#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Инвестиция дастури доирасида 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилади
Президент қарори (ПҚ–4937-сон, 28.12.2020 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.
🔰 Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
➖ 928,7 трлн миқдордаги марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, жумладан 37,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини назарда тутувчи 2021-2023 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштиришнинг йиғма прогноз параметрлари, шунингдек инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш ҳамда жалб қилишнинг прогноз параметрлари;
➖ 226 та янги ишлаб чиқариш қуввати ва 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилишини назарда тутувчи 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастур.
💼 Қарор билан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Инвестициядан кейинги мониторинг бошқармаси ташкил этилди.
☑️ Бошқарма фаолияти асосан инвестиция дастурлари доирасида яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилишга, инвестиция лойиҳалари бўйича техник ва иқтисодий кўрсаткичларга эришиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашишга қаратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланишни тақиқловчи йўл белгиларини тегишли ҳаракат йўналишларида олиб ташлаш чоралари кўрилади
🔰 “Автомототранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (812-сон, 29.12.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йил 10 январдан каршеринг ташкилотлари нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини 30 кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлади.
👉 Каршеринг ташкилотларининг автомототранспорт воситалари махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт.
👉 Автомототранспортларни қисқа муддатли ижарага бериш бўйича фаолият Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига киритилади.
Шунингдек, автомототранспорт воситаларини каршеринг ташкилотларидан ижарага олган шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида мазкур ташкилотларга “Маъмурий амалиёт” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти берилади.
☑️ Бундан ташқари, бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланишни тақиқловчи йўл белгилари танқидий таҳлил қилиниб, тегишли ҳаракат йўналишларида уларни олиб ташлаш чоралари кўрилади.
☑️ Транспорт вазирлиги мамлакатда велосипед транспорти, велоинфратузилма, велошеринг (байкшеринг) фаолиятини (ижарага бериш) ривожлантиришни режалаштириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, каршеринг жисмоний шахсларга, шу жумладан чет эл фуқароларига автомотранспорт воситаларини ижарага ва прокатга бериш бўйича хизматларни кўрсатиш фаолияти ҳисобланади.

#Адлия_хабари
“Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови ғолиблари аниқланди
✅ Жорий йилнинг 17 декабрь куни эълон қилинган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови якунланди.
📲 Танловда қатнашиш учун 355 нафар номзодларнинг ҳужжатлари ва тегишли материаллар @adliyaga_bot телеграм боти орқали қабул қилинди.
Тақдим этилган материаллар Адлия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:
● 1-ўрин – mehrtilsimi.uz сайти (Авезов Саламат Юлдашевич);
● 2-ўрин – civil.uz сайти (Абдихакимов Исломбек Баҳодир ўғли);
● 3-ўрин – @yurist_maslahati телеграм канали (Шамсиддинов Мухриддин ва бошқалар).
🔰 Ғолиблар ҳомийлар томонидан ажратилган қуйидаги совғалар билан тақдирланади:
● 1-ўрин: планшет;
● 2-ўрин: электрон китоблар учун қурилма;
● 3-ўрин: ақлли соат.
Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга чорлаб қолади.

#Биласизми | #2021_йил_1_январдан
🔰 2021 йил 1 январдан:
➖ ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади;
➖ онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади;
➖ ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
➖ Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади;
➖ тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига фақат телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб борилади.

❗️Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати

📋 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.
🗓 Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.
♻️ Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.
Давлат активларини сотиш шартларига мувофиқ бўлган буюртманома фақат бир нафар талабгор томонидан берилган бўлса, ушбу ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномаси тузилади, “1 сўм” бошланғич нархда савдога чиқарилган давлат улуши ва кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади
Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан:
➡️ 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
🔰 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади.
☑️ Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.
➡️ Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.
✅ 2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

❗️Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–660-сон, 30.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди
📋 Қонун билан 4 та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
📌 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.
♻️ Шунингдек, Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
➡️ Шу жумладан, Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди.
☑️ Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.
📝 Бундан ташқари, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланди.
🔰 Бюджет маблағлари тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:
● ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;
● даврий молиявий ҳисоботлар;
● давлат мақсадли жамғармаларидан субсидиялар va кредит олувчилар;
● капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–659-сон, 30.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
📋 Қонун билан Солиқ кодексига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
☑️ Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида кодексда акциз солиғи бўйича тамаки, алкоголь, нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз солиғи тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари миқдорлари белгиланди.
Шунингдек, Кодексга қатъий белгиланган миқдорларда солиқни тўловчи жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси миқдорлари ҳам киритилди.

Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.