Huquqiy axborot
365K subscribers
6.43K photos
522 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Кун тарихи
(16 апрель)

2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-366-сон Қонун имзоланган.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига Олий Мажлиси палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ижро этувчи органлар фаолияти устидан қонун чиқарувчи олий органнинг, ҳокимият вакиллик органларининг назорат функцияларини кучайтириш, шунингдек ҳукуматнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини рўёбга чиқариш борасидаги масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
https://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2371162

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (АВ. рўйх. рақ. 2740, 14.12.2015 й.) 2018 йил 12 апрель кунидан ўз кучини йўқотди.

Эндиликда, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ҳарбий-техника институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом (АВ. рўйх. рақ. 13.04.2018 й.) билан тартибга солинади.

❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ишга таклиф этади!

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий маълумот (юридик, социолог, молия ва бошқа ижтимоий соҳалар);
👉 давлат тилини яхши билиши (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
👉 меҳнат қонунчилиги доирасида бошқа талаблар.

Хизмат вазифалари:
👉 стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
👉 илмий-амалий тадқиқот ишларида ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича изланишлар олиб бориш, таклифлар киритиш;
👉 аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг инновацион услублар ҳамда усулларини илмий тадқиқ этиш, таклифлар киритиш;
👉 суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
👉 давлат бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий муаммоларини тадқиқ этиш;
👉 ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг стратегик ривожлантириш йўналишларини аниқлашда қатнашиш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги тўловлар таъминланади:
👉 ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари);
👉 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
👉 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида).
Бундан ташқари:
👉 адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон мартаба даражалари берилади;
👉 илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий маълумотномасини [email protected] электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.
#Биласизми
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида:
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ магистратурасига тўлов-контракт асосида талабаларни қабул қилиш квотасини 150 одамгача ошириш;
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабулни тест синовларсиз, ўқитиш муддати давомийлигини бир йил қилган ҳолда амалга ошириш;
👉 ТДЮУнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчиларни, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан ўрнатиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорини икки бараварга ошириш;
👉 педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ТДЮУ ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш белгиланган.

❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби ўз кучини йўқотди

https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3526
#Кун_тарихи
17 апрель
“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

👉 Қонунга мувофиқ одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир.
Одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
👉 Ички ишлар вазирлиги;
👉 Давлат хавфсизлик хизмати;
👉 Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги Президент Фармони ҳамда Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор ва Фармонга кўра:
👉 иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти берилади;
👉 иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, ҳарбий қисмлар вакиллари бириктирилади ҳамда ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифи ташкил этилади;
👉 ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширилади;
👉 иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг истаклари асосида улар ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан сафарини ташкил этилади, ушбу сафар билан боғлиқ барча харажатлар қопланади;
👉 иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг истаклари асосида Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги “Ўзбекистон” ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборишни ташкил этилиб, улар зарур авиа ва темир йўл чипталари билан таъминланади;
👉 Тошкент шаҳрида 2018 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
“Ўрмон тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири имзоланди
https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3533

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Контракт пулининг 35 фоизи талабаларга Ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилиши мумкин

👉 https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3534

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Қандай ҳолларда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйилади?
👉 https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3535


https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Кун_тарихи
18 апрель

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)ги Қонуни (ЎРҚ-284, 18.04.2011 й.) қабул қилинган.

Мазкур ўзгартиришлар Конституцияга давлат ҳокимиятининг учта субъекти: давлат бошлиғи — Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш, шунингдек мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ҳамда таъсирини кучайтириш мақсадида киритилган.
Хусусан, Қонунга мувофиқ, Конституцияга амалдаги Президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилиши, бунда уч ой муддат ичида, мамлакат Президенти сайлови ўтказилиши тўғрисида ўзгартиришлар киритилган.
Бундан ташқари, Конституциядаги Бош вазир номзоди Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилиши, Бош вазирга нисбатан билдириладиган ишончсизлик вотуми каби қоидалар ҳам айнан шу ўзгартириш ва қўшимчалар билан киритилган эди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди
👉 https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3539

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Боғча пулини тўлашда кимларга имтиёзлар берилади?
👉 https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3536

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди
👉 https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3540

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосарлари тайинланди
👉 https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3541

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Дориларни қўллаш чоғида аниқланган ножўя ҳолатлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирилиши шарт

👉 https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3542

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Ягона солиқ тўлови тўловчилар томонидан ер солиғини тўлаш тартиби белгиланди
👉 https://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3543

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A