#Биласизми
Транспорт воситалари қайси асосларга кўра тўхтатилади?
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Зоминда 7 мингга яқин ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланади
🔰Ҳукумат қарори билан (698-сон, 09.11.2020 й.) 2020-2022 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири этиб туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш белгиланди.
👉 Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жами 291 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.
👉 Жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида 98 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, бу орқали 3 269 та янги иш ўринлари яратилиши кўзланган.
👉 Туманда 3 та умумтаълим мактаби, Даштобод шаҳрида 360 ўринли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилади.
👉 Тумандаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатига киритилган 395 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш белгиланган.
👉 Бундан ташқари, туман бўйича жами 6 848 нафар (2020 йилда – 1 370, 2021 йилда – 5 478) ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланади.
📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Қатор қонун ҳужжатлари талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–646, 09.11.2020 й.).
🔰Қонун билан 10 та қонун ва 2 та кодекс талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди.
👉 Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниб, текшириш талаби Солиқ кодексига мослаштирилди.
👉 Энди тадбиркорларни текшириш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади.
🌐 Бундан буён солиқларнинг камерал текширувидан бошқа барча текширишлар электрон тизимда рўйхатга олинади.
▪️ Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлар қонунга хилофдир.
▪️ Ўтказилган текширувлар натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🔰 Ҳукумат қарори (700-сон, 09.11.2020 й.) билан 2021 йил 1 январдан божхона йиғимларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади.

🔰 Ҳукумат қарори билан (701-сон, 09.11.2020 й.) 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тумани ўрмон хўжалиги коллежи негизида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади.
📚 Техникум республикадаги ўрмончилик соҳасидаги таълим йўналиши бўйича таянч ўрта махсус профессионал таълим муассасаси ҳисобланади.
Ўрмон хўжалиги ва унинг тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксизлиги ва узвийлиги асосида кундузги, кечки ва сиртқи таълим босқичларида олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш Техникумнинг асосий вазифаларидан биридир.
🌲Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳар йили 15 январга қадар ўрмон хўжалиги соҳасидаги касблар ва мутахассисликлар бўйича қабул параметрларига таклифларни касблар ва мутахассисликлар ҳамда ҳудудлар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиб боради.

#Халқаро_кун
📌 10 ноябрь – Бутунжаҳон тинчлик ва тараққиёт учун илм-фан куни
▫️ 1999 йилда Будапешт шаҳри (Венгрия)да ЮНЕСКО ташаббуси билан ўтказилган Жаҳон илмий конференциясида дунё олимлари томонидан ҳар йилнинг 10 ноябрь санасини Бутунжаҳон тинчлик ва тараққиёт учун илм-фан куни сифатида нишонлаш таклиф этилган. 2001 йил 2 ноябрда ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 31-сессиясида қабул қилинган резолюцияга биноан бу сана кенг нишонлаб келинмоқда.
▫️ 2002 йилдан бери илм-фаннинг жамият тараққиёти, дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, ЮНЕСКО томонидан ҳар йили дунёнинг турли ҳудудларида бу сана кенг байрам қилинади, турли илмий анжуман, давра суҳбатлари ўтказилади, турли кўргазмалар ташкил қилинади, қўлланмалар тарқатилади.
Жорий йилда бу сана дунё миқёсида “Илм-фан пандемияга қарши курашда жамият хизматида” шиори остида ўтказилмоқда.

#Адлия_хабари
Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.
• Telegram: @hudud24official
• Facebook: fb.com/hudud24official
• Instagram: instagram.com/hudud24.uz
• Twitter: twitter.com/hudud24official

📌 11 ноябрь – Халқаро электр энергиясини тежаш куни
Европа Комиссиясининг Энергия ва ресурслардан фойдаланиш бўйича дастур (SPARE) мувофиқлаштирувчиларининг 2008 йил апрель ойида Остона (Қозоғистон)да ўтган халқаро анжуманида 11 ноябрни Халқаро электр энергиясини тежаш куни сифатида нишонлаш таклиф қилинган.
Бу кунни нишонлашдан асосий мақсад ҳукуматлар ва кенг жамоатчилик эътиборини табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланадиган энергия ресурсларини ривожлантиришга қаратиш, шу орқали атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга кўмаклашишдан иборат.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📌 11 ноябрь – Халқаро электр энергиясини тежаш куни
Европа Комиссиясининг Энергия ва ресурслардан фойдаланиш бўйича дастур (SPARE) мувофиқлаштирувчиларининг 2008 йил апрель ойида Остона (Қозоғистон)да ўтган халқаро анжуманида 11 ноябрни Халқаро электр энергиясини тежаш куни сифатида нишонлаш таклиф қилинган.
Бу кунни нишонлашдан асосий мақсад ҳукуматлар ва кенг жамоатчилик эътиборини табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланадиган энергия ресурсларини ривожлантиришга қаратиш, шу орқали атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга кўмаклашишдан иборат.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4887, 10.11.2020 й.).
✅ Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июндан:
● 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
● 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “А” витамини билан;
● 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади.
✅ 2022 йил 1 июлдан:
● ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;
● 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади.

🔰 Озиқ-овқат маҳсулотларини таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади. Бунда:
✅ 2021 йил 1 июлдан:
● озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ихтиёрий равишда амалга оширилади;
● таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга йўл қўйилмайди ҳамда бундай маҳсулотларни реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.
2025 йил 1 январдан республикага сотиш учун олиб кириладиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан мажбурий тартибда тамғаланади.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини белгилаш давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

#Танлов_рейтинги
“Ҳуқуқ билимдонлари” танлови: ким қандай натижа қайд этяпти?
Танловда бугунга қадар 4 121 нафар иштирокчи фаол қатнашиб келмоқда. Танловнинг 31-кунига келиб иштирокчилар қайд этган натижалар қуйидагича.
💾 Натижалар
⚠️ Танлов шартларига кўра, иштирокчи томонидан қўшилган ва айни дамда фаол бўлган (яъни каналдан чиқиб кетмаган) аъзолар сонигина ҳисобга олинади. Шунинг учун дўстингиз каналдан чиқиб кетмаслиги керак.
🎉 Танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг 25 ноябригача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади. Унда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot орқали дўстларингизни “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо қилинг. Каналга энг кўп одам қўшган 200 иштирокчи 2-босқичга ўтиб, асосий соврин – iPhone 12 учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек, ноутбук, электр самокат каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.
Шошилинг!
Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан iPhone 12 ютиб олинг. 🤩

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади
🔰 Ҳукумат қарори (704-сон, 10.11.2020 й.) билан Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
🌐 Унга кўра, бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади.
🌐 Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.
ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.
Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади.
✅ Шунга кўра:
● Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими – болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга қўяди;
● Мактабгача таълим вазирлиги – мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди;
● Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди;
● Пенсия жамғармаси бўлими – фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради.
💴 Боланинг отаси ёки онаси бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин (6 ойдан кейин мурожаат қилинса, бир марталик нафақани тўлаш рад этилади).
❕Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

🔰Ҳукумат қарори (706-сон, 10.11.2020 й.) билан Ўзбекистон давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Фойдаланувчи давлат архивларининг ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун расмий хат ёки ариза тақдим этади.
👉 Мурожаат ўша куннинг ўзида кўриб чиқилади.
👉 3 иш кунида фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун 1 йил муддатга рухсатнома тақдим этилади.
👉 Чет эл фуқароси бўлган фойдаланувчилар давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилиги билан фойдаланади.
👉 Ўқув залида фойдаланувчига йиғмажилдлар ва микронусхалар бир ой муддатга берилади.
👉 Алоҳида қимматли ҳужжатлар (агар уларнинг фойдаланиш нусхаси бўлмаса) фойдаланувчига 2 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга, ноёб ҳужжатлар эса 5 кунга берилади.
Ўқув залларига кириш ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

📌12 ноябрь – Халқаро сифат куни
Бу кун Европа Сифат Ташкилоти (ЕСТ) томонидан БМТ билан ҳамкорликда 1989 йилда таъсис этилган. Орадан олти йил ўтиб ЕСТ томонидан ҳар йил ноябрнинг иккинчи пайшанбасидан бошлаб халқаро сифат ҳафталигини ўтказиш тавсия қилинган.
Европа сифат ҳафталиги сифат даражасини ошириш билан боғлиқ муаммолар ечимига қаратилган бир қатор тадбирлар, акциялар, форумларни ўз ичига оладиган халқаро лойиҳалардан бири саналади. Бугунги кунда бу сана нафақат Европа, балки дунёнинг турли ҳудудларида нишонланмоқда.
Халқаро сифат кунини ўтказишдан мақсад жаҳон миқёсида маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, жамоатчилик эътиборини озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифат муаммоларига қаратиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар тарафлама ҳимоялашдан иборат.

Божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилиши мониторинг қилинади
🔰 “Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (705-сон, 10.11.2020 й.) қабул қилинди.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қўмита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.
💴 Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига узоқ йиллик хизмати учун тегишлича 60 фоизгача миқдорда ҳар ойда устама тўланади.
👉 Шунингдек, қарор билан божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.
👉 Унга кўра, экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан 2 иш кунида Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказилади.
Мазкур тартиб 2021 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилади.

🔰Ҳукумат қарори билан (707-сон, 11.11.2020 й.) Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида умумий майдони 1 447 143 гектар бўлган “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ташкил этилди.
Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.

Президент қарори (ПҚ-4888-сон, 11.11.2020 й.) билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди.
Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган.

🔰 Ҳукумат қарорига (713-сон, 11.11.2020 й.) кўра:
2021 йил 1 январдан видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатлари акс этган видеоёзувлар ҳам махсус техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади.
Бунда, ушбу видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
📹 Ҳозирда автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган видеоёзувлар махсус техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилган.