Huquqiy axborot
370K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 2023/2024 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурларида таълим олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий олий таълим муассасасида ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Айрим шахсларга педагогик фаолият билан шуғулланиши учун олий маълумот талаб қилинмайди

☑️ Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан коллеж ва техникумларда педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

➡️ Зарурат бўлганда коллеж ва техникумлар ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб этиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституцияда ижтимоий ҳамда сиёсий энг муҳим 5 та янгилик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

🔰 Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 920 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Нутқида, эшитиш ва кўришида оғир нуқсонлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди

🚫 Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғчаларда ота-оналар тўлови ундирилмайди:

нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси);

эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик);

кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши);

таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат);

психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми);

ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик);

мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Молиявий истеъмол кредитини бериш тартиби такомиллаштирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–828, 10.04.2023 й.) билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди

🔰 Киритилган ўзгартишга кўра:

🔹Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.

🔹Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

🔹Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари модернизация қилинади

“Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–118-сон, 10.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

☑️ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 5 722 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизимларини хусусий сектор иштирокида модернизация қилинади.

▶️ 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)ларида давлат ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошланади.

🗓 1 июнгача жалб қилинган лойиҳа институтлари кўмагида туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилиши таъминланади.

Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

🗒 1 июлгача туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаларининг концепциялари тасдиқланади.

1 августдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошланади.

📌 Ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликда фермерларга берилган айрим имтиёзлар

🔹Айрим фермерларга электр энергияси учун субсидия берилади БАТАФСИЛ

🔹Фермер хўжалигига берилган ерлар 1 йилгача муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин БАТАФСИЛ

🔹Айрим фермер хўжаликлари ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари қайтариб берилади БАТАФСИЛ

🔹Фермерларнинг меросхўрлари мерос гувоҳномасини олганда давлат божи тўламайди БАТАФСИЛ

🔹Пахта майдонларни суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади БАТАФСИЛ

🔹Фермер хўжаликлари ва кластерлардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади БАТАФСИЛ

🔹Пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтади БАТАФСИЛ

🔹Пахта кластерлари йўқ ҳудудларда фермерлар кооперация ташкил қилиши мумкин БАТАФСИЛ

🔹Фермерлар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашиши тақиқланади БАТАФСИЛ

🔹Фермерлар ўз вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерлари билан фьючерс шартномаларини тузиши мумкин БАТАФСИЛ

🔹Фермер хўжалиги тугатилаётганда уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида қоплаб берилади БАТАФСИЛ

🔹Фермерларнинг минерал ўғитларни импорт қилишига аралашиш тақиқланади БАТАФСИЛ

🔹Мева-сабзавотчилик кластерларига суғурта мукофотининг 50 фоизи қоплаб берилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМга киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

🔰Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

▫️
кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

▫️ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

▫️ ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

▫️ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

➡️ Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

❗️Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, кадрлар хизмати ходимлари, давлат фуқаролик хизматчилари диққатига

📋
Хабарингиз бор, “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган.

📲 Мазкур фармон билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид ҳар қандай мурожаатларингизга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттиради.

📝 Мурожаатлар ҳафтанинг душанба–жума кунлари (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Унутманг, ҳар бир мурожаат бизнинг назоратимизда!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун (ЎРҚ–829-сон, 11.04.2023 йил) Президент томонидан имзоланди

Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

1️⃣ Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш жиноятлари жиноятга тайёргарлик ёки суиқасд босқичида тўхтатилганда, мазкур жиноятлар учун жазо тайинлашда енгиллик берилмайди.

2️⃣ Қуйидаги жиноятларни содир этганларга жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмайди:

▫️18 ёшга тўлмаган жабрланувчи номусига тегиш ва уни жинсий алоқага мажбур этиш билан боғлиқ жиноятлар;
▫️16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа ёки унга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш;
▫️вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш;
▫️вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар.

3️⃣ Аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиб, жарима миқдори БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланаши белгиланди.

Илгари БҲМнинг 50 бараваригача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари назарда тутилган.

4️⃣ Номусга тегиш (118-модда) ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модда) жиноятлари учун жавобгарлик 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди. Илгари 3 йилдан 7 йилгача эди.

