Huquqiy axborot
305K subscribers
6.63K photos
683 videos
22 files
15K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰Ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жойни тақсимлашда имкониятга қараб, объектлар ва хизматларнинг қулайлигига қараб, иш жойига, тиббиёт ва реабилитация муассасаларига яқин бўлган уй-жой берилади.

Шунингдек, давлат уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги турар жойлар уларнинг хоҳишига кўра пастки қаватлардан берилиши мумкин.

Бундан ташқари, юқори қаватлардаги квартираларга эга бўлган ногиронлиги бўлган шахслар бўш турар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларни пастки қаватларда жойлашган турар жойларга алмаштиришга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Нотариуслар ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.

⚠️ Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатлар бошқа нотариал идорада амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида ўрнатилган радарларни ўзбошимчалик билан ечиб олиб, хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши қатъиян тақиқланади.

➡️ Шунингдек, хизматни ўташга алоқаси бўлмаган фуқароларни ушбу мақсадларда жалб қилиш ҳам мумкин эмас.

⚠️ Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

➡️ Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби белгиланди

Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3387, 16.09.2022 й.)

🔰Низомга кўра, тавсия қуйидагиларга берилади:

▫️Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритаётган хорижий инвесторга;
▫️ахборот технологиялари соҳасида охирги 12 ойда йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган хорижий мутахассисга;
▫️Технопарк резидентларининг таъсисчиси (иштирокчиси)га.

📝Ариза берувчи тавсия олиш учун аризани веб-портал (www.it-visa.uz) орқали Технопарк дирекциясига юборади.

📋 Аризага ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари) тегишли паспорт нусхалари, ариза берувчининг фотосурати ҳамда тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

🗓Ариза ва бошқа ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 30 кундан ошмаган муддатда Дирекция томонидан кўриб чиқилади.

Дирекция ариза келиб тушган кундан бошлаб 1 кунда тақдим этилган ҳужжатларни текширади.

🔰Ариза берувчига қуйидаги ҳолларда тавсия беришни рад этиш тўғрисида хулоса берилади:

▫️ариза берувчи томонидан Ўзбекистонда бўлиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда;
▫️ариза берувчи низомда назарда тутилган шахслар тоифасига кирмаса;
▫️ариза берувчи низомда белгиланган тавсия бериш учун талабларга жавоб бермаса.

Ариза берувчига тавсия бериш рад этилганда, у Дирекцияга рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда тавсия олиш учун қайта мурожаат қилиши мумкин.

☑️ Тавсия олиш учун аризаларни кўриб чиқиш, тавсия бериш ва унинг муддатини узайтириш бепул амалга оширилади.

⚠️Тавсия Эксперт гуруҳининг хулосаси асосида 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда қуйидагича устама ҳақи тўланади:

синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жамоат транспортида имтиёзли юриш картасини бериш бўйича регламент тасдиқланди

Ҳукумат қарори (16.09.2022 й. 507-сон) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга мувофиқ, қуйидаги шахсларга имтиёзли транспорт картаси берилади:

🔹1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
🔹1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
🔹1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
🔹Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
🔹ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
🔹Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
🔹кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.

📝 Имтиёзли транспорт карталарини олиш учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.

🗓 Ваколатли орган аризани 2 иш кунида ўрганиб имтиёзли карта бериш ёки унинг берилишини рад этиш ҳақида мурожаат қилувчига маълумот юборади.

⚠️ Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди, имтиёзли карта чекланмаган муддатга берилади.

🔰Қарорга мувофиқ, имтиёзли транспорт карталарини бериш босқичма-босқич:

▫️Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – 2023 йил 1 январдан;
▫️республиканинг барча шаҳарларида – 2023 йил 1 майдан амалга оширилади.

☑️ Эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 сентябргача ўз кучини сақлаб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кекса, ўзгалар парваришига муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур буюмларига ундирув қаратилмайди.

📌 Жумладан, болалар жиҳозларига ундирув қаратилиши мумкин эмас.

➡️ Ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган буюмлар рўйхати билан батафсил танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

▫️БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача (30 млн сўмдан 60 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлашда, хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширишда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда қўллашни тартибга солишга доир чора-тадбирларга риоя этиши лозим.

Шунингдек, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган буюмлардан фойдаланувчи ва уларни таъмирловчи корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар бундай моддалар ҳисобга олинишини ва улар озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминлаши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчига аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларни ҳамда двигатель шовқинини белгиланган меъёрдан баланд овозда қилиб фойдаланиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:

▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;

▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;

▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;

▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;

▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та.

➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#Биласизми

Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

❗️Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

➡️ Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Мустақил Ўзбекистонда менинг ҳуқуқларим” ҳуқуқий ижодий танлови ғолиби аниқланди

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Мустақил Ўзбекистонда менинг ҳуқуқларим” шиори остида ўтказилган ҳуқуқий ижодий танлов ниҳоясига етди.

🔰 Танловнинг якуний босқичида медиа маҳсулот (фото, аудио ва видео материаллар) йўналишида иштирок этган Элмуродов Бобур Ўткирович ғолиб деб топилди.

🎁 Танлов ғолиби велосипед ҳамда диплом билан тақдирланади.

Ғолиб иштирокчи видеоролигини кузатиш учун ҳавола: https://youtu.be/adAr9FXW3VE

✍️ Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга, ҳуқуқий саводхонликни ошириш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб қолади. Зеро, ҳуқуқни билиш фойдали.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи талаб қўйган пайтдан 20 кунда, ишлаб чиқарувчи эса 10 кунда бепул бартараф этиши лозим.

Истеъмолчи товарнинг кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам нуқсонларни бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли.

➡️ Бундай талаблар товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланса, хизмат муддати мобайнида, хизмат муддати белгиланмаган бўлса, 10 йил мобайнида қўйилиши мумкин.

☑️ Товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчига 3 кунда бошқа товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан етказиб берилади).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

❗️Шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган ходимлар рўйхати билан низомнинг 6-бандида батафсил танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot