Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
Умуммиллий Конституция имтиҳонида иштирок этинг ва ноутбук ютинг!
📌 Шошилинг, рўйхатдан ўтиш бугун якунланади.
🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.
Танлов шартлари батафсил видеороликда👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳони бошланди
📝 Эслатиб ўтамиз, танлов 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқич тест синовлари ҳисобланади.
⚠️ Тест синовлари 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади. Шунга кўра, бугун – 26 ноябрда ўтказиладиган тест синовларида имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтган умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари иштирок этади.
Рўйхатдан ўтганлар тест синовларини 14:00 га қадар ишлаши мумкин.
Барча иштирокчиларга омад ва муваффақият тилаймиз!

#2022_йил_1_декабрдан
🏫 Таэквондони таълим муассасалари ҳамда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқиш ишлари амалга оширилади.
☑️ Шунингдек, таълим муассасалари, маҳаллаларда таэквондо бўйича тўгаракларни ташкил қилиниб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиш харажатларини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

#Биласизми
❗️Пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтади
✅ Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари қуйидагилардир:
🔹 Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:
▫️пахтани қуритиш;
▫️пахтани тозалаш;
▫️пахтани юклаш, тушириш;
▫️пахтани пневмотранспортга ортиш;
▫️қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.
🔹 Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.
🔹 Ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер ҳўжаликларидаги ишлар:
▫️тут уруғи тайёрлаш;
▫️тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
▫️тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
▫️тут ипак қуртини парваришлаш;
▫️тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
▫️тирик пиллани қуритиш;
▫️пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
▫️пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
▫️уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
▫️тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
▫️тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
▫️ут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
▫️тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

#Конституцияга_30_йил
✅ Ўзбекистонда қуйидагилар Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга:
▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти;
▫️ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси;
▫️Қонунчилик палатаси депутатлари;
▫️Вазирлар Маҳкамаси;
▫️Конституциявий суд;
▫️Олий суд;
▫️Бош прокурор.
❕Қонунчилик ташаббуси қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 83-модда

🔰 Автотранспорт воситаларининг "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган "Наманган" йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

❗️ Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, шунингдек унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қонунчиликда белгиланган тартибда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шарт.

✅ Президент давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.
Президент лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.
Президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 89-, 90-моддалар

💰 Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади.
🔰 Бунда грант маблағлари:
▫️онлайн тўловларни қабул қилувчи веб-сайт яратишга, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;
▫️грант маблағлари хориждан Ўзбекистонга 3 йил камида 200 нафар туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

📁 Тошкент давлат юридик университетининг Мақсадли капитал жамоат фонди (Endowment Fund) ҳамкорликка чорлайди
ℹ️ Батафсил бу ерда.

✅ Божхона кўриги жараёнларини қамраб олган мобил электрон тизим ишга туширилади.
🔢 Шунингдек, божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда, "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 40 тага етказилади.

✅ Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

✅ Президент:
▫️фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг кафилидир;
▫️мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон номидан иш кўради;
▫️музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистоннинг шартнома ва битимларини имзолайди;
▫️Олий Мажлисга мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 93-модда

❗️ Давлат органлари ва ташкилотлари почта жўнатмаларини Ягона миллий тизим орқали юборади
🔰 Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари жисмоний ва юридик шахслар номига йўлланувчи хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни Ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари тармоғи орқали етказиб беради.
🏢 Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйидаги почта жўнатмалари Ягона миллий тизим орқали йўлланади:
🔹 юридик ва жисмоний шахслар номига юборилувчи хат-хабарлар, шу жумладан, улар томонидан йўлланган мурожаатларга ёзилган жавоб хатлари;
🔹 тўлов хабарномалари ва билдиришномалар;
🔹 чақирув қоғозлари, суд хабарномалари ва процессуал ҳужжатлар;
🔹 давлат хизматларини кўрсатишнинг натижалари;
🔹 маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жаримага тортиш тўғрисидаги қарорлар.

Умуммиллий Конституция имтиҳонининг 1-босқичи якунланди
📌 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилмоқда.
📊 Имтиҳоннинг 1-босқичи якунланди. Унда жами 15 минг нафардан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтди (шундан 58 фоизи – эркаклар, 42 фоизи – аёллар).
☑️ Иштирокчиларнинг 65 фоизини ёшлар ташкил этди.
✅ Шунингдек, Имтиҳон иштирокчиларининг 30 фоизини – ўқитувчи ва мураббийлар, 25 фоизини – мактаб ўқувчилари, 10 фоизини – талабалар ташкил этди.
❕Республика бўйича барча иштирокчиларнинг ўртача кўрсаткичи 13 тани ташкил этди (2021 йил - 11 та).
➡️ Энг кўп иштирокчи Тошкент шаҳридан иштирок этган бўлса, энг яхши ўртача натижани Навоий вилояти қайд этди.
📲 Тест натижаларига кўра, 3 та йўналиш бўйича қисқа вақт ичида энг кўп саволга тўғри жавоб берган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган 30 нафардан иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.
👉 Рўйхат билан танишинг: 8-dekabr.adliya.uz/page/results
📂 Имтиҳон шартларига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, учта йўналиш бўйича 10 нафардан иштирокчи финал босқичига йўл олади.
📝 Финал босқичи бўйича иштирокчилар рўйхати, ўтказилиш жойи ҳамда вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Ушбу қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:
🔹ер участкаларига;
🔹биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;
🔹кўп йиллик дов-дарахтларга;
🔹мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.
✅ Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
▫️мулк ҳуқуқи;
▫️доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️ижара ҳуқуқи;
▫️иккиламчи ижара ҳуқуқи;
▫️хўжалик юритиш ҳуқуқи;
▫️оператив бошқариш ҳуқуқи;
▫️кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
▫️бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️рента;
▫️ипотека;
▫️сервитут;
▫️кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қўйилган чекловлар.
❗️ Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.
☑️ Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:
▫️ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);
▫️бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
▫️белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.
📁Давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборатдир.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади
“Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–257-сон, 28.11.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилиб, унда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилади.
📁 Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тугатилиб, унинг штат бирликлари, ўқув ва моддий-техника базаси Академияга ўтказилади.
🏢 Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
✅ Жиноятларни тергов қилиш соҳасида мутахассисларни чуқурлаштирилган мақсадли базавий тайёрлаш ва тергов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Академия фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.
🗓 2023/2024 ўқув йилидан Академияда тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат (3 йил) ва магистратура (1 йил) бўйича ўқув жараёни ташкил этилади.
🔢 Бунда қабул квоталари бакалавриат бўйича – 250 нафаргача талаба, магистратура бўйича – 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларини ташкил этади.
📝 Академиянинг қабул параметрлари ҳар йили Президент томонидан белгиланади.
❗️Академияга қабул қилишда абитуриентларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа ОТМга кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
☑️ Шунингдек, Ваколатли давлат органлари ходимлари учун Академияда тегишли ўқув дастурлари бўйича касбий қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мажбурий тартиби жорий қилинади.

📁 Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бартараф этиш мақсадида:
🔹 фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар аниқланганлиги муносабати билан янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинган ҳолда мазкур ҳолатларни электрон тизим орқали текшириш;
🔹 жиноий жазони ўтаб чиққан фуқароларга янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни электрон тизим орқали олиш тартиби жорий этилади.

❗️Барча аттракционларда огоҳлантириш воситалари бўлиши керак
Ҳукумат қарори (677–сон, 28.11.2022 й.) билан Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
🔰 Регламентга кўра, аттракцион бошқариш тизимлари огоҳлантириш сигнализацияси ва хавфли вазиятлар вужудга келишига олиб келадиган аттракцион ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш учун бошқа воситаларни ўз ичига олади.
✅ Aттракционнинг ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари оператор томонидан маълумотларнинг хатосиз, ишончли ва тез қабул қилинишини таъминлаши лозим.
❕Aттракционни ишга тушириш, шунингдек, тўхтатилгандан кейин қайта ишга тушириш фақат ишга туширишни бошқариш органи орқали амалга оширилади.
➡️ Аттракционларнинг ҳаракатланувчи қисмлари улар шикаст етказиши мумкин бўлган зоналарга одамлар киришининг олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши зарур.
📌 Aттракционнинг барча тўсиқлари шундай маҳкамланган бўлиши керакки, улар фақат асбоблар ёрдамида очиладиган бўлиши шарт. Тўсиқларнинг эшиклари қулфланувчи мослама билан жиҳозланиши керак.
☑️ Занжир, арқон ёки камарнинг йиғиш бирлиги ҳисобланмайдиган ҳар бир қисми тамғаланган бўлиши, агар бунинг иложи бўлмаса, ишлаб чиқарувчи номи ва унинг жойлашган жойи кўрсатилган тахтача ёки ечилмайдиган ҳалқага эга бўлиши керак.
📝 Аттракционга кириш жойи олдида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозим.
📋 Ҳар бир фойдаланилаётган аттракционга кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачаси жойлаштирилиши керак.

Умуммиллий Конституция имтиҳонининг финал босқичи иштирокчилари аниқланди
☑️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилмоқда.
📌 Танловнинг 1-босқичида тест саволларига энг тез ва энг кўп тўғри жавоб берган жами 90 нафар (ҳар бир йўналиш бўйича 30 нафардан) иштирокчининг ижодий саволга жавоблари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, шундан 30 нафари (ҳар бир йўналишда 10 нафари) финал босқичига йўл олди.
Рўйхат билан танишинг: 8-dekabr.adliya.uz/page/results2022
🗓 Финал босқичи (суҳбат) 1 декабрь куни соат 10:00 да бошланиб, видеоконфренцалоқа шаклида бўлиб ўтади.
📍Мазкур босқичда иштирокчилар бевосита ўзлари яшаб турган ҳудуддаги адлия бошқармаси биносида қатнашади.
🎁 Эслатиб ўтамиз, ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.
➡️ Имтиҳон жараёнларини youtube.com/adliya ҳаволаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.