Huquqiy axborot
298K subscribers
6.75K photos
724 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади


Ҳукумат Қарори (745-сон, 07.11.2024 й.) билан Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик Низоми тасдиқланди

⚡️ Вақтинчалик Низомга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига - бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

🔰2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:

60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

🗓Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.

Солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

🔸ҳисобот даврида солиқ бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ тўланганда;

🔸ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;

🔸ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.

📌Вақтинчалик Низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни суд орқали ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-993-сон, 07.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰Қонун билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этилганда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланди.

Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни ундириш ҳақида судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилиниб, уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи улардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-994-сон, 07.11.2024 й.) билан Конвенция ратификация қилинди


🔰 Қонунга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенцияси (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) ратификация қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
18 ёшгача бўлган шахсларга неча кун асосий узайтирилган таътил берилади?
Anonymous Quiz
33%
24 кун
15%
27 кун
38%
30 кун
14%
45 кун
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди


Манба: ПФ-164-сонли, 22.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 5 баравари миқдорида;

🔹Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3 баравари миқдорида;

🔹вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда — БҲМнинг 2 баравари миқдорида;

🔹бошқа аҳоли пунктларида — БҲМнинг 1 баравари миқдорида.

Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
18 ёшгача бўлган шахсларга неча кун асосий узайтирилган таътил берилади?
Anonymous Quiz
25%
24 кун
12%
27 кун
54%
30 кун
9%
45 кун
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сув ресурсларини самарали бошқариш тизими жорий этилади


Манба: ЎРҚ-981-son, 22.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари!

Сизларни 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш, бу орқали эса ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топишида касаба уюшмалари фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ.

Мана шундай масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин. Хонадонингиздан тинчлик, қут-барака аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-388-сон, 08.11.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Унга кўра, 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-995-сон, 08.11.2024 й.) қабул қилинди


🔰Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

🗒Қонунга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперативи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун пай усулига, жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган мустақил тижорат ташкилоти ҳисобланади.

Кооператив қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

📃16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек кооператив устави талабларига жавоб берадиган юридик шахслар кооператив аъзолари бўлиши мумкин.

📝Кооператив аъзоларининг реестри кооператив бошқаруви томонидан юритилади ва унда кооперативнинг ҳар бир аъзоси тўғрисида тегишли маълумотлар кўрсатилади.

⛔️Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар кооперативнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

📌Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Эр-хотиннинг илгариги никоҳларидан бўлган болалари ўзаро нечанчи даражадаги қариндош ҳисобланади?
Anonymous Quiz
53%
биринчи даража
26%
иккинчи даража
4%
учинчи даража
16%
ўзаро қариндош ҳисобланмайди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миграция агентлиги ташкил этилди


Манба: ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.).


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Савдо қоидаларига кўра, қандай вазндаги қиррали қимматбаҳо тошлар алмаштирилиши ва қайтарилиши мумкин эмас?
Anonymous Quiz
16%
0,3 каратдан ортиқ
19%
1 каратдан ортиқ
18%
10 каратдан ортиқ
46%
барчаси алмаштирилиши ва қайтарилиши мумкин