Huquqiy axborot
364K subscribers
6.37K photos
469 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди

Ҳукумат қарори (428-сон, 04.08.2022 й.) билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатига кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жамғарма бошқарувининг олий органи Кенгаш бўлиб, унинг таркиби Президент томонидан тасдиқланади.

🔰 Жамғарма фақат:

▫️Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;
▫️тугатилиш босқичида бўлмаган;
▫️банкротлик тартиби қўзғатилмаган;
▫️мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.

Давлат молиявий назорат органлари
қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг шартлари, мақсадлари ва тартибига риоя этилишини текширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар), онасиз болаларни (она вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адвокатлик фаолиятини электрон лицензиялаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (432-сон, 05.08.2022 й.) билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:

▫️фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
▫️маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

🔰Талабгор лицензия олиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

▫️Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️олий юридик маълумотга эга бўлиши;
▫️юридик мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;
▫️адвокатлик тузилмасида камида 3 ой стажировка ўтаган бўлиши;
▫️малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлиши.

📲 Талабгор лицензия олиш учун аризани “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади.

🗓 Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

📋 Танланган ҳар бир ихтисослик бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун 3 ой ичида тегишли лицензияловчи орган (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари)га мурожаат қилиши керак.

☑️ Лицензия талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади.

💰Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўлангач, ариза автоматик тарзда талабгорнинг доимий яшаш жойидаги лицензияловчи органга юборилади.

Шунга кўра, ариза 10 иш кунида кўриб чиқилади.

📝Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга хабарнома юборилади.

❗️Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга давлат божи (БҲМнинг 1 баравари – 300 минг сўм) тўлайди. Давлат божи тўлангач, талабгорга электрон шаклда QR-код қўйилган лицензия юборилади.

Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

❗️Пиёдалар йўлни пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида кесиб ўтишда транспортларнинг ҳаракатланишига халақит бермасликлари, яқинлашаётган транспортларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кўринишни чекловчи тўхтаб турган транспорт ёки бошқа бирор тўсиқ панасидан чиқмасликлари керак.

Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий тиббиёт муассасалари туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.

➡️ Бунда, мазкур тиббий фаолият тури билан шуғулланиш фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган туғруқ, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника, бактериологик ва клиник-биокимё лабораториялари ҳамда юқори малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлган муассасаларга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Cавдо расталари ва бозорларда тарозилар ва бошқа ўлчов приборлари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак.

Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

➡️ Тарозилар ҳар хил тебранишлар ва зириллашларга учрамайдиган мустаҳкам, барқарор горизонтал жойга ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#Биласизми

🚫 Хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларни хорижга ишга жўнатиш учун ҳақ ундириши тақиқланади.

➡️ Бунда ишга жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Хусусий бандлик агентликларининг ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари учун эса БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм)дан кўп бўлмаган миқдорда ҳақ ундирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Антиқа_қонунлар

Сингапурда ўзга шахсларнинг wi-fi тармоғига ўзбошимчалик билан боғланиб олиш ноқонуний ҳисобланади.

Ушбу нормани бузган шахслар 3 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади

💰 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратилади:

🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача) миқдорида;

🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорида;

🔸ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган (600 минг сўмгача) миқдорда бир марталик;

🔸тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

🔸тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун – аъзолик бадали миқдорида;

🔸аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;

🔸“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (600 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда;

🔸шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари (7,5 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Абитуриент қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

🔹 жавоблар варақасини ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;

🔹 жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

🔹 жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;

🔹 белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кўп квартирали уйлар ертўласида қайси фаолият турлари билан шуғулланиш мумкин эмас?

🚫 Кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди:

▫️уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар;

▫️кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек, газ баллон, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;

▫️ўз ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;

▫️10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари;

▫️ҳаммомлар ва сауналар;

▫️алоқа тармоқ станциялари, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;

▫️жамоат ҳожатхоналари;

▫️маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;

▫️саноат корхоналари фаолиятининг барча турлари;

▫️уй ҳайвонлари ва паррандалари боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар;

▫️жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиха асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);

▫️яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2022

❗️5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

📁 Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалари рўйхати (86 та) тасдиқланди.

📝 Бунда рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) ДТМнинг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Ўзбекистон шахматчилари 600 млн сўмгача, уларнинг тренерлари эса 300 млн сўмгача бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин

Шунингдек, халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган шахматчига 30 млн сўм мукофот берилади.

Батафсил жадвалда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

📝 Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

🚫 Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

📋 Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

🏢 Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

☑️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

🔰 Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

⚖️ Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

➡️ Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Барча юридик ёки жисмоний шахс ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

➡️ Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди

“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (437-cон, 08.08.2022 йил) қабул қилинди

Қарор билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

💰 Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ёшлар – тараққиётни ҳаракатлантирувчи асосий куч!

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44–Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон шахматчилари томонидан эришилган шарафли ғалаба билан барча юртдошларимизни самимий табриклаймиз.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Мазкур ғалаба мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати тубдан ўзгарганининг, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ва уларни қўллаб-қувватловнинг чинакам амалий ифодасидир.

Ушбу тарихий ғалаба барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot