Huquqiy axborot
362K subscribers
6.39K photos
481 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2019/2020 ўқув йилида бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали тасдиқланди.

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, 2019 йил декабрь ойида ҳамда 2020 йил январь ва июнь ойларида жами давлат гранти асосида 4146 та ва тўлов-контракт асосида 1590 та бошқарув кадрларининг малакаси оширилади.

Қарор билан, шунингдек, малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрлар таркиблари тасдиқланди.

2019 йилнинг 15 декабрига қадар вазирлик ва идоралар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда малака ошириш курсларининг камида 30 та ўқув дастурлари ишлаб чиқиб, тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Унга кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси Давлат бюджети маблағларини шакллантиришда солиқ тўловчи сифатида, улардан фойдаланишда давлат томонидан тақдим этиладиган қулайликлар ва хизматларнинг истеъмолчиси сифатида иштирок этади.

2019 йилдан бошлаб фуқаролар туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларни белгилашда иштирок этиши мумкин. Бу мақсадларга туман ёки шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизи йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат бюджети биринчи марта қонун кўринишида кўриб чиқилди.

❗️Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун маъқулланди

Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатлари аниқ белгиланди.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонунда волонтёрлик фаолияти соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар тизимини белгилаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришни давом эттириш, шунингдек ҳозирги замон шароитларида волонтёрлик фаолияти самарали амалга оширилиши ва ривожланишини таъминлайдиган қонунчилик асосларини такомиллаштириш назарда тутилган.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди

Киритилган ўзгартиришлар асосан тўлов қобилиятини йўқотган ташкилотни соғломлаштиришга йўналтирилган ҳамда ундаги жараёнлар кредиторлар манфаатини янада ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ва тўловга қобилиятсизлик жараёнида кўриб чиқилиши зарур бўлган процедураларни ҳамда муддатларни қисқартиришдан иборат.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, базавий ҳисоблаш миқдори, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилганлиги сабабли 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонунда касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари, касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилиши кафолатлари белгиланган.

Бундан ташқари, касаба уюшмалари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмаларининг мулк ҳуқуқи кафолатлари, касаба уюшмалари органларига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ва озод этилмаган ходимлар учун кафолатлар, касаба уюшмалари органларига сайланган ходимлар учун меҳнатга оид қўшимча кафолатлар назарда тутилган.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Жиноят кодексидан 2 та модда чиқариб ташланиши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонун ҳужжатлари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиниб, жавобгарликни либераллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан:

1. Жиноят кодексининг 189-моддасида белгиланган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

Ҳозирда айбдор томонидан савдо қоидалари бузилганлиги учун унга нисбатан маъмурий жазо чоралари, Солиқ кодексидаги молиявий жазо чоралари ва бошқа қонун ости ҳужжатлар асосида катта миқдордаги жарималар белгиланган бўлиб, бундан ташқари айбдорга жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

Бу эса, айни бир ҳуқуқбузарлик учун икки ва ундан ортиқ жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлиб, амалда адолат принципининг бузилишига олиб келади.

Шу муносабат билан Жиноят кодексидан 189-моддани чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

2. Жиноят кодексининг 192-моддасидаги рақобатчини обрўсизлантириш учун белгиланган жиноий жавобгарликни чиқариб ташлаш ҳам таклиф этилмоқда.

Мамлакатимизда рақобат муҳитини шакллантириш ва монополистик фаолиятга қарши курашишга доир ижтимоий муносабатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Ушбу Қонуннинг 27-моддасида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланган бўлиб, жиноий жавобгарликка тортилиш масаласи назарда тутилмаган.

Замонавий юриспруденция ушбу соҳадаги муносабатларни жиноят-ҳуқуқий доирасида эмас, балки етказилган зарарга кўра, иқтисодий-ҳуқуқий ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасида тартибга солиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатмоқда.

Ҳозирда мазкур таклифларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (regulation.gov.uz) муҳокамага қўйилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри
Автобусларда йўловчилар ойналарни ўзбошимчалик билан очиши мумкин.
#Биласизми

1 ДЕКАБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатидаги дорилар айрим дорихоналардагина сотилади

2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.

2. IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.

3. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури биттага кўпаяди

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун лицензия олиш талаб этилади.

4. Грант маблағларини жалб қилишда қатнашган ходимлар рағбатлантирилади

2019 йил 1 декабрдан бошлаб:
👉 хорижий давлатлар ва ташкилотлар донорлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
👉 грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
👉 грант олувчилар ҳар чоракда олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;
👉 давлат органлари раҳбарлари грант маблағларини жалб қилишда бевосита қатнашган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 15 бараваригача бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантиришга ҳақли бўлади.

5. Фармацевтик инспекция ўтказиш бўйича низом кучга киради

Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.

6. Энергетика менежменти тизими жорий этилади

Айрим корхона ва ташкилотларда энергетика менежменти тизими халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ босқичма-босқич жорий этилади.

Мазкур тизимда қуйидагилар назарда тутилади:
👉 энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, шунингдек, атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш;
👉 ресурсларни, биринчи навбатда молиявий маблағларни минимал даражада сарфлаб энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигига эришиш;
👉 ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш.

7. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси берилади

2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади.

8. Тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади

Республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни 1988 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ҳар йили 1 декабрь куни нишонланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартибидан хабардормисиз?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш шартми?

Ҳа шарт. 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилиши керак.

Эски гувоҳномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган ёки муддати ҳали тугамаган бўлса-чи?

Эски намунадаги гувоҳнома берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъи назар, кўрсатилган муддатгача янгисига алмаштирилиши шарт.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Фуқаролик паспорти, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони.

Қаерда алмаштириш керак?

Давлат хизматлари марказлари ёки марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда ЙҲХБнинг тегишли бўлинмаларида.

Қанча тўлов тўланади?

Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи
(ҳозирда 156 100 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Қанча муддатга берилади?

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.

Эски намунадаги гувоҳномалари қачонгача ҳақиқий ҳисобланади?

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган муддатда алмаштирилмаса, нима бўлади?

Эски гувоҳнома билан автотранспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Янги гувоҳнома шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадими?

Ҳа. Янги намунадаги гувоҳномага эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​#Эълон

“Ҳуқуқ билимдонлари” танлови 1-босқичи якунланди!

Диққат! 2-босқичга ўтган иштирокчилар ушбу хабарни эътибордан қочирманг!

Танловнинг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди ва 531 нафар ғолиб 2-босқичга йўл олиб, “Spark” учун курашни давом эттириш имконини қўлга киритди!

2-босқичга ўтган иштирокчилар рўйхати билан қуйида танишинг:

💾 Натижалар

Улардан сўнгги ўринлардаги 54 нафари бир хил натижа қайд этгани учун кейинги босқичга ўтказилди.

2-босқич қуйидаги тартибда ўтказилади:
👉 иштирокчилар 5 та гуруҳга бўлиниб, 5 – 10 декабрь кунлари онлайн тест топширадилар;
👉 бунинг учун иштирокчилар ўзларига тегишли паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг электрон шаклини 3 декабрга қадар @tanlov_adliya манзилига юборишлари керак;
👉 шундан кейин иштирокчиларга шахсий хабар орқали махсус логин ва пароль юборилади;
👉 ушбу логин ва пароль орқали улар 2-босқичда иштирок этадилар.

Тест саволлари 2019 йил давомида @huquqiyaxborot каналида берилган контентлар асосида тузилади.

2-босқич якунлари 13 декабрь куни эълон қилинади.

Энг юқори натижа кўрсатган 10 нафар иштирокчи 3-босқичга ўтиб, “SPARK” автомобили учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек, Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри
Аҳоли пунктларида транспорт воситалари тезлигини соатига 70 километрдан ошириши мумкин эмас.
#Кун_тарихи

🗓 2 декабрь (2004 йил)

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминотининг марказий тизимлари орқали олинадиган иссиқ сув ҳарорати 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим.

Бунда иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида 3 минутдан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.

Белгиланган иссиқ сув ҳарорати паст бўлганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўланадиган пул миқдори ҳам ҳар бир орқага қайтган 3°С учун 0,1 фоизга камайтирилади.

Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда иссиқ сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Архивлар ва идоравий архивлар томонидан қуйидагилар бепул амалга оширилади:
👉 архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва ўқув залида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш;
👉 ижтимоий-ҳуқуқий сўровларни бажариш, хусусан, 10 йиллик муддат учун меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш тўғрисидаги, юридик шахсни қайта номлаш тўғрисидаги, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш тўғрисидаги, мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш;
👉 архив маълумотномаларини ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхаларини қоғозда ва электрон шаклда давлат органларига тақдим этиш;
👉 ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатига кўра архив ҳужжатларини вақтинча фойдаланиш учун 3 ой муддатгача тақдим этиш;
👉 архивларнинг жамлаш манбаларидан Миллий архив таркибига киритилган, идоравий сақлов муддати тугаган ҳужжатларни тартибга келтирилган ҳолда доимий сақлаш учун қабул қилиб олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Иситиш даврида турар жой хоналари ҳавосининг норматив ҳарорати камида 20°С бўлиши лозим.

Бунда, сутканинг тунги вақтида (соат 22:00 дан соат 06:00 гача) норматив ҳароратнинг 3°Cдан ортиқ бўлмаган пасайишига рухсат этилади.

Иситиш даврида уйда ҳаво ҳарорати ушбу кўрсаткичдан паст бўлганда ҳароратдан четга чиқишнинг ҳар бир даражаси учун тўлов миқдори амалда белгиланган тўловнинг 0,15 фоизига камаяди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ўзбекистон Республикаси олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Сенат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ўн йил муддатга Олий cуд судьяси лавозимига сайланди:

👉Шухрат Рахматович Аббасов;
👉Рахматилла Салайдинович Орзиқулов.

Қуйидагилар Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди:

👉Мукаддас Зиядуллаевна Гуламова;
👉Хамра Жахангирович Бердикличев.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга 111 500 сўмдан 669 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 000 сўмдан 1 115 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 669 000 сўмдан 1 115 000 сўмгача миқдорда, мансабдор шахсларга эса 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot