#Биласизми
🚫 Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Давлат_хизматлари_регламент
Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш тартиби
⚠️ Хизмат: Объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш учун рухсатномалар бериш
🙎♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар
🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:
1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
2. Сўровнома тўлдирилиб, Қурилиш вазирлиги (ваколатли орган)га ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалларига юборилади.
3. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиб, объект мақсадли йўналишининг реконструкция билан ва реконструкциясиз ўзгариши, яъни хоналар (бинолар)ни унинг лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган фаолият учун мослаштириш бўйича тегишли хулосани тайёрлаган ҳолда, рухсатнома шакллантиради.
🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:
5 иш куни ичида
☑️ Тегишли ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди.
🚫 Шунингдек, бир қатор фаолият турлари учун турар-жой зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш тақиқланади.
🔰 Хизмат нархи:
➖ БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 81 000 сўм;
➖ Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 72 900 сўм.
📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (370-сон, 18.05.2018 й.)

☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

Тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?
✅ Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
🌐 ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози абитуриентлар apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин.
☑️ Апелляция аризалари 14 сентябргача онлайн қабул қилинади. Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб сайтнинг “Bakalavr-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.
📋 Агар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.
➡️ Ушбу саҳифага тегишли маълумотлар киритилгач, апелляция аризаси берилади.
🔘 Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда қуйидаги ҳужжатлар билан ДТМга келиши шарт:
● шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
● хабарнома;
● абитуриент рухсатномаси.
📌 Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.
📝 Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.

#Совринли_викторина
“Совринли викторина” бошланди
🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.
Викторинада қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:
👉 t.iss.one/QuizBot?start=m0u9s6uR
⏳Викторина 13:00 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар бу сафар мерос ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.
Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
● 1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
● 2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.
💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

➡️ 2022 йил 1 январдан кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

✅ Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.
🚫 Ота-онасининг никоҳдан ажралиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.
❕Ота-она турли давлатларда яшагани тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 700 дан ортиқ иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 7 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.
Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!
Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.
Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (555-сон, 31.08.2021 й.) билан Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
📌 Регламентга кўра, истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд “ELEKTR” дастурий таъминоти (Онлайн платформа) орқали рўйхатдан ўтади.
📂 Сўровнома тўлдирилиб, тегишли маълумотлар тақдим этилади.
💰 Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим миқдори 24 300 сўмни ташкил этади.
❌ Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этганда йиғим ундирилмайди.
✅ Истеъмолчи мурожаат этган кундан бошлаб 3 иш кунида электр тармоқларига уланишни рад этган тақдирда, тегишли тўлов суммаси истеъмолчига 3 иш кунида қайтариб берилади.
👉 Уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган электр тармоқларига улаш схемаси электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва уни келишиш талаб этилмайди.
👉 Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш белгиланган муддатларда табақалашган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.
❕Мазкур тартиб 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси вилоят ҳокимликлари томонидан 1 киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки 18 квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади.
Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.

#Сайлов_2021
✅ Президентликка номзод 15 нафаргача, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафаргача, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафаргача, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафаргача ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли.
➡️ Ишончли вакиллар:
● номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
● сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
● давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.
🚫 Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

🔎 Ҳокимларнинг барча қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизимида (e-qaror.gov.uz) доимий равишда эълон қилиб борилади ва уларни ҳар бир фуқаро кузатиб бориш имконига эга.
❗️Мазкур электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Мазкур электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2021
Иккинчи мутахассислик учун ҳужжатлар 25 сентябрга қадар қабул қилинади
2021/2022-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш ikkinchitalim.edu.uz сайти орқали жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

#Эслатма
Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!
Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:
➖ @pravoinf (рус тилида)
➖ @leginf (инглиз тилида)
➖ @huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)
Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.

Тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади
“Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан:
➖ камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;
➖ тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.
➡️ 2022 йил январь – июль ойларида эксперимент тариқасида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари ҳисоблаб чиқарилади ва шакллантириб берилади.
✅ Шунингдек, 2022 йил 1 январгача солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имкониятлари яратилади.

Экспортёр корхоналарга 5 миллион АҚШ долларигача бир марталик молиявий ресурслар тақдим этилади
“Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди
🔘 Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан:
● Йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда, бир йилгача муддатга тақдим этилади;
● Охирги 12 ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга кечиктириш имконияти берилади.
📌 Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши 2021 йил 31 декабргача тўхтатилади.
☑️ Шунингдек, 2021 йил 1 октябрдан юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади.

Мактаблардаги барча 1–11-синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилар замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.