#Тўғри_Нотўғри
Янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланмайди.

#Кун_тарихи
🗓 5 декабрь (2017 йил)
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
✅ Низомга кўра, муҳтожлар тоифасига қуйидагилар киради:
👉 14 ёшгача ва ногиронлииги бўлган болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;
👉 умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
👉 сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
👉 ногиронлииги бўлган ва пенсияолди ёшидаги шахслар;
👉 жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
👉 одам савдоси қурбонлари.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Сўровнома
Дўстлар!
Давлат хизматлари агентлиги фаолиятимизга қаратилган эътиборингизни қадрлайди.
Сизнинг истакларингиз ва таклифларингиз соҳани такомиллаштириш жараёнларида доимо инобатга олинади.
Шу боис, қуйидаги ҳаволадан ўтиб, бир неча саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.
Бу камчиликларимизни аниқлаб, фаолиятимизни янада яхшилашга хизмат қилади.
https://davxizmat.uz/uz/polls/davlat-xizmatlari-agentligiga-2-yil-fuqarolar-fikri
———
#Опрос
Друзья!
Агентство государственных услуг ценит Ваше внимание относительно нашей деятельности.
Ваши пожелания и предложения всегда учитываются в процессах совершенствования сферы.
Потому, просим пройти по ссылке ниже и ответить на несколько вопросов касательно области государственных услуг.
Это позволит нам выявить недостатки и сделать нашу работу еще лучше.
https://davxizmat.uz/ru/polls/davlat-xizmatlari-agentligiga-2-yil-fuqarolar-fikri

#Адлия_хабари
Коррупцияга қарши иншолар танлови: кимга нима учун ғолиблик берилди?
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Коррупцияга қарши иншолар танлови: кимга нима учун ғолиблик берилди?
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган ОТМлар рўйхати тасдиқланди
«Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» Ҳукумат қарори (967-сон, 03.12.2019 й.) қабул қилинди.
Қарор билан, 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган 10 та олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.
Бунда ушбу ОТМларнинг илмий педагогик салоҳияти юқорилиги, молиявий фаолиятининг барқарорлиги, моддий-техника базаси етарли даражадалиги, таълим хизматлари бозорида мазкур мутахассисликларга талаб юқорилиги инобатга олинди.
Шунингдек, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларга бир қатор қўшимча вазифалар белгиланди.
Қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этиш шулар жумласидандир.
Қарорга кўра, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.
Маълумот учун: Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги қарори билан 2020 йилдан бошлаб айрим ОТМлар босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши белгиланган.

#Сайлов_2019
Сайлов кодексига кўра, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.
Сайловчилар рўйхатлари Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш бўйича ахборот тизими маълумотлари асосида тузилади.
Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг “Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 3 декабрдаги № 994-сон қарори қабул қилинди.
Қарорда сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича (доимий ёки вақтинча прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича) сайловчилар рўйхатига киритилишини аниқлаш тартиби белгиланди.
Қарорга кўра, сайловчи яшаб турган жойи бўйича пропискада турмаганда, вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилиши ва овоз бериши мумкин.
Бунда сайловчи яшаб турган жойидаги сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилиши учун шу ҳудуддаги участка сайлов комиссиясига сайловга камида уч кун қолгунга қадар (19 декабргача) мурожаат қилиши мумкин.

#Биласизми
Қуйидаги шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади:
👉 ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
👉 уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
👉 ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
👉 талабалар ва педагогларнинг болалари;
👉 етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
👉 бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
👉 акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.
Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.

Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:
👉 ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;
👉 болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
👉 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
👉 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
👉 белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
👉 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
👉 моддий ёрдам олувчи оилалар;
👉 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
👉 белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.

🗓 6 декабрь (2016 йил)
"Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
✅ Унга кўра, барча дорихоналарда 26 турдаги дори воситалари ва қуйидаги тиббий буюмлар бўлиши керак:
👉 шприцлар;
👉 инфузион системалар;
👉 тиббий пахта;
👉 бинт;
👉 тиббиёт докаси;
👉 тиббий қўлқоп.

2021 йилдан Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилади
“Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини такомиллаштириш, етакчи футбол клубларига “футболчилар экспорти”ни амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш кабилар шулар жумласидандир.
Фармонга мувофиқ, болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилди.
Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ташкил қилинади.
2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизими жорий этилади.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб футболнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.
2020 йил 1 июнга қадар букмекерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Уларда букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиши, ушбу фаолиятни давлат томонидан назорат қилиш механизмлари жорий этилиши кабилар назарда тутилади.

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 иш материаллари билан танишиб чиқиш, изоҳлар бериш;
👉 далиллар келтириш;
👉 ўз илтимосини баён этиш;
👉 ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;
👉 ўз она тилида сўзлаш ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш;
👉 иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш.

Давлат нотариал идораларининг нотариуслари томонидан пенсиялар ва нафақалар олиш бўйича ишончномани тасдиқлатганлик учун бирор бир тўлов ундирилмайди.

Давлат харидлари тизими такомиллашади
«Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-4544-сон, 05.12.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан айрим хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятли корхоналар харидларни амалга оширишдан олдин давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон жойлаштиради.
Эълонда харид комиссияси томонидан таклифларни қабул қилиб олишнинг 15 кундан кам бўлмаган сўнгги муддати ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ахборот бўлиши керак.
Шунингдек, харид комиссиясининг баёни у расмийлаштирилган куни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида 2 иш куни муддатга жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилади.
2020 йил 1 апрелдан бошлаб бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги маблағларига нисбатан Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш орқали ғазна ижроси механизми жорий этилади.
Бундан ташқари, қарор билан киритилган ўзгартиришларга кўра Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг янгиланган рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, эндиликда ушбу алоҳида тартиб устав фондида (капиталида) стратегик харидорларнинг улуши мавжуд бўлган ташкилотларга жорий этилмайди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда, вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харид қилинишида давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузилади.
Ҳозирга қадар ушбу қоида фақат вазирлик (идора, муассаса)нинг таркибидаги ташкилотлар (муассасалар) ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харид қилинишига тааллуқли бўлган.
Шунингдек, эндиликда ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган юридик шахслардан товар (ишлар, хизматлар) тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилинади.

Франция маданият марказининг асосий вазифалари белгиланди
“Маданият вазирлиги ҳузуридаги Франция маданият маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (969-сон, 05.12.2019 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Франция маданият марказининг асосий вазифалари белгиланди.
Франция Республикаси билан маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланишига кўмаклашиш, француз тилини, Франция Республикасининг маданияти ва тарихини ўрганишга кўмаклашиш шулар жумласидандир.
Қарорга кўра, Марказ директори маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Шунингдек, қарор билан Марказнинг устави тасдиқланди.
Унга кўра, Марказ юкланган вазифаларни бажариш учун бир қатор функцияларни амалга оширади.
Жумладан, Марказ негизида ихтисослаштирилган таълим дастурлари, курслар ва маҳорат дарсларини ташкил этади, икки мамлакат мутахассислари учун стажировкалар ташкил этади.

Ҳукумат қарори (971-сон, 05.12.2019 й.) билан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (“ЯММТ” ИДАК)дан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир.
“ЯММТ” ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепулдир.
Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш “ЯММТ” ИДАКга меҳнат шартномаси ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.
✅ Шунингдек, “ЯММТ” ИДАКдаги электрон меҳнат дафтарчасига кириш:
👉 мустақил равишда, жисмоний шахснинг ЭРИдан ёки телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган кириш кодидан фойдаланиб – ходим томонидан;
👉 ходим билан тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилганидан сўнг – иш берувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Маълумот учун: “ЯММТ” ИДАК Президентнинг 2019 йил 31 октябрдаги қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.

92 нафар фуқаро Конституция куни муносабати билан афв этилди
“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 20 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 37 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 16 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади.
Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 3 нафарини аёллар ҳамда 79 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.
Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 14 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:
👉 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси 1-қисмидаги “150 нафар депутатдан” деган сўзлар “депутатлардан” деган сўз билан алмаштирилди;
👉 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган;
👉 2007 йил 11 апрелдаги Қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;
👉 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;
👉 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциясининг 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 90-моддаси иккинчи қисмига тузатиш киритилган;
👉 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 93, 108, ва 109-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
👉 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган Қонун билан 105-модданинг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни)” деган сўзлар билан алмаштирилган;
👉 2019 йил 18 февралда қабул қилинган Қонун билан 80 ва 93-моддалардаги “Миллий” деган сўз “Давлат” деган сўз билан алмаштирилган;
👉 2019 йил 5 мартда қабул қилинган Қонунга асосан 79, 93 ва 98-моддаларга ўзгартиришлар киритилган;
👉 2019 йил 4 сентябрда қабул қилинган Қонунга асосан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан 96 ва 117-моддаларга ўзгартиришлар киритилди.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди
Киритилган ўзгартиришларга кўра давлат болага нисбатан эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларини олдини олиш, эксплуатация ва зўравонликка дучор бўлган болаларга зарур педагогик, психологик, тиббий, юридик ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўради.
Шунингдек, давлат судга қадар иш юритишнинг ва суд муҳокамасининг барча босқичларида болаларнинг барча процессуал ҳуқуқларига риоя этилиши ҳамда бу ҳуқуқлар кафолатларининг таъминланиши бўйича чоралар кўради.
Ҳозирга қадар Қонунда мазкур нормалар назарда тутилмаган эди.