Huquqiy axborot
369K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2024_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра, уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.

☑️ Бундан ташқари, синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.

▶️ Шунингдек, ўрмон хўжаликларида кўчат етиштирувчи питомникларни ташкил этиш мақсадида, хўжаликлар ҳудудларининг узоқ муддатли ижарага бериладиган участкалари белгиланади.

📌 Бунда давлат ўрмон фонди участкалари фақат «E-auksion» платформаси орқали ижарага берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, нотариуслар томонидан битимни тасдиқлашда автомашина эгасининг турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилади.

📁 Қуйидаги ҳолларда эса битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди:

🔹никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган;

🔹мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган;

🔹никоҳ давомида сотиб олинган автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса;

🔹эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

📦 Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима;

480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_январдан

✳️ Қонунчиликка кўра, атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага ва II тоифага кирувчи янги объектларни лойиҳалаштиришда юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳаларни давлат экологик ва шаҳарсозлик экспертизаларидан ўтказиш ҳамда қурилиши тугалланган объектларни, уларни ўрнатмаган ҳолда фойдаланишга қабул қилиш ман этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра, Нукус шаҳрида:

ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида “Тежамкор уй” ва “Тежамкор хонадон” рейтинг тизими ишга туширилади;

йил якунига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйлар рағбатлантирилади;

ғолиб хонадон ва уйларга қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламалари бепул ўрнатиб берилади.

⚠️ Шунингдек, мазкур тажриба 2025 йилдан Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида ҳам жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, ариза берувчининг талаби судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Бу ҳолат даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмайди.

🗓 Даъво муддатининг ўтганлиги суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади

Ҳукумат қарори (681-сон, 25.12.2023 й.) билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.

🗒 Низомга мувофиқ, мактабларга фаолият юритаётган директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.

Бунда сертификатга эга директорлар уни олгандан 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.

📝 Номзодлар махсус портал орқали электрон рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.

🧾 Аризалар ҳар ойнинг 5-санасигача (июль–август ойлари бундан мустасно) қабул қилинади.

Ўқув курслари 20-30 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.

➡️ Ўқув курсларининг давомийлиги 144 соатни ташкил этиб, 1 ой давомида ўқитилади.

☑️ Номзодларнинг ихтиёрий танлови асосида ўқув курслари ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган (масофавий, онлайн) ҳолда ташкил этилиши мумкин.

📌 Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган номзодлар сертификат бериш бўйича якуний синовларга қўйилади.

⚠️ Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.

🔘 Мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

▫️Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
▫️жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;
▫️санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;
▫️ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
▫️алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.

💰 2024 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади:

🔹мактаб директорларига – 50 фоиз;
🔹мактаб директори ўринбосарларига – 30 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, йўловчи ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юки ҳамда мусиқа асбобини, 150 сантиметргача узунликдаги буюмларни, шунингдек қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни, аравачани (болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқаларнинг аравачаларини), майда боғдорчилик инвентари, болалар чаналарини ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