☑️ Шунингдек, мазкур жиноятлар ногиронлиги бўлган шахсларга, собиқ хотинига, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилиши, жабрланувчига қараб туриш юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан содир этилиши жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб топилиши назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

‼️Оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланди

🔰 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:

🔹18 ёшга тўлмаган шахсларни, яқин қариндош, собиқ хотин, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахс ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Мазкур жиноят 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔹Оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарлик киритилди. Унга кўра, хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғорда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга шахсга нисбатан:

▫️мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш;
▫️мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш;
▫️уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, мазкур ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима ёки 160 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔘 Юқоридаги шахсларни дўппослаш, тан жароҳати етказиш етказилган жароҳатдан келиб чиққан ҳолда оғирлаштирувчи ҳолатларни келтириб чиқарса, хусусан:

соғлиқнинг узоқ вақт (камида 21 кун, аммо 4 ойдан кўп бўлмаган даврда) ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг 10 фоизидан 33 фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш содир этилса, 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

🔹Вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Жумладан:

▫️16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик учун – 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

▫️16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш – 2 йилдан 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

🔹Шунингдек, шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Мазкур жиноят оғирлаштирувчи ҳолатларда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш тарзидаги маъмурий жазо киритилди.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан 8 соатдан 240 соатгача бўлган муддатга тайинланади.

Агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилади.

🚫 Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди:

▫️пенсия ёшига етган шахсларга;
▫️18 ёшга тўлмаган шахсларга;
▫️ҳомиладор аёлларга;
▫️3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;
▫️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
▫️доимий ишга эга шахсларга;
▫️ҳарбий хизматчиларга.

▶️ Шунингдек, Ўзбекистон фуқаросига алимент тўлаш мажбурияти бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар маъмурий тартибда чиқариб юборилмайди.

❗️Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

🔹 Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

📁 Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (47-4-модда), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (47-5-модда) каби маъмурий қилмишлар қуйидаги жавобгарликлар қўлланилишига сабаб бўлади:

▫️15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга;
▫️120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга;
▫️маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима солишга.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

🔘 Оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиб, мазкур ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғорда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан якка тартибда тақдирланади.

Мукофот 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра қуйидаги 3 та йўналиш бўйича берилади:

▫️фундаментал соҳадаги тадқиқот;
▫️ёшлар ўртасидаги тадқиқот;
▫️иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот
.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан болалар учун махсус ҳуқуқий портал – bolahuquqlari.uz ишлаб чиқилган.

📝 Мазкур портал болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган.

🔰 Портал болаларнинг бошланғич ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиши учун қуйидаги бўлим ва саҳифалардан иборат:

💬 Ҳуқуқий маслаҳатлар олиш учун болаларга мўлжалланган онлайн маслаҳатчи (иш кунларида 09:00 – 18:00);

🧩 Ҳуқуқий ўйинлар;

👨‍🏫 Ҳуқуқий дарсхона;

👨‍👩‍👦 Ота-оналар учун ҳуқуқий маслаҳатлар;

📗 Конституцияни ўрганиш;

🔠 Юридик луғат;

🎞 Ҳуқуқий мавзулардаги видеороликлар;

🇺🇿 Давлат рамзлари ҳақида бошланғич тушунчалар.

bolahuquqlari.uz билан ҳуқуқни болаликдан ўрганинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Дала четларидаги ерларда маҳсулот етиштириш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–121-сон, 12.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларида ишларни тўғри ва сифатли ташкил қилиш, ер эгаларига экишдан бошлаб маҳсулотни реализация қилишгача бўлган даврда амалий ёрдам бериш учун 2023 йилда ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафаргача мавсумий агрономларни ишга қабул қилишга рухсат берилди.

▶️ Бунинг учун Агентлик тизимида қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштиришни жорий қилишга масъул бўлган директор ўринбосари штати жорий қилинади.

📝 Президент қарори доирасида Агентликнинг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда ажратилиши кўзда тутилган 400 миллиард сўм бюджет ссудаси ҳисобидан 100 миллиард сўм йиллик 10 фоиз ставкада қуйидаги мақсадлар учун сарфланиши белгиланди:

🔹дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;

🔹сув билан таъминлаш учун насос ва қувурларни ўрнатишга 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада қарз ажратиш. Бунда, берилаётган қарз маблағлари олинаётган даромаднинг 50 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилади, ушбу маблағлар:

🔸қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200–250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади.

🗓 2023–2025 йилларда Сирдарё вилоятида фойдаланилмай бўш турган дала четлари ҳамда коллектор-дренажлар атрофларидаги 500 гектар майдонда ихчам “ижтимоий иссиқхона”ни ташкил қилиниб, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тайёр ҳолда 2,5 сотихдан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Истеъмолчи товар нархига оид ҳужжатлар билан танишиши мумкин

☑️ Истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга.

➡️ Сотувчи назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot