Huquqiy axborot
370K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

“E-qaror” электрон тизимидан хабарингиз борми?

🖥 Ҳокимлар томонидан қарор, фармойишлар қабул қилиш жараёнининг мураккаблиги, шаффофлиги таъминланмаганлиги сабабли юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий йил 14 апрель куни қабул қилинган Ҳукумат қарори билан ҳокимлар томонидан ҳужжатлар қабул қилиш жараёнини бутунлай электрон шаклда амалга оширилиши назарда тутувчи “E-qaror” электрон тизими ишга туширилади.

🔰 “E-qaror” электрон тизими ишга тушириш орқали:

🔍 биринчидан, ҳар бир қабул қилинаётган ҳужжатнинг қонунийлигини қатъий назоратга олиш имкони яратилади. Ҳужжат қабул қилиш билан барча жараёнлар (лойиҳани ишлаб чиқиш, келишиш, имзолаш, рақам бериш ва эълон қилиш) электрон тизим орқали амалга оширилади. Бу жараён адлия органлари томонидан мониторинг қилиб борилади;

♻️ икинчидан, ҳокимларнинг ҳужжат қабул қилиш билан боғлиқ фаолиятида шаффофлик кучайтирилади. Қабул қилинган ҳужжатлар доимий равишда эълон қилиб борилади ва шу орқали уларнинг қанчалик асосли эканлигини ҳар бир фуқаро кузатиб бориш имконига эга бўлади;

☑️ учинчидан, ҳокимлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг электрон тизим орқали амалга оширилиши ҳозирги кунда айрим ҳолларда кузатилаётган ўтиб кетган сана билан қарор қабул қилиш, ҳужжат иловаларини алмаштириб қўйиш ва шу каби ноқонуний ишларнинг олдини олади;

🌐 тўртинчидан, ҳокимларнинг “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинадиган ҳужжатлар (қонун ҳужжатлари билан учинчи шахсларга тарқатилиши чекланган ҳужжатлардан ташқари) автоматик равишда мазкур ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида ва Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ахборот тизими – “LexUZ”да эълон қилинади.

🗓 “E-qaror” электрон тизими дастлаб, 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилади.

➡️ Эксперимент давомида тизим янада такомиллаштирилиб, 2021 йил 1 июлдан республикадаги барча ҳокимликлар фаолиятига жорий этилади.

📝 Ҳозирги кунда, Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” электрон тизимидан ташқари қабул қилинадиган ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда бундай қарорларни амалга киритган мансабдор шахсларга жавобгарликни белгилаш бўйича тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲Наркология ва руҳий диспансерни маълумотномаси керак эди. Бу турдаги маълумотномаларни электрон шаклда олиш тартиби қандай? (Р.Р. Бухоро вилояти, Шофиркон тумани)

🏢 Қонунчиликка биноан, жисмоний шахслар руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансерида фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин.

📝 Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

💻 Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансерида фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш бўйича тўлдириладиган сўровномага фуқаронинг шахсий маълумотлари киритилади.

💰Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно). Давлат хизматини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат этилганда йиғимнинг 90 фоизи ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Қадимда дарахт илдизидан асосан шифо мақсадида фойдаланишган. Бу тавсияни эса фақат табиблар бериши мумкин. Шу боис қози табиб ҳузурига бориб, яқин орада қайси беморга ушбу дарахт илдизини тавсия қилганини сўрайди. Шу тариқа бемор дарахтнинг томирини ковлаб, тиллани олиб кетгани ойдинлашади.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархирукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан (585-сон, 26.09.2020 й.) Хусан Нуруллаевич Исаев Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

28 сентябрь – Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни

📌 ЮНЕСКОнинг 2015 йилда ўтказилган конференциясида қабул қилинган резолюцияга биноан, 28 сентябрь Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни деб эълон қилинган ва 2016 йилдан бошлаб кенг нишонлаб келинмоқда.

☑️ БМТ Бош ассамблеяси томонидан барча мамлакатларда аҳолининг ахборот олиш ҳуқуқининг таъминланганлик даражасини назорат қилиш ЮНЕСКО зиммасига юкланган. Ҳар йили ушбу сана арафасида дунёнинг турли давлатларида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича эришилган натижалар таҳлил қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент Фармони билан (ПФ–6069-сон, 24.09.2020 й.) Шухрат Мадаминович Ғаниев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ш. Ғаниев бунга қадар Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Фарғона ва Наманган вилоят ҳокимлари тайинланди

Президент Фармонлари билан (ПФ–6071, ПФ–6073, 24.09.2020 й.):

• Хайрулло Хайитбаевич Бозаров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб (бунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган);

• Шавкат Шокирджанович Абдуразаков Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (бунга қадар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган) этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ўқитувчиларнинг конспект юритиши бекор қилинган

☑️ Мактаб ўқитувчиларининг кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиши бекор қилинган.

‼️ Мактаб ўқитувчиларидан дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

⚠️ Педагог фаолиятига ноқонуний аралашиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

➡️ БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

♻️ Ривожланаётган мамлакатларда маҳсулотларнинг 40 фоизи ҳосил ўрим-йиғимида ёхуд саноат корхоналарида нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда эса, сотиб олинган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи чиқиндига ташланади.

📌 2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Жорий йилда илк бор ўтказилаётган ушбу сананинг мақсади бутун дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрига етишни кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

“Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–638, 28.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

👉 фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;

👉 корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

👉 аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;
👉 “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;
👉 “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;
👉Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмайди

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришга кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Шунингдек, Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш вақтида ундан турар жойидан маълумотнома талаб қилиниши бекор қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хивада “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилади

“Лазги” халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4843-сон, 28.09.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали (Фестиваль) ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

📋 Қарор билан фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🏢 Унга кўра, Маданият вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Фестивални ўтказиш бўйича масъул органлар ҳисобланади.

