#Биласизми
Фуқаролик судларида ишлар ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ариза бериш йўли билан қўзғатилади.
Ариза судга келиб тушганидан эътиборан ўн кундан кечиктирмай судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этади.
Судья аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарганидан сўнг ишни ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида уни суд муҳокамасига тайёрлайди.
Ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш ариза қабул қилинган ва фуқаролик иши қўзғатилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатдан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
Алоҳида ҳолларда, бу муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига биноан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.
Ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай суд томонидан кўрилади ва ҳал қилинади.
Бу муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (328-сон, 18.04.2019 й.) билан Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Қонунчиликка мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидагиларни олиш учун ишончномани тасдиқлаши мумкин:
👉 хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни;
👉 иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни;
👉 муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни;
👉 пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни;
👉 банк муассасаларидан суммаларни.
Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Ишончнома рус тилида ёки бошқа мақбул тилда берилиши мумкин.
Ишончномалар фуқаролар йиғини биносида тасдиқланади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра фуқаролар йиғинига бора олмаса ишончномалар жисмоний шахс жойлашган жойда тўлдирилиши мумкин.
✅ Қуйидаги ҳолларда ишончнома тасдиқлаш рад этилади:
👉 бундай ишончномани тасдиқлаш қонунга зид бўлса;
👉 бу ҳаракат нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;
👉 муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
👉 муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлаш учун тақдим этган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса.
Ишончномалар кўпи билан 3 йилгача берилади, амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса ишончнома 1 йил амал қилади.

Ота-оналар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 101 минг 365 сўмдан 608 минг 190 сўмгача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 608 минг 190 сўмдан 1 млн 13 минг сўмгача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4295, 19.04.2019)
Қарор билан 2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди.
Вилоятлар эндокринология диспансерлари ва филиалларида эндокрин хирургия, диабетик тўпиқ, диабетик нефропатия ва реанимация бўлимлари ташкил этилади.
Эндокрин патологияли беморларнинг электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.
Қандли диабетнинг I тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун аналогли инсулинлар ва ўзини ўзи назорат қилиш воситалари марказлашган тарзда харид қилинади ва барча вилоят эндокринология диспансерлари орқали тарқатилади.
Эндиликда аҳоли калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминланади.
2019 йил 1 августгача бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг штатлар нормативлари қўшимча эндокринолог, болалар эндокринологи лавозимлари билан тўлдирилади.
Миллий дастурни амалга ошириш учун қарийб 197 млрд сўм ва 7 млн 840 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.
Батафсил маълумот билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

2019 йил 1 майдан боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдори оширилади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
2019 йил 1 майдан боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдори оширилади
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (325-сон, 17.04.2019 й.)
✅ Қарорга мувофиқ:
👉 2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг (гувоҳномалар) янги намуналари берилади;
👉 2020 йил 1 март – 2020 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади;
👉 2021 йил 1 январь – 2022 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар мажбурий алмаштирилади;
👉 эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 январдан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Хизмат сафари муддати йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.
Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун хизмат сафари эса 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.
Хусусиятига кўра доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган фаолият хизмат сафари ҳисобланмайди.

Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда (авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва бошқа ҳолларда) ана шу даврда унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.
Тиббий текширувдан ўтадиган куни ва қуйиш учун қон топширадиган куни ходимларга соғлиқни сақлаш муассасаларига боришларига иш берувчи монеликсиз рухсат бериши шарт.
Донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар қуйиш учун қон топширган куннинг эртасига албатта дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб берилади. Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек дам олиш кунлари ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

#Адлия_хабари
“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Савдо ярмаркаси доирасида “ECOBOZOR” савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилмоқда.
Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларни эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлсада ўз ҳиссангизни қўшишга чақиради.
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида давом этади.

Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:
👉 кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
👉 янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
👉 ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:
👉 кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
👉 янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
👉 ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ортиқча тўланган солиқ суммалари қайтарилади.
Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш учун солиқ тўловчи солиқ органларига ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Аризага тўлов ҳужжатининг (чек, квитанция) нусхасини илова қилиш мумкин.
Ортиқча тўланган солиқни қайтариш ҳақида ариза электрон солиқ хизматлари портали орқали берилиши ҳам мумкин.
Аризани кўриб чиқиш ва ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш 15 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш орқали қайтарилади.
Ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш рад этилганда ёки қайтариш ҳақида қарор қабул қилинмаганда солиқ тўловчи судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 23 апрель ҳолатига:
✳️ Энг кам:
👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;
👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;
👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;
👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.
✳️ Валюталар курслари:
🇺🇸 1 USD = 8441.36 (-14.01) ↓
🇪🇺 1 EUR = 9493.15 (-61,42) ↓
🇷🇺 1 RUB = 131.78 (+0.25) ↑

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
Ўзбекистон тарихида илк маротаба 25-27 апрель кунлари пойтахтимизда йирик халқаро юридик форум бўлиб ўтади.
Унда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Уларнинг 250 нафари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япония сингари 40 мамлакатдан ташриф буюраётган экспертлар ҳамда Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Шри-ланка, Белорусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва вазир ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир.
Бундан ташқари, форумда “The Legal 500” халқаро рейтингида етакчи бўлган юридик компаниялар ҳам иштирок этади.

Тадбиркорларга берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан (4 млн 54 минг сўм) қирқ бараваригача (8 млн 109 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ерни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳақидаги қарор қабул қилинганда туман (шаҳар) ҳокимликлари ер эгаларини ер олиб қўйилишидан камида 6 ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Ҳукуматнинг фармойиши билан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган тариқ маҳсулотини экспорт ташкилотлари томонидан 2019-2020 йилларда экспорт қилишга рухсат этилди.

Эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тенглаштирилади
Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ қуйидагилар белгиланди:
👉 ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар Меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган, васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш ҳуқуқи берилади;
👉 болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан қатъи назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрсатилади;
👉 болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди;
👉 14 ёшга тўлган бола ўзининг таъминоти учун бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли;
👉 болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилинади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилди.
2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланди.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.
Давлат статистика қўмитасига оналик ва болаликка оид статистик маълумотларни “stat.uz” веб-сайтига жойлаштиришни ва маълумотларни доимий равишда янгилаб бориш вазифаси юкланди.
“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Ҳукумат қарори (345-сон, 22.04.2019 й.) билан Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 82 та ташкилот мавжуд эди.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
👉 ариза-анкета;
👉 биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
👉 илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
👉 ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
👉 ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий ҳужжатлар;
👉 давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
👉 ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
👉 фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.
Барча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилиши лозим.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, май ойидан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топишириш жараёни бошланиши режалаштирилган.
Энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйингиздан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилди.
Қуйида Сизга ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикаларни тақдим этмоқдамиз.
https://teletype.in/@davxizmat/rkCSxBnqE

Teletype
Олий ўқув юртига ҳужжатларни онлайн топширамиз!
Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топишириш жараёни бошланиши режалаштирилган.