Huquqiy axborot
368K subscribers
6.34K photos
440 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

❗️Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

⚖️ Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

📝 Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ 2022 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити тўлов лаёқати ва бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоригача ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

🔹 сўровномада мактабгача таълим ташкилотининг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

🔹 болани туғилган вақтдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш;

🔹 бир вақтда учтагача мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўйиш;

🔹 хато киритилган маълумотларни тузатиш;

🔹 давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этиши белгиланган.

📃 Ташкилотлар белгиланган ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиши мумкин:

🔹 Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун – ҳавола;
🔹 Диний ташкилотлар учун – ҳавола.

❗️Ҳисоботни e-ngo.uz платформаси орқали ҳам топширишингиз мумкин.

⚠️ Ҳисоботларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, ташкилотларнинг ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, шунингдек ахборотни, шу жумладан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4,5 млн сўмдан 9 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
▫️оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.

❗️Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби белгиланган.

Унга кўра, малака ошириш курсида ўқитиш вақти 12 соатни ташкил этади.

📁 Ўқув юкламасининг умумий ҳажми қуйидагиларни ташкил этишга қаратилган фаолият йўналишларига мувофиқ тақсимланади:

🔸 мурожаатларни қабул қилиш;
🔸 рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш;
🔸 мурожаатлар билан ишлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:

📝 Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчкиси ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси тасдиқланган.

☑️ Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифаларидан бири сел, сув тошқини, қор кўчкиси ва ер кўчкиси хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда жойлашган аҳолини вақтинча кўчириш ва кейинчалик (зарур ҳолларда) босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

🔰 Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

🔹 @huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)
🔹 @pravoinf (рус тилида)
🔹 @leginf (инглиз тилида)

📲 Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Кафиллик – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш.

Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредит олдида солидар жавоб беради.

Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.

⚠️ Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклда тузилмаган кафиллик шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди

“Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (3-сон, 06.01.2023 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан қишки спорт мактабининг асосий вазифалари белгиланди.

➡️ Қишки спорт турлари бўйича ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларнинг қишки спорт турлари бўйича мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш шулар жумласидандир.

🗓 Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.

📌 Мактабни ташкил этиш ва спорт иншоотларини қуришда қишки спорт турлари (фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, ҳоккей) билан ўқувчиларнинг доимий машғулот ўтказишлари учун замонавий ёпиқ муз саройи ва очиқ спорт майдони ҳамда махсус тренажёр залига эга бўлиши лозим.

⚠️ Маълумот учун: Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби Президентнинг 2022 йил 1 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача (6 млн сўмдан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Фуқаролар томонидан фамилия, исм, отасининг исми ўзгартирилганлиги учун:

🔹 16 ёшдан 18 ёшгача – БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида;
🔹 18 ёшдан катталар – БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида давлат божи тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, тиббиёт муассасалари қуйидаги маълумотларни зудлик билан ички ишлар органларига хабар қилишлари шарт:

🔹 транспорт воситалари томонидан етказилган тан жароҳати сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар тўғрисида;

🔹 йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлиги туфайли бошқа тиббиёт муассасаларига юборилган шахслар тўғрисида;

🔹 йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлиги туфайли ҳодиса юз берган кундан бошлаб 30 сутка ичида вафот этган шахслар тўғрисида;

🔹 йўл-транспорт ҳодисаларида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни олиб келган транспорт воситаси, унинг ҳайдовчиси, бирга келган бошқа шахслар тўғрисида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 8 январь (1992 йил)

Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Адлия вазирлиги Сизларни прокуратура органлари ташкил этилган кун муносабати билан самимий муборакбод этади.

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot