Huquqiy axborot
365K subscribers
6.4K photos
496 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, муомалага лаёқатли Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш бўйича номзод бўлиши мумкин.

🔍 Номзодларни танлаш, кузатиб бориш ҳамда мониторинг қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилади.

📢 Ваколатли орган номзодлардан ариза қабул қилгунига қадар уларга болани тарбияга олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, шунингдек, уларга муқобил жойлаштириш шакллари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, болани оилага олишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ахборот беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, васийлик ёки ҳомийлик етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қуйидаги ҳолларда белгиланади:

🔹ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;

🔹ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиши оқибатида ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

🔹ота-онаси бедарак йўқолганда;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:

🔹 етим болалар;

🔹 ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган қуйидаги болалар:

▫️ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ёхуд ота-оналик ҳуқуқлари чекланган, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-оналарда оғир касалликлар аниқланган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;

▫️топиб олинган болалар;

▫️қолдириб кетилган болалар;

🔹ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштиришнинг шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибига мувофиқ ҳисобга олинган қуйидагилар фарзандликка олинади:

🔹ота-онаси вафот этган;

🔹ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;

🔹ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;

🔹ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;

🔹ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;

🔹ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, республиканинг барча ҳудудларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари (больничный лист) ва бошқа тиббий маълумотномалар электрон шаклда берилади.

🚫 Бунда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚡️ Прокурор ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажара бориб:

▪️фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар, шикоятлар ҳамда бошқа маълумотларни кўриб чиқади ва текширади;

▪️аризачиларга уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтиради;

▪️фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш, қонунни бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда етказилган зарарни қоплаш чора-тадбирларини кўради;

▪️шунингдек белгиланган ваколатлардан фойдаланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔖 Иш берувчининг айби билан меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрсатмаларга биноан иш берувчининг (ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар) маблағлари ҳисобидан реабилитация қилишнинг техник ва махсус транспорт воситалари билан таъминланиши белгиланган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚠️Қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланиши керак.

📦 Бунда улар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

🔹 йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

▪️ гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

▪️ гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

🔹 йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

▪️ гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

▪️ гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM