Huquqiy axborot
305K subscribers
6.74K photos
721 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

⚡️ Қонунчиликка кўра, халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофотига даромад солиғи солинмайди.

Шунингдек, халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қийматидан даромад солиғи олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:

🔹фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланади;

🔹айрим давлат мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;

🔹давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

⚡️ Фуқароларнинг Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасалари контракти учун тўлаган пулидан даромад солиғи ундирилмайди.

Ушбу имтиёздан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:

фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;
ота-оналар фарзандлари контрактини тўлаганида;
эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.

⚠️ Шунингдек, ушбу солиқ имтиёзидан таълим кредити учун тўланган пул учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари

✳️ Қонунчиликка кўра, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга, қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилиши белгиланган:

🔹ушбу қурилмалар бўйича — юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, алоҳида турувчи қурилмалар билан банд бўлган ер участкалари бўйича — юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, электр энергиясини умумий тармоққа сотишдан олинган фойда бўйича — фойда солиғини;

🔹уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини.

⚠️ Агар қурилмалар ўрнатилаётган қуёш панеллари қувватининг 25 фоизидан кам бўлмаган қувватни ташкил этадиган электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса, юқоридаги солиқ имтиёзлари улар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 10 йил муддатга қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари

Солиқ кодексига
мувофиқ, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди.

📝 Шунингдек, белгиланган шаклда тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органлари портали орқали (ijara.soliq.uz) ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари

Қонунчиликка кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан қисман озод этилади.

❗️ Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2025_йил_1_апрелдан #Солиқ_имтиёзлари

🔖Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Солиқ_имтиёзлари

🔖Солиқ даври мобайнида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2,11 бараваригача бўлган қийматда иш берувчи томонидан ходимга берилган натура шаклидаги совғалар даромад солиғига тортилмайди.

✔️Шунингдек, илгари мазкур иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган ушбу қийматдаги совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдамлардан ҳам даромад солиғи ушлаб қолинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми #Солиқ_имтиёзлари

🪙 Қонунчиликка кўра, асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM