#Ақл_чархи
Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
➡️ “Икки ҳафта илгари худди бугунгидек тўлин ой чиққанди” деган гап терговчида шубҳа уйғотган. Маълумки, ой икки ҳафтада эмас, 29-30 кунда тўлин ҳолатига қайтади.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
ЎРМОНЧИНИНГ ҚОТИЛИ КИМ?
Финляндиянинг кичик шаҳарларидан бирида юз берган қотиллик ҳақида хабар газетада чоп этилгач, чор-атрофга ёйилди. Шаҳарча унча катта бўлмагани учун ҳамма бир-бирини танир, барчанинг оғзида фақат шу гап.
Газета ахборот полиция баённомасига асосланганди. Унда айтилишича, марҳум, кекса дурадгор бошига ўтмас жисм билан қаттиқ урилиши натижасида жон таслим қилган. Дастлабки тахминларга кўра, марҳумнинг беваси ундан анча ёш бўлиб, кейинги пайтларда бир рус денгизчиси билан илакишиб қолган. Воқеадан бир кун илгари денгизчини марҳумнинг уйи атрофида кўришган. Марҳумнинг мурдаси топилгани куни эса уйда унинг хотинидан ном-нишон бўлмаган.
Гарчи марҳумнинг бевасига нисбатан қидирув эълон қилинган, уни топишнинг имкони бўлмаган бўлса-да, тахминларга кўра, у ўша кун кечқурун денгизчи билан кемада Петербургга қараб равона бўлган.
Шаҳар газетаси мухбири чекка тамаддихонага кирганида ҳам саноқли мижозлар чамаси ўша мавзу доирасида гап сотиб ўтирарди. Мухбир чеккада пиво ичиб ўтирган миқти, ўртаёш қоровулнинг ёнига бориб ўтирди. У қоровулни сиртдан бўлса ҳам танирди. Қоровул марҳум билан қўшни яшарди.
– Марҳумнинг бевасидан хабар йўқми? – сўради мухбир ўзига емак буюргач, қоровулга қараб.
– У аллақачон Питерда ҳалиги денгизчи билан ялло қилиб юргандир?
– Ҳа, ўртада бечора дурадгорнинг ўлиб кетгани қолди.
– Нимасини айтасиз, – қоровул бош чайқади. – Унга қариган чоғида ёшгина жувонга уйланишни ким қўювди. Ўзи, шундоғам дурадгорнинг боши жанжалдан чиқмай қолганди.
– Қарияни хотини ўлдирганмикин ёки ҳалиги денгизчими? – сўради мухбир ўз-ўзига савол бергандек хаёлчан.
– Ким билади дейсиз? Қария ўзи нимжонгина одам эди. Қайси бири бўлса, бечоранинг бошига оташкурак билан бир тушириб, ишни битирган-қўйган. Беозор одам эди, бояқиш!
Мухбир то овқатланиб бўлгунча бу сергап, лақма қоровул билан гаплашиб ўтирди. Кейин эса тўғри полиция маҳкамасига йўл олди. Терговчи уни кўриши билан энсаси қотди.
– Дурадгорнинг хотини билан денгизчи ҳалиям қўлга олингани йўқ.
– Уларни излашнинг ҳожати йўқ, сиз яхшиси қотил қоровулни яхшилаб сўроқ қилиб кўринг.
Сўнг суриштирувлар натижасида қоровул чиндан ҳам қотил бўлиб чиқди.
❓Савол: Айтинг-чи, мухбир буни қаердан билган бўлиши мумкин?
Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

➡️ Баённома ва ахборотда қотиллик қуроли ҳақида сўз бормаган. Қоровул эса марҳумнинг оташкурак билан берилган зарба туфайли вафот этганини айтгани мухбирда шубҳа туғдирган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
➡️ Баённома ва ахборотда қотиллик қуроли ҳақида сўз бормаган. Қоровул эса марҳумнинг оташкурак билан берилган зарба туфайли вафот этганини айтгани мухбирда шубҳа туғдирган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
ТЎРТОВЛОН ГУМОН ОСТИДА
– Ёмғирга қаранг, тўрт кундан бери тўхтай демайди – деди доктор Ватсон деразадан кўз узмай. Бу пайтда Шерлок Холмс эрталабки газеталарга кўз югуртираётган эди.
– Бу жуда оддий, Ватсон. Октябрь Лондон учун энг серёғин ой.
Уларнинг об-ҳаво ҳақидаги суҳбатини хонадон бекаси мисс Хадсоннинг қадам товушлари бузди.
– Сизга Скотланд-Ярддан махсус кэб юборишди, жаноб. Тезлик билан пастга тушаркансиз. Полиция комиссари сизни йўқлаяпти.
– Менимча шаҳарнинг шимолий қисмида кеча юз берган жиноят – лорд Уотерснинг ўлдирилиши бўйича чақиришпяти. Одатда боши берк кўчага кириб қолишса, мени чақиришади.
Шерлок Холмс газеталар орқали қотилликдан хабар топган бўлса-да, полициянинг иш юзасидан тўплаган ҳар бир маълумоти билан синчиклаб танишиб чиқди.
Уотерс Хиллингдондаги қасрмонанд уйлардан бирида ўғли, хотини ва икки хизматкори билан кун кечирган. Кексайган пайтида лорд жуда жиззаки жанжалкаш бўлиб қолганди. Унинг аёли хоним Уотерс бир неча марта ажрашиш учун судга ариза ҳам берган, аммо лорд ажрашгач мулки иккига бўлинишидан қўрқиб ажримга рози бўлмаган. Ўғли Уильям Уотерс ҳам отаси билан келишолмай юрган. Лорд аллақачон ўғлини меросдан маҳрум қилиш ҳақидаги васиятномани расмийлаштирган ҳам экан.
Лорд ҳатто хизматкорларнинг ҳам жонига текканди. Ўтган ҳафта овқати ёқмагани учун у идишни оқсоч аёлнинг юзига улоқтирган. Боғбоннинг ҳам иши лордга ёқмай қолган ва уни анчадан бери ишдан ҳайдаш билан қўрқитиб келган.
– Қотиллик юз берган пайтда лорднинг яқинларидан ким қаерда бўлган? – сўради Холмс.
– Ҳамма гап шунда, – жонланди полиция комиссари. – Қотил четдан келмаган. Чунки қаср хандақ билан ўралган, агар ичкаридан туриб осма кўприк хандақ устига туширилмаса, ҳеч ким киролмайди.
Қотиллик юз берган паллада хоним Уотерс ўз хонасида китоб ўқиб ўтирган экан. Лорднинг ўғли бир кун аввал зиёфатдан кеч қайтгани учун ҳали ётоғида боши оғриб ётган экан. Оқсоч аёл бу пайтда ошхона тозалаётган экан. Боғбон эса қаср ҳовлисидаги гулларни суғориш билан машғул бўлган. Оқсоч аёл ошхонадаги ишларини битириб, лорднинг хонасига қаҳва олиб кирганида у жон талвасасида хириллаб ётарди. Шу заҳоти унинг қаттиқ дод солганини эшитиб, лорднинг ўғли, хотини, боғбон югуриб келишган. Аммо худди шу лаҳзада лорднинг жони узилган. Бир қарашда ҳар тўртовининг ҳам ўлдириш учун асоси бўлган. Иккинчи тарафдан ҳар бирининг ўз алибиси бор.
– Хўш, дўстим, бу ҳақда сиз қандай фикрдасиз? – сўради у одатига кўра докторга Ватсонга юзланиб.
– Бу чигал масала. Агар чуқурроқ мулоҳаза қилинса...
– Менимча мен бу жумбоқнинг жавобини топганга ўхшайман, – деди Шерлок дўстининг мулоҳазасини кутмаёқ. – Бу жуда оддий, Ватсон!
У шундай дея ўз гумонини ва бунинг сабабларини тушунтириб берди. Айбдор Холмснинг аниқ далиллари қаршисида айбини тан олишдан бошқа чора тополмади.
❓Савол: Айтинг-чи, Холмс кимни ва нима учун қотилликда айбдор деб гумон қилган?

➡️ Ёмғир ёғиб турган пайтда ҳеч қайси боғбон гул суғормайди. Бу эса Холмсда шубҳа уйғотган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
➡️ Ёмғир ёғиб турган пайтда ҳеч қайси боғбон гул суғормайди. Бу эса Холмсда шубҳа уйғотган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
ПИХИНИ ЁРГАН ЖИНОЯТЧИ
80 йилларнинг ўрталари. Тайван. Оқшом нуфузли тадбиркор Хо Сингнинг иш телефони жиринглади.
– Рафиқангиз қўнғироқ қиляпти, – деди гўшакни кўтарган котиба.
Хо Синг гўшакни олиши билан хотинининг ваҳимали товушини эшитди:
– Ўғлимиз йўқ! Ўғирлаб кетишибди!
Хо Синг уйига етиб борганида аёли йиғлайверганидан кўзлари шишиб кетганди.
– Эшик тагидан манави хатни топдим.
Тадбиркор шоша-пиша қоғозга кўз ташлади. Хат чап қўлда, қинғир-қийшиқ ҳарфлар билан ёзилган: “Жаноб Хо Синг! Ўғлингиз сиз учун қадрли бўлса, таклифимизга розилик берасиз. Сизда 20 каратли мовий олмос борлигини биламиз. Эртага кечқурун олмосни шаҳар марказий хиёбони ичида жойлашган телефон будкасига олиб келасиз. Қолган гапни ўша ерда гаплашамиз. Бизнинг талабимиз бажарилгач, ўғлингиз кечки пайт уйингизда бўлади”.
Хо Синг саросимага тушиб қолганди. Ўйлай-ўйлай полицияга мурожаат қилди. Эртаси куни хиёбоннинг пана жойларига қуролланган полициячиларни жойлаштириб чиқишди. Хо Синг ҳалиги олмос билан хиёбонга кириб келди.
Полиция қандай бўлмасин жиноятчи ёки унга алоқадор бирортасини ушлаб, шу орқали бу жиноятни фош этишга қаттиқ ишонганди. Аммо улар ўйлагандек бўлиб чиқмади.
Хо Синг будкага кириб, жиноятчининг тегишли кўрсатмасини бажарди. Жиноятчи ҳам ваъда қилганидек, унинг ўғлини қайтарди. Боланинг кўзларини боғлаб олиб кетишган, қайтариб опкелиш вақтида ҳам шу йўлни тутишган, бола фақат юзига ниқоб таққан одамларни кўрган, уларнинг ҳатто овозини ҳам эшитмаган.
Хуллас, полиция ҳар қанча уринмасин – на жиноятчи, на унинг шеригини топа олди.
❓Савол: Нима деб ўйлайсиз, жиноятчи будкадан олмосни қандай қўлга киритган бўлиши мумкин?

➡️ Будка ичида қафасга солинган кабутар бўлган. Хо Синг жавоҳирни кабутарнинг бўйнидаги халтачага солиб учириб юборади. Шу тариқа полиция жиноятчини ҳам, унинг шерикларини ҳам тополмайди. Кабутар эса ўз эгасининг уйига етиб боради.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
➡️ Будка ичида қафасга солинган кабутар бўлган. Хо Синг жавоҳирни кабутарнинг бўйнидаги халтачага солиб учириб юборади. Шу тариқа полиция жиноятчини ҳам, унинг шерикларини ҳам тополмайди. Кабутар эса ўз эгасининг уйига етиб боради.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
АҲДИДАН ҚАЙТГАН ШОГИРД
Бағдоднинг чекка маҳалласида бир қария ёлғиз ўзи, фақирона умргузаронлик қиларди. Одатда уни йўқлаб келувчилар камдан-кам топиларди.
Кунларнинг бирида эшикнинг туйқусдан тарақлаши сабаб чол сергак тортди. Бўсағада соқол-мўйлаби энди сабза ура бошлаган йигитча турарди.
– Сенга ким керак?
– Отахон, мен узоқ Басрадан келяпман. Сизга бир юмушим бор эди.
Чол кутилмаган меҳмонни уйига киритди.
– Айбга буюрмайсан, ўғлим, – деди чол дастурхон устига икки бурда, уч-тўртта хурмо келтириб қўяркан. – Топганим шу бўлди.
– Отахон, овора бўлманг, меҳмондорчилик учун келганим йўқ. Таърифингизни кўп эшитганман. Сизни ўз касбининг чинакам устаси дейишади. Ҳамкасбларингиз орасида шу пайтгача сиздан ўтадигани чиқмаган экан.
– Ҳа, бир пайтлар шунақа дейишарди. Энди эса қаридим. Кўзимдан нур, белимдан қувват кетди.
– Наҳот ортингиздан бирор муносиб шогирд қолдиришни истамасангиз?
– Э, ўғлим, ким ҳам бу оғир касбнинг машаққатига дош берарди? Шу пайтгача олдимга “мени шогирдликка олинг” деб келганлар кўп бўлди, лекин ҳаммаси биринчи дарсданоқ жуфтакни ростлаб қолишади.
– Отахон, мен ҳар қанча машаққатга чидайман. Сизга садоқатли шогирд бўлай. Ҳозироқ дарсни бошлашингиз мумкин.
– Тайёрман дегин? Унда биринчи дарсни бошладик.
Чол ўрнидан туриб, кўп ўтмай иккита косада овқат сузиб келтирди. Йигит очқаган, шўрванинг хушбўй ҳиди иштаҳасини очиб юборди. Косага қошиқ солган эди ҳамки, мезбон уни тўхтатди.
– Шошма, ўғлим, овқатни... чап қўл билан ейиш керак.
– Бу нимаси? Ота-онам менга ўнг қўлда овқат ейишни ўргатишган.
– Агар менга издош бўлмоқчи экансан, аввало, чап қўлда овқат ейишни ўрганишингга тўғри келади.
Йигит ажабланиб чап қўлига қошиқни олди. Қўли қовушмай, овқатни дастурхонга тўкиб юборди.
– Ҳечқиси йўқ, ўрганасан, – деди чол чап қўлида шўрва ичиб кўрсатаркан. – Биринчи дарс ана шундай бошланади, ўғлим.
– Майли, буни-ку ўрганарман. Бироқ бунинг касбингизга қандай алоқаси бор?
Чол унинг гапига жавоб қайтараши билан йигит ўйга толди. Сўнг қошиқни косага ташлаб, ўрнидан турди:
– Узр, отахон, энди менга рухсат. Айтганингиздек бошқа касб қидириб кўрарман.
❓Савол: Ўйлаб кўринг-чи, чолнинг касби нима бўлган ва у йигитга нима деганки, йигит ўз қароридан воз кечган?

➡️ Чол илгари ўғрилик билан шуғулланган. Қадимда шариат ҳукмига кўра, ўғрилик қилиб қўлга тушганларнинг ўнг қўли кесиб ташланган. Ўнг қўл кесилгач, овқатни ҳам чап қўлда ейишга тўғри келади. Чол шу ҳолатга бўлажак ўғрилар олдиндан тайёр туриши керак, деган мақсадда йигитга шу машқни ўргатмоқчи бўлган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
➡️ Чол илгари ўғрилик билан шуғулланган. Қадимда шариат ҳукмига кўра, ўғрилик қилиб қўлга тушганларнинг ўнг қўли кесиб ташланган. Ўнг қўл кесилгач, овқатни ҳам чап қўлда ейишга тўғри келади. Чол шу ҳолатга бўлажак ўғрилар олдиндан тайёр туриши керак, деган мақсадда йигитга шу машқни ўргатмоқчи бўлган.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
ИНОБАТГА ОЛИНМАГАН ГУВОҲЛИК
Чикагонинг чекка массивларидан бири. Жиноят оламига алоқадор, таниқли тадбиркор Баффало Феннанинг жасади у яшайдиган меҳмонхона ҳужрасида топилди. У хонада турган электрон уйғоткич (будильник) соатнинг сими билан бўғиб ўлдирилгани кўриниб турарди. Тонгги 7:30 га созланган уйғоткич-соат 7:00 да тўхтаб қолганди.
Инспектор Винтерс жиноят тафсилотларини пухта ўрганишга киришди. Баффало жиноят оламининг яна бир вакили “Жаллод” лақаби билан танилган Пит Сконс билан азалий адоватда бўлган. Инспектор уни чақириб сўроқ қилди. У қотиллик юз берган пайтда “Рояль” казиносида шериклари билан покер ўйнаётган экан.
Инспекторнинг боши қотди. Баффалода яна кимнинг қасди бўлиши мумкин?
Паст бўйли, тепакал, соқолдор бир кимса кутилмаганда уни йўқлаб келди. Никки исмли бу кимса инспекторга яхши таниш. Зарур пайтларда у полицияга жиноятчилар ҳақидаги маълумотларни етказар, эвазига чойчақа олиб турарди. Лекин Никкининг пул учун айрим ҳолларда ёлғон маълумотлар ёки далилларни топиб келиши ҳам инспекторга маълум эди. У баъзида суриштирув жараёни билан матбуотда танишиб, кейин гоҳида шу ҳолатга мос тушадиган ёлғон далиллар, баҳоналар ҳам тўқиб, полициядан пул ундирмоқчи бўларди.
– Беш юз долларга арзийдиган маълумот топдим, – деди Никки айёрона кулимсираб. Баффалонинг Бродвей Бэн деган қўшниси бор. Битта меҳмонхонада, битта қаватда туришади. У эрталаб коридордан ўтиб кетаётганида Баффалонинг эшиги чала очиқ турган экан. Аввалига у ичкарига қулоқ тутиб, будильникнинг чиқиллашидан бошқа ҳеч нимани эшитмаган, кейин рўпарадан келаётган “Жаллод”ни кўриб қолган. Бродвей Бэн пастга тушиб, янги газеталар билан танишган ва ярим соатлардан кейин яна ўз қаватига кўтарилган. Шу пайтда “Жаллод” Баффалонинг эшигидан чиқаётганди. “Жаллод” пастга тушиб кетгач, Бэн қўшнисининг ҳамон чала очиқ турган эшигига яна қулоқ солган. Бу сафар ҳатто будильникнинг ҳам чиқиллаши эшитилмаётганди. Сўнгра Бэн кийиниб ишга кетган. Қотиллик ҳақида унга кейин қўнғироқ қилиб айтишган. Шу пайтгача у қўрққанидан бу маълумотни яшириб юрган экан. Истасангиз, Бэнни чақириб келаман. Фақат беш юз...
– Сен ҳам, ўша фирибгар танишинг ҳам қулоғимга лағмонни илма, – дея энсасини қотирди инспектор. – Бор, бошимни қотирма, қиладиган ишларим кўп.
Никки тарвузи қўлтиғидан тушиб ортгга қайтди.
❓Савол: Айтинг-чи, инспектор унинг алдаётганини қаердан билди экан?