♻️ Фестиваль доирасида “Лазги” халқаро рақс фестивали танлови ташкил этилади.

📌 Танлов иштирокчиларининг чиқишлари 3 та номинация (“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси”, “Энг яхши рақс жамоаси” ва “Энг яхши саҳналаштирилган рақс”) бўйича баҳоланади.

🔰 Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

👉 “Гран-При” – 7 000 АҚШ доллари.

Ҳар бир номинация бўйича:
👉 1-ўрин – 5 000 АҚШ доллари;
👉 2-ўрин – 3 000 АҚШ доллари;
👉 3-ўрин – 2 000 АҚШ доллари.

💰 Ташкилотчилар томонидан ҳар бир қўшимча номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилиши мумкин.

🧾 Фестивалнинг ҳар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Яна бир чорвачилик йўналиши учун субсидия ажратилади

“Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (590-сон, 26.09.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан 2021-2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➡️ Низомга кўра, субсидия олувчи юридик шахс “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчки жунини ҳунармандлар ва ташкилотларга сотгандан сўнг Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларига мурожаат қилади.

Ариза туман комиссияси томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда субсидия бериш тўғрисидаги хулоса қабул қилинган тақдирда тегишли ҳужжатлар 1 иш кунида вилоят комиссиясига юборилади.

🏢 Вилоят комиссияси ҳужжатларни кўриб чиқиб, 2 иш кунида “Ўзбекчорванасл” агентлигига юборади.

💰 Агентлик вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва 2 иш кунида субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварақларига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

Аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

💰 Низомга мувофиқ, “меринос” зотли қўй ҳамда “ангор” зотли эчкилардан қирқиб олиниб, сотилган ҳар бир килограмм жун учун давлат томонидан 2 000 сўмдан субсидия ажратилади.

☑️ Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Ушбу қарор билан киритилган ўзгартиришлар 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

‼️ Агар безорилик совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этилса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

☑️ Безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказганлик 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади

📋 Ҳукумат қарори билан (592-сон, 28.09.2020 й.) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➡️ Низомга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

👨‍💻 Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турар жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.

📝 Бунинг учун талабгор синов имтиҳонида қатнашиш учун ариза билан Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига шахсан ўзи ёхуд электрон шаклда мурожаат этади.

📂 Шунга кўра, синов имтиҳони ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг 1 ой муддатда тест, ёзма ёки оғзаки шаклларда ўтказилади.

📌 Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизи (50 балл)дан кам балл олган талабгорлар синов имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида 1 ойдан кейин қайта қатнашиш учун ариза билан мурожаат қилади (қайта тўловни амалга оширган ҳолда).

Синов имтиҳонлари натижалари 3 кун муддатда эълон қилинади.

💰 Синов имтиҳонини топшириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида (44 600 сўм) тўлов тўланади.

🧾 Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади ва у муддатсиз амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

“Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3188-1, 29.09.2020 й).

🔰 Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги нархлар белгиланди:

👉 винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);
энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).

👉 коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);
энг кам чакана нарх – 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).

👉 ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);
энг кам чакана нарх – 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм).

🗓 Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эндиликда ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин

“Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–639, 29.09.2020 й).

➡️ Қонун билан Ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин.

Бунда, ушбу тоифадаги ерлар 1 йилгача муддатга иккиламчи ижарага берилади.

📌 Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ёки ўрмон фонди ерларини иккиламчи ижарага бериш тарафларнинг келишувига кўра, лекин ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

📝 Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

⚠️ Ер участкасини ижарага бериш шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши иккиламчи ижара шартномасининг ҳам бекор қилинишига сабаб бўлади (шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса).

📌 Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

☑️ “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, фермер хўжалигига берилган ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

♻️ “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, деҳқон хўжаликлари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки унинг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланишга бериши мумкин.

🤝 Бунда, ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади.

◽️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади

“Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4845-сон, 29.09.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарорга мувофиқ, ҳудудларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат-хусусий шерикликнинг янги модели босқичма-босқич жорий этилади.

🔰 Унга кўра, хусусий шерикка:
👉 маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тегишли ҳудудлар бириктириб берилади;
👉 давлат корхоналари ҳисобидаги чиқинди полигонлари узоқ муддатга фойдаланишга берилади;
👉 давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникалари 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади.

🗓 Ушбу соҳада хусусий сектор улушини 2022 йил якунига қадар 50 фоизга етказиш белгиланган.

🔰 2021 йил 1 январдан:

📝 ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари дастлаб нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлигича маҳаллий Кенгашлар қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади;

📌 маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хом ашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади;

❗️иккиламчи хом ашёни маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотларнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш тақиқланади;

➡️ қурилиш ишларида ҳосил бўладиган чиқиндилар биринчи навбатда такрорий фойдаланиш, қайта ишлашга ёки утилизация қилишга йўналтирилади;

хонадонлар сони 300 тадан ортиқ бўлган кўп қаватли уй-жойлар маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари билан таъминланмаган бўлса, фойдаланишга қабул қилишга рухсат берилмайди;

🖼 аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

💰 фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
👉 уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
👉 Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
👉 ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
👉 ёлғиз кексалар;
👉 пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
👉 тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

ҳар йили (навбат асосида):
👉 уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
👉 республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
👉 Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
👉 ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
👉 шахсларга;
👉 ёлғиз кексаларга;

2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
👉 уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
👉 I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.

Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot