координаталарини аниқлашга чекловлар олиб ташланди (тоифалаштирилган объектлар ва геодезия пунктлари бундан мустасно).
✅ Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги рухсат бериш тартиботлари белгиланади:
👉 геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш;
👉 махфий картография материалларини кўпайтиришга рухсат бериш;
👉 махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) беришга рухсат этиш;
👉 Ўзбекистон ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва/ёки тарқатишга рухсат бериш;
👉 аэросуратга олиш ишларини бажаришга рухсат бериш;
👉 аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш.
Шунингдек, низом билан фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратишга бўлган талаблар белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
ОТА-ОНА ФАРЗАНДИ УЧУН МАСЪУЛ
Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт.
Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.

#Кун_тарихи
🗓 16 январь (2017 йил)
Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
✅ Низомга кўра, квартираларни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларга бириктириш қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлганда амалга оширилади:
👉 ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;
👉бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
👉 кўп болали оила;
👉 она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
👉 ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
👉 оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
👉 турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги;
👉 таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун талаблар белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3210, 13.01.2020 й.).
Буйруққа мувофиқ Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
✅ Низомда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
• Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун қўйиладиган талаблар;
• номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва босқичлари, хусусан номзодни:
👉 дастлабки ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш;
👉 жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
👉 психологик ўрганиш;
👉 тиббий кўрикдан ўтказиш;
• ҳужжатларини расмийлаштириш ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш бўйича қоидалар.
Низомга мувофиқ, ўрта ёки ўрта-махсус ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролар номзод бўлиши мумкин:
👉 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган;
👉 муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;
👉 резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.
✅ Унга кўра, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида қуйидаги фаолият турлари учун лицензия олиш талаб этилади:
👉 мактабгача таълим;
👉 умумий ўрта таълим;
👉 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
👉 олий таълим;
👉 олий ўқув юртидан кейинги таълим;
👉 кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
👉 мактабдан ташқари таълим.
Ҳурматли тадбиркорлар, мазкур лицензияланадиган фаолият турлари бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлса @tadbirkor_adliyabot телеграм бот орқали юборишингиз мумкин. Тақдим қилинган таклифлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб лицензияланадиган фаолият турларини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммалари

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартибидан хабардормисиз?
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш шартми?
Ҳа шарт. 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилиши керак.
Эски гувоҳномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган ёки муддати ҳали тугамаган бўлса-чи?
Эски намунадаги гувоҳнома берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъи назар, кўрсатилган муддатгача янгисига алмаштирилиши шарт.
Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Фуқаролик паспорти, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони.
Қаерда алмаштириш керак?
Давлат хизматлари марказлари ёки марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда ЙҲХБнинг тегишли бўлинмаларида.
Қанча тўлов тўланади?
Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (ҳозирда 156 100 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Қанча муддатга берилади?
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.
Эски намунадаги гувоҳномалари қачонгача ҳақиқий ҳисобланади?
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган муддатда алмаштирилмаса, нима бўлади?
Эски гувоҳнома билан автотранспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Янги гувоҳнома шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадими?
Ҳа. Янги намунадаги гувоҳномага эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

🗓 17 январь (2013 йил)
"Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Низомга мувофиқ, академик таътил ўқув йили мобайнида ўқувчининг саломатлигини тиклаш мақсадида 12 ой муддатгача берилади.
Ўқувчига ўқиш давомида 2 мартагача академик таътил берилиши мумкин.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўрсатадиган молиявий ёрдам шакллари белгиланди
Ҳукумат қарори (28-сон, 16.01.2020 й.) билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, Агентлик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини бизнес билан шуғулланишга жалб этиш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор – иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
Қарор билан, шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом билан Жамғарма томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам шакллари белгилаб берилди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига кўра, қимматбаҳо металлар қидирувчиларнинг белгиланган тартибда қазиб олиш йўли билан эга бўлган қимматбаҳо металларни сотишдан олган даромадларига солиқ солинмайди.

1 мартдан инкассатор хизмати учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (30-сон, 16.01.2020 й.).
Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкка инкассатор орқали етказиб берилгани учун хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи томонидан тўланади.
(Ҳозирги тартибга кўра, инкассация хизмати харажатлари тижорат банклари томонидан қопланади).
Шунингдек, ички ишлар ходимларига имтиёзли шартда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилишга узоқ муддатли ипотека кредити тижорат банкларнинг ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобига берилганида кредитнинг фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган битим бўйича белгиланади.
(Бугунги кунда фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасининг икки фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида белгиланади).
Қарор эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

Нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Президент Сенат аъзоларини тайинлади
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 77-моддаси ҳамда Сайлов кодексининг 75-моддасига асосан:
Аюпов Шавкат Абдуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори
Баситханова Эльмира Иркиновна – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси
Рафиқов Кудратулла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари
Саидов Сирожиддин Салохович – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Сайфуллаев Бахтиёр – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори
Санакулов Кувандик – “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори
Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари
Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси
Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович – Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Юлдашев Бехзод Садикович – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди.

Ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ-маёқчаси ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари яқинлашиб келаётган бўлса, пиёдалар қатнов қисмидан ўтмасликлари, унда ҳаракатланаётганлари эса, бу транспорт воситаларига йўл беришлари ва зудлик билан қатнов қисмини бўшатишлари керак.

Фармацевтика ходими тиббий ёрдам кўрсатмагани учун жавобгар бўлади
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
👉 ишсизлик нафақаси тўлаш;
👉 қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
👉 касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
👉 ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:
👉 пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
👉 туннелларда;
👉 кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
👉 темир йўл кесишмаларида;
👉 йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Ҳомиладорлик давридаги тиббий аралашув эр ва хотиннинг ёзма розилиги билан, эр бўлмаган тақдирда аёлнинг ўз розилиги ёки ота-онасининг розилиги ёхуд у вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан амалга оширилади.