Huquqiy axborot
363K subscribers
6.39K photos
482 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Қурилиш устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида:

📝 аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади;

🔎 аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади;

📋 аҳоли пунктининг таклиф этилган бош режасидан норози бўлган жамоат назорати субъектларининг ташаббусига кўра аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш ёки унга ўзгартириш (тузатиш) киритиш механизми жорий этилади;

🏢 аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамасини ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🔰 Қуйидаги давлат иштирокидаги корхоналарда тажриба (синов) тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади:

● “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти;
● “Кварц” акциядорлик жамияти;
● “Асака” акциядорлик тижорат банки;
● “UzAuto motors” акциядорлик жамияти;
● “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти;
● “Навоиазот” акциядорлик жамияти;
● “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти;
● “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти;
● “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🧑🏻‍💻 Илмий ташкилотлар раҳбарларини Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқитиш ва мунтазам малакасини ошириб бориш тизими жорий қилинади.

💼 Ҳар бир илмий ташкилотда илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади, бу лавозимга таниқли илм-фан намояндалари ва нуфузли олимлардан бири тайинланади ҳамда маслаҳатчи ташкилотнинг Илмий кенгашини бошқаради.

Бундан ташқари, “Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади. Дастур доирасида, жумладан, илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш учун Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.

🖥 Шунингдек, илмий даражали кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🔎 Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади.

☑️ Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Ўзбекистон ва хорижий давлатда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (офатлар) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда улар давлат божи ва йиғимлардан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Ихтисослаштирилган мактабларнинг кимё ва биология фанлари ўқитувчиларининг билими ва педагогик маҳоратини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ихтисослаштирилган мактабларга ва ихтисослаштирилган таянч мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари)нинг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 50 фоизгача оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Барча судларда суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади ҳамда суд мажлислари баённомалари ушбу тизимдан (судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари) фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади

2021 йил 1 январдан:

📝 ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари дастлаб нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлигича маҳаллий Кенгашлар қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади;

📌 маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хом ашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади;

❗️иккиламчи хом ашёни маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотларнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш тақиқланади;

➡️ қурилиш ишларида ҳосил бўладиган чиқиндилар биринчи навбатда такрорий фойдаланиш, қайта ишлашга ёки утилизация қилишга йўналтирилади;

хонадонлар сони 300 тадан ортиқ бўлган кўп қаватли уй-жойлар маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари билан таъминланмаган бўлса, фойдаланишга қабул қилишга рухсат берилмайди;

🖼 аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

💰 фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🔰 2021 йил 1 январдан:

ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади;
онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади;
ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади;
тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига фақат телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

❗️Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

📋 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.

🗓 Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.

♻️ Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.

Давлат активларини сотиш шартларига мувофиқ бўлган буюртманома фақат бир нафар талабгор томонидан берилган бўлса, ушбу ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномаси тузилади,1 сўм” бошланғич нархда савдога чиқарилган давлат улуши ва кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Божхона йиғимлари ставкалари:

давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турлари кенгайтирилади ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;

рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилиниб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;

товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;

божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🗓 1 январдан нималар ўзгарди?

▫️ОТМга кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Олис ҳудудларга ишлашга келган мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик компенсация берилади БАТАФСИЛ

▫️Мактабларда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади БАТАФСИЛ

▫️Тиббиёт ходимлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади БАТАФСИЛ

▫️Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️ 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати БАТАФСИЛ

▫️Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни қуриш ишлари бошланади БАТАФСИЛ

▫️Академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади БАТАФСИЛ

▫️“Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Давлат иштирокидаги 9 та корхонада тажриба тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Фавқулодда вазиятлар оқибатида йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғимлар ундирилмайди БАТАФСИЛ

▫️
Ихтисослаштирилган мактабларнинг кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига уларнинг билимидан келиб чиқиб устама ҳақи миқдори 50 фоизгача оширилади БАТАФСИЛ

▫️Электр энергияси тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш ишлари тизимли йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️
Суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари илмий даражага эга бўлганда уларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар белгиланади БАТАФСИЛ

▫️Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади БАТАФСИЛ

▫️Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади БАТАФСИЛ

▫️Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати БАТАФСИЛ

▫️Кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқаро ўзига қулай туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки ДХМга мурожаат қилиб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриши мумкин БАТАФСИЛ

▫️Рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади БАТАФСИЛ

▫️Ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун устама тўланади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot