Huquqiy axborot
362K subscribers
6.41K photos
501 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жамоатчилик назорати тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ-474-сон, 12.04.2018 й.) имзоланди.

Қонун билан жамоатчилик назорати субъектларига фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари киритилди.
Жамоатчилик назоратининг объекти сифатида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот ва назорат идоралари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг фаолияти белгиланди.
Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўйилмайди.
Жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этилиши шарт.
Жамоатчилик назорати қуйидаги шаклларда ўтказилади:
👉 давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар;
👉 давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
👉 жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик фикрини ўрганиш;
👉 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш
Қонуннинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Адлия ахбороти:
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласида

Аввал хабар берилганидек, 2018 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Фармон лойиҳаси жорий йилнинг 26 февралидан 13 мартига қадар Интерактив давлат хизматлари ягона порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтган. Муҳокамага қўйилган лойиҳанинг 6-иловасида сиғими 4 йўловчи ўринга мўлжалланган енгил автомобилларга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган эди.

Муҳокама давомида муҳокамада тушган таклифлар, фикрлардан келиб чиқиб лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилган. Бу жараёнда жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласи яна бир бора қўшимча ўрганиб чиқиш учун Фармон лойиҳасидан ажратиб олинган.

Фаолиятни лицензиялаш соҳасидаги шу ва бошқа ўрганиш талаб қилинадиган бошқа масалаларни қўшимча ўрганишни таъминлаш мақсадида Фармоннинг 7-бандида тегишли давлат органларига лицензиялаш ва рухсат бериш тартибларини такомиллаштиришда давом этиш ҳақида топшириқ берилди.
Яъни, бу йўналишда ишлар давом этмоқда.

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати
“Тошкент” халқаро аэропортида божхонадан ўтиш соддалаштирилади

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони (12.04.2018 й) қабул қилинди
Фармон билан 2018 йил 1 июлдан бошлаб:
👉 товарларни божхона режимларига жойлаштиришда, шунингдек, хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинади;
👉 айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида карантин рухсатномалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади;
👉 бож олинмайдиган савдо дўкони, эркин омбор ва божхона омбори фаолиятини лицензиялаш марказлаштирилган тартибда Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати томонидан амалга оширилади;
👉 божхона омборларида уч йилдан ортиқ сақланиб келинаётган мол-мулклар божхона органлари томонидан ушлаб қолинади ва улар уч ой давомида талаб қилиб олинмаган ҳолларда суд қарори асосида давлат фойдасига ундирилади.
2018 йил 1 сентябрга қадар:
👉 товарларнинг божхона назоратини танлов асосида ўтказишни назарда тутувчи хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади ва жорий этилади;
👉 “Тошкент” халқаро аэропорти” ва “Тошкент-товар” божхона постларида божхона тартиб-таомилларини максимал даражада соддалаштиришга қаратилган божхона маъмуриятчилигининг замонавий услублари жорий этилади;
👉 моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини мувозанатли қўллаш имконини берувчи божхона постлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Ўзбекистон Миллий метрология институтлари томонидан бериладиган миллий ўлчов эталлонларининг, деталлари ва ўлчовлари сертификатларининг ўзаро тан олиш тўғрисидаги Шартномага қўшилади

Ўзбекистон Республикасининг Оғирлик ва ўлчов бўйича Бутунжаҳон конференциясининг аъзоси мақомини олиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3663-сон, 12.04.2018 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон - Миллий метрология институтлари томонидан бериладиган миллий ўлчов эталлонларининг, деталлари ва ўлчовлари сертификатларининг Ўзаро тан олиш тўғрисидаги Шартномани имзолаш бўйича тадбирларни амалга оширади.
Шу мақсадда, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг “Ўзбек миллий метрология институти” давлат корхонаси Ўзбекистон Республикасининг шартномадаги иштироки бўйича ваколатли ташкилоти деб белгиланди.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига дипломатик каналлар орқали Оғирлик ва ўлчов бўйича Халқаро бюрога Ўзбекистон номидан Оғирлик ва ўлчов бўйича Бутунжаҳон конференция фаолиятида аъзо сифатида иштирок этиши ҳақида ариза юбориш юклатилди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Биласизми?

Мажбурий меҳнат қонун билан тақиқланган

Ўзбекистон Республикаси Контитуциясининг 37-моддасига кўра суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси ҳамда Меҳнат кодексининг 7-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра:
👉 меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
👉 худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шу билан бирга, қуйидаги ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди:
👉 ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
👉 фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
👉 қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар (масалан, маъмурий қамоққа олинган шахслардан жисмоний ишларда фойдаланиш).

❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
@huquqiyaxborot
ОБЪЯВЛЕНИЕ!

Министерство юстиции Республики Узбекистан приглашает на работу в центральный аппарат министерства квалифицированных специалистов в сфере юриспруденции.
Требования, предъявляемые к претендентам:
👉 высшее юридическое образование;
👉 знание государственного языка (знание русского и других иностранных языков является преимуществом);
👉 исполнение возлагаемых на них задач, способность
к анализу правильности применения законодательных актов;
👉 умение подготавливать и оформлять проекты документов.
Осуществляемые задачи:
👉 проведение правовой экспертизы проектов законодательных актов;
👉 изучение и анализ правоприменительной практики;
👉 рассмотрение и решение в пределах своей компетенции обращений физических и юридических лиц;
👉 мониторинг состояния правовой работы в государственных органах
и организациях, а также координация, контроль и методическое обеспечение деятельности их юридических служб;
👉 доведение до населения и исполнителей сути и значения принимаемых законодательных актов;
👉 подготовка аналитических материалов по правоприменительной практике;
👉 проведение анализа статистических данных и подготовка предложений
по его итогам.
Заработная плата, меры социальной защиты и дополнительные надбавки:
👉 заработная плата – от 4 до 8 миллионов сум (не включая премий и мер материального стимулирования и др.). В дальнейшем на заработную плату будут прибавляться надбавки за классные чины и выслугу лет;
👉 премии на 6 праздниках, а также по итогам 4-х кварталов в размере оклада;
👉 ежегодное материальное стимулирование (в сумме 10 минимальных размеров заработной платы) для покупки сельскохозяйственных продуктов;
👉 для работников, нуждающихся в улучшении жилищных условий предоставляется беспроцентный кредит сроком на пять лет в сумме,
не превышающей тысячекратный размер заработной платы, для приобретения жилья.
Кроме того:
👉 присваиваются классные чины, предусмотренные для работников органов юстиции;
👉 направляются в служебные командировки и на стажировку в иностранные государства в целях изучения передового зарубежного опыта.
Претенденты, желающие принять участие в конкурсе, в срок до 1 мая 2018 года должны направить свою личную анкету на электронную почту [email protected]. В направляемой информации должны содержаться также адрес и номер телефона претендента.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Биласизми?!

Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир. "Нотариат тўғрисида"ги Қонуннинг 37, 44, 51, 52, 59, 62, 63, 74, 82 ва 93-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Нотариуснинг нотариал ҳаракатни белгиланган фаолият ҳудудидан ташқарида амалга ошириши бу ҳаракатни ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўлмайди.
Нотариус мавжуд бўлмаган ҳудуддаги васият қилувчи оғир касал бўлган ҳолларда васиятномани тасдиқлаш учун нотариус ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудуддан ташқарига чиқишга ҳақлидир.
Нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларида амалга оширилади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмайдиган айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин.

Қонуннинг тўлиқ матни: 👇👇👇
https://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=54458

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган "Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти" ҳақида

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Тайинлов
Абубакир Култураевич Уразов Ҳукумат қарори билан Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисидаги низомга (ВМҚ-202, 21.04.1992 й.) мувофиқ ЎзА нинг бош вазифаси ахборот тўплаш ва уларни оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига, муассасаларга, корхоналарга ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига, шунингдек, республикадаги ва унинг ташқарисидаги хусусий кишиларга етказиб беришдан иборат.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Давлат дастури

Қуръони карим мусобақасинининг республика босқичи 21-26 апрель кунлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ–5308-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 213-бандида 2018 январь – апрель ойлари давомида Республика Қуръони карим мусобақасини ўтказиш назарда тутилган эди. Бугунга кунгача ушбу мусобақанинг ҳудуди босқичлари якунига етган.

Мусобақанинг республика босқичи эркаклар ўртасидаги беллашувлари 21, 22, 23 ва 24 апрель кунлари Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасида жойлашган «Ёшлар иттифоқи» анжуманлар уйида (ЎзМУ собиқ маданият саройи) бўлиб ўтади.
Мусобақанинг республика босқичи аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари 25-26 апрель кунлари Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасида жойлашган «Ёшлар иттифоқи» анжуманлар уйида (ЎзМУ собиқ маданият саройида) бўлиб ўтади.

Бу ҳақда kun.uz сайти хабар тарқатган.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A