Huquqiy axborot
364K subscribers
6.37K photos
469 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 700 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар берилган:

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (10 млн 800 минг сўм) миқдоригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш бўйича штаблар тузилади

Давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтириш бўйича Президент қарори (ПҚ–43-сон, 10.12.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили:

1 апрелгача
жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ҳолати, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашуви, шунингдек, ушбу масалалар бўйича кенг жамоатчилик фикри ўрганилади;

1 майгача лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш учун зарур маблағлар буюртмачилар кесимида шакллантирилади;

йил якунигача келгуси йиллар учун Дастур тасдиқланиб, унга киритилган лойиҳалар бўйича танлов (тендер)лар эълон қилинади. Бунда, Дастурга лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаган лойиҳалар киритилишига йўл қўйилмайди.

2022 йил 1 январдан консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

🔹 молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаганда;
🔹 лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) мавжуд бўлмаганда ёки улар қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрланганда, яъни параллел равишда олиб борилганда;
🔹 пудратчи (лойиҳачи) ташкилотлар танлов (тендер) ўтказилмасдан танлаб олинганда.

☑️ Қарорга кўра, Давлат дастурлари шакллантирилиши ва ижро этилишини, шунингдек, ушбу дастурлар доирасида маблағлар мақсадли ишлатилишини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилади.

➡️ Бунда Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби, ҳудудий штаблар ҳамда туман (шаҳар) штаблари тузилади.

🌐 Лойиҳалар ташаббускорлари фаолиятида “Бюджет назорати” электрон дастуридан фойдаланиш имконияти яратилади.

🏢 Қарорга кўра, Бош прокуратура тузилмасида Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ташкил этилади.

📌 Шунингдек, хатловдан ўтказилган объектларнинг, шу жумладан кадастр рақами ҳамда паспортини ўз ичига олган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш тизими яратилади.

📋 2022 йил 1 июнгача таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа соҳалар учун янги замонавий идоравий қурилиш нормалари жорий этилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Агар ушбу ҳолатда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, тегишли қарор ёхуд суд ажрими Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан 4 соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–44-сон, 10.12.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, электр энергетика соҳасида 2030 йилга бориб республикадаги гидроэлектр станциялари қуввати 3 416 МВтга етказилади.

📋 Қарор билан 2021–2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🔘 2022 йил 1 январдан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

● сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектр станцияларида – 70 фоиз миқдорда;
● электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектр станцияларида – 100 фоиз миқдорда;
● гидротўплаш электр станцияларида – 150 фоиз миқдорда сотиб олинади.

➡️ Электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станцияларидан (бундан саноат кўламидаги 1 МВт ёки ундан ортиқ қувватлар мустасно), қуввати 5 МВт гача бўлган гидроэлектр станцияларидан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилгандан ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида амалга оширилади.

Шунингдек, хусусий инвесторлар (ташаббускорлар) қуввати 1 МВт гача бўлган қуёш, шамол, биогаз ва қуввати 5 МВт гача бўлган гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини шартнома асосида тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳуқуқига эга.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли субсидиялар ажратилади.

Унга кўра, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
👉 уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
👉 Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
👉 ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
👉 ёлғиз кексалар;
👉 пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
👉 тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

ҳар йили (навбат асосида):
👉 уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
👉 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
👉 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
👉 шахсларга;
👉 ёлғиз кексаларга;

2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
👉 уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.

Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар бепул даволанади

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (750-сон, 14.12.2021 й.) билан Бахром Омонович Махматраемов Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқатлари рекламаси қуйидаги талабларга мос бўлиши шарт:

она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди;

она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларга оид ахборотлар гўдакни олти ойгача озиқлантиришда она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак;

бола ҳаётининг биринчи йилида унинг рационига киритилган қўшимча овқат маҳсулотлари рекламасида ёшга доир чекловлар ҳамда мутахассисларнинг маслаҳати зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш бўлиши керак.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент қарори (ПҚ–51-сон, 14.12.2021 й.) билан монополист бўлмаган ва давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган қуйидаги товарларни фақат биржа орқали реализация қилиш муддати 2023 йил 1 январгача узайтирилди:

● цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
● пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏠 2022 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида аризалар 2021 йил 25 декабрдан бошлаб қабул қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Юридик шахсга тегишли транспортдан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.

➡️ Юридик шахснинг траспорт воситасидан фойдаланиш масъул шахс юридик шахснинг меҳнат шартномаси орқали ишга қабул қилинган ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида вақтинча ёлланган ходимлари назарда тутилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар – туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий маълумотлимисиз, давлат хизматига ишга кирмоқчимисиз, аммо ташкилотлардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотингиз йўқми? У ҳолда ушбу тавсия сиз учун!

Эндиликда объективка кўтариб, ташкилотма-ташкилот юришнинг ҳожати йўқ. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Энг муҳими, ўзингизга маъқул вакант лавозим учун онлайн тартибда рўйхатдан ўтасиз!

Сизга янада қулайлик яратиш мақсадида порталдан рўйхатдан ўтиш йўриқномаси бўйича видеоролик тайёрланди.

Имкониятдан унумли фойдаланинг!

▶️ vacancy.argos.uz – халқчил давлат хизмати учун!
#Биласизми

Суғурта шартномаси электрон шаклда тузилиши мумкин

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📋 Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёларни биласизми?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ–737-сон, 15.12.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

⚠️ Фавқулодда ҳолат фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, конституциявий тузумга ва (ёки) ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, алоҳида ҳолларда жорий этилади.

📝 Фавқулодда ҳолат Президент фармони билан Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилади.

🗓 Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидаги фавқулодда ҳолат 30 суткадан, айрим жойлардаги фавқулодда ҳолат эса 60 суткадан ошиши мумкин эмас.

🔄 Фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадларига эришилмаганда муддат узайтирилиши мумкин.

🔘 Фавқулодда ҳолат даврида қуйидаги чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин:

● давлат органлари ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш;
● ҳаракатланишга нисбатан чекловлар;
● жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни муҳофаза қилишни кучайтириш;
● фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга чекловлар;
● озиқ-овқатни ва энг зарур нарсаларни сотиш, сотиб олиш ҳамда тақсимлашнинг алоҳида тартиби;
● йиғилишлар, митингларни тақиқлаш ёки чеклаш;
● транспортлар ҳаракатини чеклаш.

☑️ Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича махсус давлат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин, улар жумласига қуйидагилар киради:

👉 Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси;
👉 ҳудуд комендатураси.

Реал ташқи хавф бўлганида комендантлик соати жорий этилиши мумкин. Бунда қоидаларни бузган шахслар комендантлик соати тугагунига қадар ушлаб турилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади

“Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–52, 15.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

🔸 фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредит ажратилади;

🔸 мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга
– етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз ставкада 12 ойлик “револьвер” кредит берилади.

💰 Мазкур тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага 2 трлн сўм бюджет ссудаси ажратилади.

🔰 2022 йил 1 мартдан:

мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) ва фермер хўжаликларига
– экспорт шартномаси мавжуд бўлиб, мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;

мева-сабзавотчилик кластерларига (кооперацияларга)
– хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари орқали компенсация қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot