#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қарздорлик мавжуд транспортлар стационар постларда тўхтатилади
Ҳукумат қарори (377-сон, 08.07.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.
✅ Экранда акс эттирилмаган ёки “Яшил” йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар “Яшил” йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.
❗️“Қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.
☑️ Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
⏩ Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
☑️ Бировни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш 15 млн сўмгача миқдорда жаримадан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
🔰 Ўша ҳаракатлар:
▪️ жисмоний азоб бериб;
▪️ ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда содир этилган бўлса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
⚠️ Маълумот учун: ўта шафқатсизлик билан қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

✅ Мактабгача ёшдаги болали йўловчилар, ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса фуқаролар учун автобус салонида, унинг йўловчи сиғимига қараб, 6 та олдинги жойлар ажратилади.
➡️ Ушбу жойларни эгаллаган бошқа йўловчилар уларни мазкур шахслар учун бўшатишлари керак.

✅ 2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.
💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.
🗓 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
⚠️Таълим муассасаси томонидан барчага кўринадиган жойларга мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

Хонандалардан даромад солиғи ундириш миқдорлари белгиланди
https://bit.ly/3uJ9BRa

Teletype
Хонандалардан даромад солиғи ундириш миқдорлари белгиланди
“Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш...
#Биласизми
✅ Болаларнинг чўмилишидан олдин пляжни қуйидаги тарзда тайёрлаш зарур:
▫️ пляж акваторияси тубини текшириш;
▫️ гуруҳ чўмилиши учун ажратилган участка чегарасининг қирғоғи четларини рангли қирғоқ байроқчалари ёки яхлит тўсиқ (фаль) билан белгилаш;
▫️ чўмилиш учун ажратилган участка акваторияси чегарасининг бутун периметрини ишора қозиқлари, буйлар, сувда қалқиб турувчи тўсиқлар билан белгилаш;
▫️ тахтачаларга қутқарув воситаларини илиб қўйиш;
▫️ болаларнинг ҳар бир гуруҳига хавфсизлик чоралари бўйича йўл-йўриқлар бериш;
▫️ қутқарувчи пляж акваторияси ташқарасига қайиқда чиқиши ва ундан 2-3 метр масофада туриши керак.
❗️Чўмилиш пайтида ҳар 10 киши ҳисобига бир нафар қутқарувчи сувда чўмилаётган болаларнинг ёнида туриши керак.

#Ҳуқуқий_ахборот_минбари
Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича аудиоподкаст ташкил этилади
⏰ Овозли чат бугун – 2022 йил 14 июль куни соат 15:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.
🎙Суҳбат спикерлари:
▫️Гулноза Исмаилова – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори;
▫️Ихтиёр Беков – Тошкент давлат юридик университетининг Конституциявий ҳуқуқ кафедраси профессори;
▫️Хайитжон Турдиев – ТДЮУ Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси доценти.
📥 Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди
Президент қарори (ПҚ–316-сон, 12.07.2022 й.) билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди.
🔰 Дастур доирасида:
🔸автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилади;
🔸автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштирилади;
🔸жамоат транспорти ривожлантирилади ва рақамлаштирилади.
➡️ Хусусан, Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади.
✅ Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ҳукумат қарори (384-сон, 13.07.2022 й.) билан Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати тасдиқланди.
✅ Қонунчиликка кўра, хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмасдан, қуйидаги янги кўчмас мулкларни сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилган:
🔹Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;
🔹бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади
“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–322-сон, 14.07.2022 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан:
🔘 оилавий нодавлат боғчаларда:
🔹қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;
🔘давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:
🔹бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
🔹ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;
🔘 табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.

#Адлия_хабари
❗️ Талабалар ўқишини хорижий давлатлардан кўчириши бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
🔰 Талабалар ўқишини хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.
🖥 Аризалар 15 июлдан 5 августгача my.dtm.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish (xorijdan)” бўлими орқали қабул қилинади.
🌐 Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари билан info.edu.uz сайти орқали танишиш мумкин.
🚫 Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

🔰 Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
➡️ Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно.
❕Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган, фарзандликка бола олишга номзод сифатида рўйхатда турган шахс(лар)нинг аризасига ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олиш асосли ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига кўра суд томонидан амалга оширилади.

🗓 2023 йил 31 декабргача чекка қишлоқ ва тоғли жойларда оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиш харажатларининг 30% гача, лекин 10 миллион сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.
➡️ Компенсация Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.

🔰 Чипта кассаларида навбатсиз чипта олиш билан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинганда қуйидагилар фойдаланади:
🔹Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шон-шуҳрат, “Ўзбекистон Қаҳрамони”, “Соғлом авлод учун” орденлари ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланган шахслар;
🔹уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹Чернобиль АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган шахслар;
🔹Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари;
🔹Ички ишлар вазирлиги ходимлари;
🔹“Фахрий темирйўлчи” нишони билан тақдирланган шахслар.

#Совринли_викторина
🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.
⏳ Викторина 2022 йил 16 июль куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.
✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.
🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.
Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

❗️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди
2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди.
⏰ Унга кўра, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 2022 йил 27 июлгача (27 июль куни ҳам) давом этади.
⏩ Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига эса абитуриентлар 17 июлгача (17 июль куни ҳам) рўйхатга олинади.
✅ Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.
🌐 Рўйхатга олиш ДТМнинг расмий веб-сайти – my.dtm.uz ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.
🔗 2022/2023 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари билан бу ерда батафсил танишинг.
Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!