Huquqiy axborot
364K subscribers
6.4K photos
492 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

Қонун (ЎРҚ–767-сон, 05.05.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

🔰Киритилган қўшимчаларга кўра, вақтинчалик солиқ имтиёзларига, Президент ёки Ҳукумат қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳамда юридик шахсларнинг ер солиғидан тўлиқ озод қилиш имтиёзига эга солиқ тўловчилар мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди (мазкур тартиб 3 ойдан сўнг кучга киради).

➡️ Фойда солиғини ҳисоблашда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.

🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 466 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди (илгари МҲТЭКМнинг 1,41 баравари эди1 млн 159 минг сўм).

Ушбу тартиб 2022 йил 1 мартдан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

🔹Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар 5 йил муддатга ер солиғидан озод қилинади. Илгари 3 йил эди.

Ушбу тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Гўштни қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати узайтирилди

Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди. Илгари 2022 йил 30 апрелгача эди.

🔘 Гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

➡️ Товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик паррандаларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз 2022 йил 30 апрелгача этиб ўзгартиришсиз қолдирилди.

🔰 2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январгача Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар:

▫️фойда, айланмадан олинадиган, ижтимоий ва даромад солиғини 1 фоизда тўлайди;
▫️юридик шахсларнинг мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлари 1 фоизда тўлайди.

☑️ Бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), жумладан:

🔹фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

🔹вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

🔹тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилайди, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга 10 миллион сўм субсидия берилади.

➡️ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Алимент тўловчининг бошқа қарздорликлари бўлганда ундан ундирилган маблағлар биринчи навбатда алимент тўловлари учун берилади, сўнг навбатдаги қарздорликлар учун тақсимланади.

🔘 Алимент тўлашдан бўйин товлаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар мажбурий ижро органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

🔸3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм, ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм;
🔸оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм;
🔸оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш соддалаштирилди

Ҳукумат қарори (237-сон, 06.05.2022 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра, вилоят ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан такроран танловда ҳам ғолиб аниқланмаган ерлар бўйича унинг майдони, ихтисослигини ўзгартириб талаб юқори бўлган бошқа йўналишларга очиқ танлов ўтказади.

➡️ Фуқаролардан ерни танловга чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун 3 иш кунида таклиф тушган ерни ўрганади. Илгари 5 иш кунида эди.

☑️ Шунингдек, танловга чиқариш учун мўлжалланган ерни ваколатли органлар билан келишиш муддати ҳам 5 кундан 3 кунга қисқартирилди.

📌 Танловга чиқарилган ерни олмоқчи бўлган талабгорлар 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан келган меҳнат мигрантлари бўлса, БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдоридаги закалат пулини тўлашдан озод этилади. Илгари мазкур имтиёз фақат ижтимоий дафтарларга киритилганларга татбиқ этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Иш берувчи ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун Меҳнат кодексида белгиланган интизомий жазо чораларини (ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш) қўллашга ҳақли.

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим.

🔘 Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

❗️Ходим қўлланилган интизомий жазодан норози бўлган тақдирда 3 ой муддат ичида судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этишга ҳақли.

☑️ Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхона қуриш учун субсидия берилади

Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💰Низомга кўра, талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий шерикка бериладиган субсидия ТТЖни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

➡️ Бунда лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар ўртасида тендер ўтказилади.

📋 Низомга кўра, ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг хусусий шерик давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

☑️ Давлат шериги аризани 3 иш куни ичида (қўшимча ўрганиш учун – 10 иш куни ичида) ўрганиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

📁 Вазирлик тақдим этилган аризани 5 иш кунида ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартнома имзолайди.

Хусусий шерикка ТТЖ қуриш учун 2 иш куни ичида давлат шериги томонидан биринчи босқичда ТТЖ умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан 3 иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.

⚠️Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пора олиш – жазоси муқаррар жиноятдир

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди

“Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–237-сон, 07.05.2022 й.) қабул қилинди

🏢Қарорга кўра, Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agriculture University) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилди.

Университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети томонидан таъсис этиладиган тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат иштирокидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетда таълим грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔰2022/2023 ўқув йилидан Халқаро қишлоқ хўжалиги университетида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилади:

▫️Ақлли қишлоқ хўжалиги (Smart Agriculture);
▫️Агрономия;
▫️Биотехнология;
▫️Агроиқтисодиёт;
▫️Чорвачиликни ривожлантириш;
▫️Озиқ-овқат хавфсизлиги;
▫️Агрологистика.

🧾Университет битирувчиларига ҳамкор университетнинг дипломи берилади.

☑️ Қарорга кўра, Университетда давлат муассасаси шаклидаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Capacity Building Center) ташкил этилди.

🔘 Шунингдек, 2022 йил якунигача талабалар, магистрант ва илмий изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида стартап-лойиҳаларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи давлат муассасаси шаклидаги “Agro Innovation Incubator” маркази ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Балиқчилик хўжаликларига қуйидаги субсидиялар берилади:

🔸интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм;
🔸импорт қилинган бир дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоиз қисмига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

➡️ Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (540 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

🔰Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
▫️ республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
▫️ Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
▫️ ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
▫️ ёлғиз кексалар;
▫️ пенсионерлар.

📁Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
▫️ ариза;
▫️ паспорт нусхаси;
▫️юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
▫️ тиббий хулоса.

🔄 Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

ҳар йили (навбат асосида):
▫️ уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
▫️ республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
▫️ ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
▫️ шахсларга;
▫️ ёлғиз кексаларга;

2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
▫️ уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.

❗️Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Бино ва иншоотларнинг ташқи ёнғин нарвонлари ва том устидаги тўсиқлар доимо соз ҳолда бўлиши ва йилига камида 2 маротаба чидамлилиги бўйича синовдан ўтказилиши керак. Текшириш натижалари тегишли ҳужжатларда (далолатнома, журналда) қайд этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуввати 140 киловаттгача электр ускуналарини тармоққа улашдаги харажатлар тадбиркорларнинг хоҳишига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур маблағлар кейинчалик тадбиркорлар фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан 1 йил давомида ундириб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:

▫️I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар;
▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилганлар;
▫️Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда қатнашган ногиронлар;
▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
▫️байналмилалчи жангчилар;
▫️чин етимлар;
▫️ёлғиз пенсионерлар;
▫️18 ёшгача бўлган болалар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
▫️чақириқ комиссиялари хулосаси асосида мудофаа бўлимлари йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлганлар;
▫️“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар;
▫️1 ёшгача болали эмизикли оналар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–239-сон, 10.05.2022 й.) қабул қилинди

📁Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

☑️ Мазкур Битим 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot