#Биласизми
❗️Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди
📝 “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:
🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? ➖ БАТАФСИЛ
🔹Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади. ➖ БАТАФСИЛ
🔹Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди. ➖ БАТАФСИЛ
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#2023_йил_1_майдан
📝 Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дорилар учун дорихоналар томонидан бериладиган харид чекининг фискал белгиси солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дорилар нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади.

🏬 Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган.
📌 Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

#Эслатма
🔰 Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:
🔹 @huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)
🔹 @pravoinf (рус тилида)
🔹 @leginf (инглиз тилида)
📲 Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.

🗓 1 майдан нималар ўзгаради?
▫️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Республиканинг барча шаҳарларида имтиёзли транспорт карталарини бериш йўлга қўйилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Раҳбар кадрларни қайта тайёрлашда гендер тенглик бўйича ўқув курслари ташкил қилинади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Юридик шахслар коммунал хизматлар бўйича шартномаларни электрон расмийлаштириши мумкин ➖ БАТАФСИЛ
▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга айрим товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётганлар бепул овқат билан таъминланади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Айрим ишлаб чиқарувчиларга табиий газга уланиш учун техник шартлар берилиши тўхтатилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️“Заправка”лар электр истеъмолининг 50 фоизи қуёш панеллари орқали қопланиш талаби жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Дорилар нархлари чакана референт нархлар билан автоматик солиштирилади ➖ БАТАФСИЛ
▫️Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади ➖ БАТАФСИЛ

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан кўп бўлмаслиги керак
“Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–836-сон, 29.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
📝 Қонун билан давлат органларининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.
🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
🔰 Қонунга кўра, давлат қарзини бошқариш қуйидагилардан иборат:
▫️давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш;
▫️давлат томонидан маблағ жалб этиш;
▫️давлат томонидан жалб қилинган маблағларни бошқариш;
▫️давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни бошқариш;
▫️давлат қарзини реструктуризация қилиш;
▫️давлат томонидан жалб қилинган маблағларни қайтадан кредитлаш;
▫️давлат кафолатини расмийлаштириш ва тақдим этиш;
▫️давлат қарзига оид шартномаларни ва давлат кафолатларининг рўйхатини юритиш;
▫️давлат қарзининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
▫️давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва давлат кафолатларини бажариш.
📁Шунга кўра, давлат қарзини бошқариш стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фискал стратегия билан биргаликда 3 йил муддатга тасдиқланади.
➡️ Давлат қарзи ички ва ташқи қарзни ўз ичига олади ҳамда қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача), узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.
📊 Давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

❗️Мурожаатларни кўриб чиқишни рад этган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор?
🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:
➖ мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
➖ мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
➖ мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
➖ мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
➖ жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.
⚠️ Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 330 минг сўмдан 990 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🌐 “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади
“Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (170-сон, 29.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 июлгача “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.
▶️ 2023 йил 1 майдан жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади.
🗓 2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
☑️ 2023 йил 1 августдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилади.
🗒 2023 йил 1 сентябрдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади (хорижий давлатларга ишга юбориладиган техникалардан ташқари).
➡️ Шунингдек, эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома, давлат рақами белгиси ва тракторчи-машинист гувоҳномасини мажбурий тартибда алмаштиришнинг якуний муддати 2023 йил 31 август этиб белгиланди.
📝 Қарор билан Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
❕Регламентга кўра, техникалар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
🔘 Техникаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари Инспекция, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали техника эгаси ёки унинг вакили сўровномасига асосан амалга оширилади.
💰 Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда:
▫️техник паспорт бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун – БҲМнинг 20 фоизи (66 000 сўм) миқдорида;
▫️техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун – БҲМнинг 18 фоизи (59 400 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳукумат қарори (171-сон, 29.04.2023) билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом қабул қилинди.
🔰 Низомга кўра, жумладан, қуйидагилар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) асосий вазифалари ҳисобланади:
🔹республикада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
🔹аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан мақсадли ва илмий-техник дастурларни ҳамда тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш.
🔘 Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб ФВДТ муайян ҳудудда қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:
➖ кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
➖ юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
➖ фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.
✅ ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари рўй берган фавқулодда вазиятнинг турига қараб Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг, шунингдек тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилади.
📁 Фавқулодда вазият режимида жабрланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилади.

🔰 Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кучга кирди.
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни тарихда илк бор 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.
▶️ Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни тарихда илк бор 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.
▶️ Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Электрон рецепт” тизими жорий этилади
“Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–140-сон, 01.05.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Ўзбекистон ва “KfW” банки ўртасида “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 миллион евро миқдорида қарз битими ҳамда 5,5 миллион евро миқдорида грант битими имзоланган.
🏢 Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Қарз маблағларини қайтариш республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
✅ Қарорга мувофиқ, лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офиси ташкил этилади.
🔘 Шунингдек, қарорга кўра:
🔹 лойиҳа доирасида жорий этилаётган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича лицензиялар учун тўловлар уларни жорий этиш харажатлари таркибига киритилади ҳамда улар ахборот тизими амалиётга тўлиқ жорий этилгандан сўнг камида 5 йил мобайнида амал қилади;
🔹 лойиҳани амалга ошириш жараёнида иқтисод қилинган маблағлар устувор равишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда компьютер техникаси воситаларини харид қилишга йўналтирилади.
🗓 Қарор билан 2023–2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
📁 Чора-тадбирлар режасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
➖ “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимини жорий этиш;
➖ Санаторийларга йўлланма олиш, навбатни кузатиш ва мавжуд бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган “Электрон санаторий” платформасини ишлаб чиқиш;
➖Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган “Cancer-регистр” ахборот тизимини жорий этиш;
➖Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш;
➖Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имкониятини яратиш.

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.

✅ Қонунчиликка кўра, педагогика таълим соҳасининг 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган

✅ Меҳмонхоналар мулкдорлари умумий хоналар фондининг камида битта хонасини ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлаши, шунингдек эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилишини таъминлаши шарт.

#Конституцияни_ўрганамиз
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси жорий йилнинг 1 май кунидан расман кучга кирди.
Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат.
Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.

“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди
💰Фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат
1️⃣ Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.
2️⃣ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.
3️⃣ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
4️⃣ Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.
5️⃣ Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
6️⃣ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
7️⃣ Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга.
8️⃣ Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
9️⃣ Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
🔟 Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Telegraph
Конституция
#Адлия_табриги
🖋 БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.
Эркин сўз, эркин матбуот – жамият равнақининг энг муҳим шартларидан бири. Ҳар қандай жараёнда холис ва ҳаққоний сўз айта олиш кишидан тезкорлик, фикрчанлик, катта масъулият талаб этади.
Сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, бу орқали мамлакатда демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётган барчани ушбу сана билан самимий муборакбод этамиз.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

❗️Гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди
“Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-63-сон, 29.04.2023й.) қабул қилинди
🗓 Фармонга кўра, 2023 йил 1 июлдан:
🔹 ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда гаров объектини “E-auksion” электрон савдо платформасида аукционга кредиторнинг ёки қарздорнинг буюртмаси асосида қўйишга рухсат этилади;
🔹 ҳисоб-китоб ва кредит муносабатларидан келиб чиқадиган асослар бўйича қарзни ундириш учун нотариуслардан ижро хати олишда тижорат банклари олдидаги қарзни икки томонлама тасдиқловчи солиштириш далолатномаси талаб этилмайди.
📝 2024 йил 1 январдан қуйидагилар жорий этилади:
➖ тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик бериш;
➖ гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгилаш;
❕Бунда, мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади.
➖ ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмаслиги;
➖ қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиётини бекор қилиш.